1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


XV-XVI асрларда дипломатик тартиблар ва дипломатияга оид билимларининг ривожланиши



Download 1,24 Mb.
bet18/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

XV-XVI асрларда дипломатик тартиблар ва дипломатияга оид билимларининг ривожланиши. ХV асрдан бошлаб Европада халқаро муносабатлар янги босқичга кириб борган. Бу даврда қатор мамлакатларнинг ҳудудий бирлашиши якунланган ва абсолют монархиялар учун шароитлар яратилган.
Буюк географик кашфиётлар Европани янги дунёга янада яқинлаштирган. Испания ва Португалия каби давлатлар улкан мустамлакалар туфайли юқори мавқега эга бўлиб борганлар.
Абсолют монарҳияларнинг пайдо бўлиши билан йирик давлатлар (Англия, Франция, Испания, Португалия, Дания, Швеция) ўртасидаги зиддиятлар биринчи ўринга чиққан.
ХVI асрда давлатларнинг ташқи сиёсатига хизмат қилувчи марказий ва маҳаллий дипломатик муассасалар шаклланган ҳамда дипломатик маросимларнинг янги тартиблари вужудга кела бошлаган. Ушбу тартиблар, расм-русумлар халқаро муносабатларда анчагина муҳим рол ўйнаган. Кириб келиш ва айниқса дастлабки қабул маросимида элчининг хатти - ҳаракати, муомаласи, ҳамда уни қабул қилаётган ҳукмдорнинг ёки вазирнинг жавобан ҳаракатлари давлатлар ўртасидаги муносабатларни ва уларнинг халқаро ҳаётдаги салмоғини акс эттириб турган.
Йирик давлатларнинг пайдо бўлиши ва улар ўртасида дипломатик муносабатларнинг ривожланиши бу борадаги янги назарияларни вужудга келишига олиб келган. Дипломатик ҳуқуқ аста-секин ривожланиб борган. Нидерландиялик ҳуқуқшунос Балтазар Аяланинг "Уруш ва ҳарбий муассасалар ҳуқуқи тўғрисида" (1582 й), италиялик ҳуқуқшунос Алберико Джентилининг "Элчиликлар ҳақида" (1585 й.) деб номланган асарлари ҳам Европа дипломатлари учун ҳақиқий қўлланма бўлиб ҳизмат қилган.
Халқаро дипломатия ҳуқуқига оид билимларни ривожлантиришда Гуго Гроций (1583-1645) асарларининг ҳам алоҳида ўрни бор. Голландиялик ушбу машҳур ҳуқуқшунос асарларининг тарихий аҳамияти шундаки, у абсолют монархиялар ўртасида урашлар даврида мулк ҳимоясини назарий асослашга ва шу билан бирга урушни ҳуқуқий меъёрлар доирасига солишга уриниб кўрган. Г.Гротсийнинг "Уруш ва тинчлик ҳуқуқи тўғрисида" (1625 й.) деб номланган асари муаллифга катта шуҳрат келтирган. Гротсий ўз асарида элчилик ҳуқуқларига ҳам алоҳида боб бағишлаган. Ушбу боб шуниси билан қизиқарлики, унда ХVII аср боши оид элчилик ҳуқуқи соҳасидаги урф - одатлар тасвирланган.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish