1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


Турк хоқонлиги халқаро муносабатлар тизимида



Download 1,24 Mb.
bet20/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

Турк хоқонлиги халқаро муносабатлар тизимида. V–VIII асрлар Буюк ипак йўлининг энг гуллаб яшнаган даври ҳисобланади. Бу вақтда бутун Евроосиё чўллари ҳамда ўтроқ турмуш тарзига эга бўлган савдо йўлларида муҳим аҳамият касб этувчи Сўғд ва Бухоро ҳудудларини бирлаштирган ягона давлат – Турк хоқонлигининг вужудга келиши Буюк ипак йўли ривожланишида янги даврни бошлаб берди. Эфталлар ва Шарқий Хитойни бўйсундирган турклар Ғарб билан Шарқни боғловчи савдо йўллари устидан мутлақ эгаликни қўлга киритдилар. Турклар бевосита сўғдлар ёрдамида Хитойдан то Ўрта ер денгизи ҳавзасигача бўлган савдо йўлларида Византиянинг асосий ҳамкорига айландилар.
Савдонинг асосий ашёси ипак ҳисобланиб, у “...Византияда олтин ва қимматбаҳо тошлар билан бир хил баҳоланган”. Бундан ташқари, Хитойдан келтириладиган бахмал ва бошқа турли матолар, зеб-зийнат буюмлари, шиша буюмлар ва тери маҳсулотлари Византия ва Олд Осиё бозорларида энг харидоргир ҳисобланган. Хитойга келтириладиган маҳсулотлар ичида эса Сурия ва Миср матолари, маржонлар, инжулар, зираворлар, аёллар учун пардоз бўёқларига талаб жуда катта эди. Турклар ушбу савдода асосий воситачи бўлганликлари сабабли улкан фойда олганлар ва бу ўз навбатида хоқонликнинг ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этган. Шунинг учун ҳам савдо йўлларининг хавфсизлигини таъминлаш, карвонлар учун шарт-шароитларни яхшилаб боришга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу мақсадларни кўзлаган ҳолда “... 627–647 йилларда Хитой императори ҳузурига 9 марта савдо элчиликлари юборилган”.
Хитойдан тўлов сифатида ундирилган беҳисоб ипакни сотиш савдо-сотиқдан бехабар турклар учун муаммо эканлиги сўғдликлар учун катта имконият эшикларини очиб берган. Сўғд савдогарлари ипакни Эронга қадар олиб бориб, арзон нархда форсларга сотганлар ва маҳсулот ҳажмининг катталиги ҳисобига фойда олганлар. Ерон эса ипакни бир неча баробар қиммат нархда Византияга пуллаган. Ипак савдосини тартибга солиш мақсадида хоқонлик бир неча бор сўғдликлардан иборат савдо элчиликларини Еронга юборган. Бироқ, бу элчиликлар кўзланган натижани қўлга кирита олмаганлар. Айнан ипак савдоси бўйича келишмовчиликлар туфайли Турк хоқонлиги ва Ерон ўртасида жиддий келишмовчиликлар келиб чиққан.
“553 йилда Византиянинг ўзида ипак етиштириш йўлга қўйилди. Ипак қуртларини Прокопий Кесарий маълумотларига кўра, икки нафар насоро роҳиби, Феофан Византийский ёзишича эса бир форс ичи ковак ҳассада олиб келган экан. Н. В. Пигуловская фикрига кўра, ипак қуртлари сўғд кенгликларидан олиб келинган”. VI аср охирларида Византияда четдан келадиган ипакка талаб камайиши натижасида ипак савдоси аҳамияти анча тушиб кетган бўлсада, Турк ҳоқонлигининг иқтисодий ҳаётида кейинги асрларда ҳам мухим роль ўйнаган.
Савдо карвонларининг Марв, Чоржўй, Бухоро, Самарқанд, Чоч, Исфижоб, Талас ва Шарқий Туркистон ерларини кесиб ўтиши ушбу ҳудудларнинг иқтисодий ва маданий жиҳатдан юксалишида муҳим аҳамият касб этган. Савдо-сотиқда катта шуҳрат қозонган сўғдликлар ўзлари яшаб турган ўлкалардан минглаб километр узоқ ҳудудлардаги савдо йўллари атрофларида карвонсаройлар, турар жойлар учун мўлжалланган муҳташам иморатлар, ибодатхоналар барпо этганлар ва бу орқали шаҳарларнинг ривожланиши, янги шаҳарларнинг бунёд этилишига улкан ҳисса қўшганлар.
Буюк ипак йўли аҳамиятининг ортиб бориши турли халқлар ўртасидаги маданий алоқаларнинг ривожланиши, урф-одат ва анъаналарнинг ўзаро қоришиб кетишига олиб келган. Айниқса, VI–VIII асрларда сўғдликларнинг савдо йўллари бўйлаб тарқалиши ўтроқ деҳқончилик маданияти ва ҳунармандчилик турларининг, диний анъана ва урф-одатларнинг Марказий Осиёнинг шимоли, Жанубий Сибирь, Мўғилистон, Шимолий Хитой ва ғарбда Қримгача бўлган ҳудудларда кенг ёйилишига сезиларли таъсир кўрсатган.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish