1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


-1850 йиллардаги халқаро муносабатлар



Download 1,24 Mb.
bet28/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

1815-1850 йиллардаги халқаро муносабатлар. Наполеон армияси тор-мор қилингандан ва Францияда I-империя қулатилганидан кейинги дастлабки йиллар феодал-зодагонлар реаксиясининг ҳукмронлик даври бўлди, феодал-аристократлар реаксияси эса умумевропа тусини олди. “Муқаддас иттифоқ” нинг сиёсати ўша вақтда энг кучли бўлган Наполеон империяси устидан қозонилган ғалабаларнинг кўпгина самараларидан Европа халқларини маҳрум этди. Бу сиёсатнинг чинакам асоси, аввало, ҳукмрон доираларнинг дворян-сулола манфаатларидан иборат эди. Австрия кантслери княз Меттерних бунинг асосий илҳомлантирувчиларидан бири бўлди.
Меттерних тагидан зил кетган кўп миллатли Габсбурглар монархиясини ва Германия устидан Австрия зулмини сақлаб туриш мақсадида 1815 йилдан бошлаб миллий-озодлик ҳаракатларини таъқиб қилишни кучайтирди ҳамда Австрия империясидаги турли миллатларни идора этнш осонроқ бўлиши учун уларни доимий равишда бир-бирларига қарши ўчакиштириб турди. «Меттерних тизими»нинг моҳияти ана шундан ибо­рат эди. Австрия ҳукумати Болқон халқларининг миллий уйғониши Австрия империясидаги мазлум миллатларининг озодлик ҳаракатига бир туртки бўлишидан қўрқиб, Болқон халқларининг Туркия зулмидан озод бўлишига ҳар қандай йўллар билан қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Австрия ҳукумати Германияда устун бўлиб олиб, унинг тарқоқлигини сақлаб қолишга интилди ҳамда Германиядаги озод­лик ва демократик ҳаракатнинг ҳамма кўрипишини таъқиб қилди.
Миллий-бирлаштирувчилик ҳаракатига душман бўлган Прус­сия қироли ва Пруссия юнкерлари Меттернихнинг сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этдилар. Россияда аракчейевчилик режими ҳукм сурар ва эркин фикрлашиннг ҳар қандай кўринишларини таъқиб қиларди. Бу крепостнойликни ҳамда подшо мутлақ ҳокимиятини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат эди. Англияда реаксия буржуа-зодагонлик характерида бўлса ҳам лекин кўп ҳолларда қитъадаги аҳволдан қолишмас эди.
Европанинг ҳамма ерида илғор матбуотга сензура таъқиблари кучайди, университетлар ҳамда мактаблардан либерал профессорлар ва ўқитувчилар ҳайдалар эди. Реаксия мафкураларининг буржуа «маърифат фалсафаси»га ва ХVIII асрдаги француз буржуа инқилоби ғоялари билан боғлиқ бўлган ҳамма нарсага ҳужум қилиши билан бирга, реаксион-космополитик қарашлар тарғиб қилинар, абсолютизм, папалик, ўрта асрлар даври мақталар эди.
Испанияда монастрлар ва инквизитсия қайтадан тикланган, Неапол қироллигида черков судлари ва сензура қайтадан йўлга қўйилган эди. Рим папаси ийезуитлар орденини тиклаб, фақат Италиядаги реаксиянинггина эмас, балки Европа реаксиясининг ҳам бош арбобларидан бири сифатида майдонга чиқди. Ҳамма ерда феодал тартибларни тиклаш учун зўр бериб ҳаракат қилинди. Францияда Бурбонлар ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида шафқатсиз аксилинқилобий террор қўлланди, фавқулодда судлар отишга ва сургун қилишга ҳукм чиқарар эди. Шу тариқа реаксия бутун Европага ёйилди.
1818 йили Ахенда Тўртлар иттифоқидаги давлатларнинг конгресси бўлди. Бу вақтга келиб Франция ўз устига юклатилган контрибутсиянинг катта қисмини тўлаб бўлган эди, иттифоқчилар Франциядан ўз аскарларини муддатидан олдин олиб чиқиб кетишга ва Наполеонни йенгган тўртта иттифоқчи давлат кенгашларига Франциянинг ҳам тенг ҳуқуқли бўлиб иштирок этиши учун йўл қўйишга қарор қилдилар. Шундай қилиб, тетрархия, яъни тўрт иттифоқчининг ҳукмронлиги ўрнига Европада Франциянинг иштироки билан беш буюк давлат тизими вужудга келди. Ана шу ён беришлар эвазига Франция саройи 1815 йилги шартномаларни қувватлаш ва уларга риоя қилиш мажбуриятини олди. Бу кейинги шароит француз буржуазиясининг Бурбонларга нисбатан ёмон кўз билан қарашини кучайтирди, холос; француз буржуазиясининг анчагина қисми Наполеон И нинг истилочилик сиёсатига қайтишни орзу қиларди. Бироқ Франциядаги режимнинг ўзгаришига йўл қўймаслик мақсадида Англия, Россия, Австрия ва Пруссиядан иборат Тўртлар иттифоқи 1818 пили қайтадан тикланди.
1819 йилда Германияда янгидан-янги тадбирлар кўрилди. Меттерних ва Пруссия қироли Фридрих-Вилгелм III немис давлатларидаги инқилобий ҳаракатларга қарши биргаликда курашиш тўғрисида Теплитсада би­тим туздилар. Шу мақсадда ўша йили Карлсбад (Карлови-Вари)да немис ҳукуматлари вакилларинҳиг конферентсияси бўлиб, унда матбуотга, университетлар ва талабаларга қарши шафқатсиз чоралар кўришга қарор қилинди. Германия иттифоқи сейми таркибидан сайланадиган беш аъзодан иборат комиссияга ҳамма воситаларни ишга солиб, ҳатто қуролли кучларни ишлатиб бўлса ҳам, «қонуний тартиб»ни сақлаш вазифаси юклатилган эди. Ҳамма университетлар махсус кураторлар назорати остига олинди, бу кураторлар талабаларнигина эмас, балки профессорларни ҳам қамай олар эди. Талабаларнинг «буршеншафтлар» деб аталган ўртоқлик жамиятлари (землячестволари) ва тўгараклари тақиқланди, уларннинг аъзолари келажакда давлат хизматида бирон лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Ҳар бир ҳукумат Германия иттифоқидаги бошқа давлатлардан инқилобий ва ҳатто муҳолифатчи ёзувчиларни ва уларнинг асарларини нашр қилиб чиқарувчиларни таъқиб қилишни талаб эта олар эди. Лекин, шунга қарамай, Меттерних Карлсбадда ҳам жанубий Германия давлатларининг конститутсияларини бекор қилдиришга эриша олмади.
Реаксиянинг зўрлик йўли билан абсолютизм тартиблари умрини узоққа чўзиш учун уринишлари оқибат-натижада муваффақиятсизликка маҳкум этилган эди. 1820 йиллардаёқ феодал-монархия тузумига қарши янги инқилобий тўлқин кўтарилди.
Капитализм тараққиёти ҳамда буржуазия ва халқ оммасинииг феодал реаксиясига қарши кураши айрим мамлакатларнинг ички тарихидагина эмас, балки 1815—1850 йиллардаги халқаро муносабатларда ҳам кузатишимиз мумкин.
Буржуазиянинг иқтисодий ва сиёсий мавқеи мустаҳкамланиш билан бирга, унинг ташқи сиёсатга таъсири ҳам кучайди. Англия ва Франциянинг ўсиб борган буржуазияси товарлар сотиладиган янги ташқи бозорларни ва хом ашё манбаларини босиб олиш учун тобора фаолроқ мустамлакачилик сиёсатини амалга оширишни талаб этди. Савдо-саноат ва сиёсий жиҳатдан устун бўлиш учун курашда буюк давлатлар ўртасидаги зиддиятлар кескинлъашиб борди. Европа қитъасида чор Россияси ва Авст­рия бошлиқ энг йирик монархиялар ҳали ҳам устун эди. Европа реаксиясининг асосий таянчи бўлган чоризмнинг таъсири аста-секин кучая борди. Бироқ капи­тализм ривожи, ижтимоий тараққиёт муқаррар суратда янги инқилобларга олиб келар эди, Европада ва Америкада янги, буржуа миллатларининг таркиъб топиш жараёни эса янги мустақил миллий дав­латлар барпо этиш учун курашнинг кучайишига олиб келмоқда эди. Шунинг учун Европада халқаро муносабатларнинг асосий жараёни шундан иборат бўлдики, 1820-йилларданоқ реаксион «1815 йилги Вена тизими» буржуа инқилоблари ва миллий-озодлик ҳаракатларининг зарбалари остида, энг йирик давлатлар ўртасидаги зиддиятларнинг кескинлашиши таъсири натижасида аста-секин емирилиб борди.
Италиядаги инқилобни бостириш мақсадида 1820 йил кузида Троппау (Опава)да «Муқаддас иттифоқ» қатнашчиларинииг конгресси очилиб, кейинчалик бу конгресс Лайбах (Любляна) шаҳрига кўчирилди. Миллий-озодлик ҳаракатининг ўсиши, Ита­лиядаги, Испаниядаги инқилоблар ва бошқа мамлакатлардаги инқилобий чиқишлар (жумладан, Россияда 1820 йили Семе­нов полки қўзғолон кўтарган эди) Европада ҳукуматларини қўр қитиб юборди.
«Муқаддас иттифоқ» аксилинқилобий сиёсатининг илҳомчиси ва раҳбари Меттерних Неапол қироллигидаги инқилобни бостириш учун айниқса қатъий ҳаракат қилди. Австрия ҳукумати Италияни чет эл зулмидан озод қилиш ҳаракатининг эртами-кечми Австриянинг Ломбардия ва Венетсиядан ҳайдалишига олиб келишидан қўрқар эди, шунинг учун у италян халқи миллий-озодлик интилишларининг ашаддий душмани эди.
Троппаудаги конгресс мажлислари вақтида Австрия ва Рос­сия императорлари ҳамда Пруссия қироли декларатсия эълон қилдилар. Бу декларатсияда дворянлар ҳокимиятини ва монархия ҳокимиятини тиклаш мақсадида ҳар қандай мамлакатга ҳам аксилинқилобий интервентсия қилишга подшоларнинг «ҳуқуқи бор» деб эълон қилинди. Бу декларатсия бур­жуа инқилобларига қарши ҳамда ХVIII аср француз буржуа инқилоби илгари сурган «миллат идора этиши» тамойилига қарши қаратилган эди.
Конгресс Италия жандарми бўлиш ролини Австрияга топширди ва 1821 йили Австрия қўшинлари Неапол ҳудудига бостириб кирди. Генерал Пепе қўмондонлигидаги Неапол армияси тор-мор қилинди. Регент шаҳзода раҳбарлик қилган конститутсиявий монархия ҳукумати халқ оммасининг курашга аралашувидан қўрқди ва интервентларга ортиқ қаршилик кўрсатмади. 23 мартда Австрия қўшинлари жанг қилмай Неаполини ишғол қилдилар. 1820 йилда эълон қилинган конститутсия бекор қилинди. Мамлакатда реаксия ва террор режими ҳукм сура бошлади.
1821 йил апрелида Австрия қўшинлари Пйемонтдаги инқилобни ҳам бостирди. Инқилобий ҳаракат арбоблари ўлим жазосига ҳукм қилинди, лекин улар чет элга қочиб яширинишга муваффақ бўлдилар. Австриянинг 12 минг аскари Пьемонтни эгаллади.
Испанияга аксилинқилобий интервенция уюштириш учун 1822 йил кузида Верона шаҳрида «Муқаддас иттифоқ» подшоларининг янги конгресси тўпланди. Франция, Австрия, Пруссия ва Россия ҳукуматларининг Испанияда монархияни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилдилар. Испанияда инқилобни бўғиб ташлаш Францияга топширилди. Франциянинг географик ўрни унинг интервентсия қилишини осонлаштирарди, француз Бурбонлари эса қўшни мамлакатда реаксияни қўллаб-қувватлашдан айниқса манфаатдор эдилар. Франциянинг конгрессдаги вакили Шатобриан аксилинқилобий интервенциянҳиг ўта кетган тарафдори эди. Аммо Франция ҳукумати Испанияга интервентсия қилиш Францияда либерал ва радикал буржуазиянинг норозилигига сабаб бўлишидан қўрқар эди. Шунинг учун у «Муқаддас иттифоқ»ни қўллаб-қувватлашидан ўзининг мақсадлари йўлида фойдаланиб, фақат ўз манфаатларинигина кўзлаб ва тамомила мустақил равишда ҳаракат қилаётгандай қилиб кўрсатмоқчи бўлди. Людовик ХVIII ҳукумати Испания жандарми ролида чиқар экан, фақат Пиреней ярим оролидагина эмас, балки Франция­нинг ичкарисида ҳам дворянлар реаксияшии мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Италия карбонарийлари ва француз инқилоби қатнашчилари Ис­пания конститутсиявий ҳукуматига ёрдам бериш учун кўнгиллилар отряди туздилар. Лекин 1823 йил баҳорда 100 минг кишилик француз қўшини Людовик ХVIII нинг жияни герцог Ангулемский қўмондонлигида Испанияга бостириб кирди. Француз армияси жиддий қаршиликка учрамасдан, Кадис шаҳригача бутун Испанияни босиб ўтди. 1820 йил конститутсияси бекор қилинди.
Италия ва Испаниядаги интервенциялар Муқаддас иттифоқ зиддиятларини кучайтирди. Франциянинг ҳукмрон доиралари Австриянинг Пйемонтни ва Неа­пол қироллигини босиб олишлари натижасида Италия давлатларида Австрия таъсирининг кучайишидан норози эдилар. Шунинг учун Франция 1820 йилда Троппаудаги конгрессда қабул қилинган уч давлат декларатсиясига қўшилмади.
Верона конгресси вақтида Англия Муқаддас иттифоқ сиёса­тидан қайтди. Расман Англия илгари ҳам иттифоқ аъзоси эмаслиги, лекин инқилобий ҳаракатларни бўғйиб ташлаш мақсадида уни амалда қўллаб келар эди. Бироқ Пиреней ярим оролидаги ҳукмрон таъсирга эга бўлиш учун курашда Англия-Франция ўртасидаги зиддиятлар кескинлашганлигидан Англияда 1822 йилда Муқаддас иттифоқ сиёсатидан ва Франциянинг Испания­га интервенция қилишга тайёрланаётганлигидан норозилик ку­чайди. Англия буржуазияси инглиз товарларини сотиш учун муҳим бозор бўлган Испанияда Франция мъавқеининг қучайишини истамас эди. Англия ҳукумати француз қўшинларининг Мадридга киришини истамаганлиги учун, Испанияда интервенция уюштиришга тайёргарлик кўришдан ўзини четга тортди. Бироқ кучли армияга эга бўлмаган ва Испанияда инқилобнинг чуқурлашиб кетишидан қўрққан Британия кабинети шаҳзода Ангулемскийнинг юришига тўсқинлик қилиш учун ҳам ҳеч қандай чора кўрмади. Англия ҳукумати Лотин Америкасида Испания ҳукмронлигини тиклаш мақсадида Янги дунёда интервенцияни кенгайтириш лойиҳасига қарши эътироз билдириб чиққанидагина, Англиянинг «Муқаддас иттифоқ» тамойилларидан қайтганлиги батамом равшан бўлди. Англия флотининг денгизда ҳукмронлиги бундай режаларни амалга оширишга имкон бермасди, шунинг учун 1820 йилданоқ бу режаларнинг ҳеч қандай аҳамияти қолмади.
1822 йилдаги Верона конгрессида Австрия, чор Россияси ва Пруссия грек қўзғолончиларини ўзларининг « қонуний подшо­си»— Туркия султонига қарши исён кўтарган исёнчилар деб ҳисоблашларини эълон қилдилар. Лекин кейинчалик Европа давлатларининг бу масалага муносабати ўзгарди. Британия ҳукумати греклар қўзғолонидан Гретцияда ўз таъсирини мустаҳкамлаш ва инглиз савдосини кенгайтириш мақсадида фойдаланиш умидида эди, шунинг учун у грекларни урушувчи томон деб эътироф этди. Гретцияда ўзининг Болқондаги таъсири учун таянч вужудга келтирмоқчи бўлган Франция ҳам греклар масаласидан манфаатдор эканлигини кўрсатди. Чоризм ҳам Туркияни заифлаштириш, ўз таъсирини мустаҳкамлаш ва янги босқинчиликлар қилиш мақсадида греклар қўзғолонидан фойдаланишга қарор қилди.
Чоризмнинг греклар масаласидаги позитсияси шу билан белгиландики, рус помешчиклари ва Николай I бошлиқ чор ҳукуматининг ўзи Дунай князликларида ва Константинополда Россиянинг ҳукмрон таъсирини ўрнатишни ҳамда янги ҳудудлар эгаллаб олишни истар эдилар. Туркия ҳукумати Босфор ва Дарданелли бўғозлари орқали денгизлардан ўтиб савдо қилиш эркинли­ги ҳақида Россия билан тузилган шартномаларни бузганидан кейин, Россия-Туркия муносабатлари жуда ҳам кескинлашиб кетди. Туркиянинг Қора денгиз бўғозларини бекитиб қўйганлигидан ва асосан грек савдо кемаларида ташиладиган рус ғалласининг четга олиб чиқилишини тўхтатиб қўйганлигидан чор ҳукумати ва рус помешчиклари норози эдилар. Подшо Ни­колай I греклар ҳаракатини ва Туркияга қарши курашни қўллаб-қувватлаш йўлига ўтди, бу ҳол Россиянинг Болқондаги таъсири кучайишини истамаган Австрия билан Россия ўртасидаги муносабатларни ниҳоятда кескинлаштириб юборди.
1826 йилда Европа ҳукуматларининг греклар масаласига аралашуви кучайди. Россия Яқин Шарқда ўз мавқеларини мустаҳкамлаш учун греклар қўзғолонидан фойдаланишга интилган Англия ва Франция билан 1826 йилда греклар масаласи юзасидан битимни имзолади; бу ҳол Австрия ҳукуматини ғоятда ғазаблантирди. 1827 йили бу учала давлат греклар фойдасига биргаликда дипломатик йўл билан аралашиш тў ғрисида конвентсия тузди ва Гретцияга ўзини-ўзи идора қилиш ҳуқуқи беришни султондан талаб қилди. Бироқ султон ҳукумати Буюк Британия ва Франциянинг Туркия билан урушмаслигини билар эди, шунинг учун бу талабини рад этди.
1827 йили грек халқи ҳалокат ёқасида қолди. Наварин кўрфазига Миср подшосининг флоти етиб келди. Миср ва Туркия қўшинлари қирғоққа тушиб, қўз ғолончиларни қириб ташламоқчи ва илгарилари Мореянинг айрим қисмларида Европанинг ҳамда эгей архипелагидаги оролларда қилганларидек, бутун Гретцияга ўт қўйиб ва аҳолини қиличдан ўтказиб чиқмоқчи эдилар. Бунга жавобан Россия, Англия ва Франциянинг бирлашган эскадраси Наваринга йетиб келди ва 1827 йил 20 октябрдаги машҳур Напарин жангида Туркия флоти батамом яксон қилинди. Грек халқи даҳшатли қирғиндан сақлаб қолинди. Европанинг илғор жамоатчилик фикри рус флоти ҳал қилувчи рол ўйнаган Наварин ғалабасини зўр шодлик билан қарши олди.
Англия ва Франция ҳукуматлари Нава­рин жангидан кейин Россиянинг Болқондаги, Ғарбий Европадаги мавқеи тез кучайиб кетиши мумкин, деб хавотирлана бошладилар. Шунинг учун улар султонга юз берган воқеадан «афсусланаётганликларини» изҳор этдилар ва ишни Туркия билан уруш чиқишигача олиб бормоқчи эмасликларига ишора қилдилар. Султон ҳукумати Гретцияга ўзини-ўзи идора қилиш ҳуқуқи беришдан бош тортди ва Россияга қарши урушга тайёрлана бошлади. Ишни уруш чиқишига олиб борган подшо ва рус помешчиклари, ўз навбатида, Гретцияда ўзининг устунлик таъсирини мустаҳкамлаш, Туркияни кучсизлантириш, Дунайнинг денгизга қуйилиш жойларини эгаллаш, султон ҳукуматини Дунай князликлари ва Босфор ва Дарданелли бўғозлари борасида илгариги битимларга риоя қилишга мажбур этиш ва Закавказйе ҳамда Шимолий Кавказда янги ерларни босиб олиш мақсадида грекларга ёрдам бермоқчи эди.
1828 йили Россия Туркияга уруш элон қилди, бу уруш рус қўшинларининг ғалабаси ҳамда 1829 йилги Адрианопол сулҳи билан тугади. Дунай делтасидаги ороллар, Шимолий Кавказ соҳиллари ҳамда Туркияга қараган арман вилоятларининг бир қисми чор Россияси қўлига ўтди. Туркия Гретцияни мустақил деб тан олишга, Россиянинг талаби билан Сербия учун ўзини-ўзи идора қилиш ҳуқуқини кафолатллашга ва Ду­най князликларининг муҳториятини кенгайтиришга мажбур бўлди. Аммо Болқон халқларининг Туркия зулмидан батамом озод бўлишига ҳали анча бор эди. Чоризм ўзининг мақсадлари учун жон куйдирди ва шу мақсадларини амалга оширишга ёрдам берадиган даражадагина Туркияга қарши Болқон халқларини қўллаб-қувватлади. Фақат Европа инқилобигина Болқон халқларининг ижтимоий ва миллий жиҳатдан батамом озод бўлиши учун бирдан-бир нажот бўлиши мумкин эди.
Россия-Туркия уруши вақтида Англия билан Австрия рас­ман бетараф турган бўлсалар ҳам, лекин Россиянинг хатти-ҳаракатларидан ва унинг Болқонда мавқеи кучайишидан норо­зи эдилар. Меттерних Европа давлатларини Россияга қарши бирлаштиришга уринди. Россия ва Австрия сиёсатининг илга­риги бирдамлигидан асар ҳам қолмаган эди. Чор ҳукумати Пруссия саройи билан мустаҳкам ҳамкорликни сақлашга ҳар қандай йўллар билан ҳаракат қилган бўлса-да, лекин Муқаддас иттифоқнинг бузила борганлиги очиқ кўриниб турарди. Францияда Бурбонлар сулоласи ва легитимистлар Муқаддас иттифоқни сақлаб қолишдан манфаатдор эдилар. Полиняк ҳукумати Европа реаксиясини сақлаш манфаатини кўзлаб ҳамда Англиянинг халқаро таъсирини кучсизлантириш учун чор Россияси билан яқинлашишга интилди. 1823 йилдан кейин Мадридда Франция таъсирининг устунлик қилишидан Англия буржуазияси норози эди. Карл Х ўз ҳукмронлигининг охирларида мустамлакалар босиб олиш билан Франция буржуазиясининг урушқоқ кайфиятдаги доиралари орасида Бурбонлар обрўсини кўтариш учун Жазоир истилосини бошлашга қарор қилди. 1830 йилда француз қўшинларининг Жазоирни босиб олиши Ўрта ер денгизида Франция мавқеининг кучайишини истамаган Британия ҳукуматини ташвишга солиб қўйди. Бунинг устига Полиняк Туркияни бўлиб олиш ҳамда Франция­нинг Мисрни босиб олиши тўғрисида подшо билан келишиб олиш орзусида эди, бу эса Британия сиёсатининг манфаатларига сира ҳам тўғри келмас эди.
Франциядаги воқеалардан кейин Белгияда Голландия ҳукмронлигига қарши инқилоб бошланганида, подшо янада кўпроқ ваҳимага тушди. Белгияликлар ўз мамлакатининг Голландиядан ажралиб чиққанлигини эълон қилдилар. Луи Филипп Белгияга қуролли ёрдам берди: у Белгия тахтига ўғли герцог Немурскийнинг сайланишига эришмоқчи бўлди. Бу ҳол Белгияда Франция таъсирининг устун бўлишига олиб келар эди, Англия эса бунинг рўй беришидан доим ҳавфсирар эди. Шунинг учун Луи Филиппнинг ниятлари фақат Николай I нинг норозилигига сабаб бўлибгина қолмай, балки Англияни ҳам қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Пруссия рус қўшинларини Белгияга ўтказади деб ишонган эди. Бироқ 1830 йил 29 ноябрда бошланган поляклар қўзғолони чоризмнинг кучларини Белгиядаги воқеалардан четга тортди.
Поляклар қўзғолони чоризмга, шунингдек, Пруссия ва Австрия реаксиясига қарши курашга катта муносабати илғор аҳамиятга эга эди. Аммо деҳқонларнинг крепостникликка қарши қаратилган ва ер олиш тўғрисидаги талаблари қўзғолонга раҳбарлик қилган шляхтага ёт эди ва ҳали унча ўсмаган поляк буржуа­зияси бу талабларни қаттиқ қўллаб- қувватлади.
Поляк деҳқонлари кенг оммасининг қўллаб-қувватлашидан ўзларини маҳрум этган қўзғолон раҳбарлари Европа ҳукуматлари ва ҳаммадан олдин Англия ва Франция ҳукуматлари ёрдам беради, деган пуч умидда эдилар. Улар Англия ва Франциянинг ҳукмрон доиралари поляклар тақдири билан чинакамига қизиқади, деб ишонган эдилар. Бироқ бу мамлакатларнинг ҳукмрон доиралари ва ҳукуматлари поляклар масаласи билан фақат бу масала Россияни қанчалик заифлаштира олишига қараб қизиқар эдилар. Июл инқилобидан кейин Франция билан Россия ўртасидаги муносабатлар кескинлашган вақтда, Франция министрлари агар қўзғолончилар ғалаба қозонгудай бўлса, қайтадан тикланган Полша Франциянинг иттифоқчиси бўлади ва Франция қўлида қурол бўлиб қолади, деган умидда эдилар. Лекин, айни бир вақтда, Франция буржуазиясининг Полшани талашиб Россия билан урушишга истаги ҳам, кучи ҳам йў қ эди. Луи-Филипп ҳукумати ўз мамлакатида ишчилар ҳаракатининг кўтарилишидан қўрқар ва поляклар ишига аралашиш билан ўз аҳволини мушкуллаштириб қўйишни истамас эди. Франциядаги демократик доираларгина полякларга самимий хайрихоҳ эдилар, аммо ўз мамла­катининг сиёсатига уларнинг жиддий таъсири йў қ эди.
Поляклар қўзғолони тор-мор қилиниши билан «Европанинг асосий жандарми» бўлган чоризмнинг роли янада кучайди. Варшаванинг олинганлиги хабари Парижга маълум бўлгач, радикал доиралар ҳаяжонга тушди. Франциянинг депутатлар палатасида чор Россиясига қарши урушга даъват қилган нутқлар сўзланди. Аммо ўша вақтдаги министрлар кабиетининг бошлиғи Казимир Пере Николай И билан муносабатларни кескинлаштирмасликни афзал кўрди. Ташқи ишлар министри генерал Себастян Варшавада тартиб ҳукм сураётганлигини сурбетлик билан айтди. Англия ҳам полякларга ҳеч қандай ёрдам бермади. Англия ҳукумати оғизда ўзини реаксиянинг душмани ва озодлик ҳимоячиси қилиб кўрсатар, амалда эса Англия инқилобий ҳаракатларнинг бостирилишини бир неча марта қўллаб-қувватлаган ва маъқуллаган эди. Гарчи Палмерстон бошқа мамлакатлардаги либерал ислоҳотларни қувватлаганда ҳам, буни инқилобларнинг олдини олиш учунгина қилар эди. Радикаллар ва инқилобчилар тамомила асосли равишда уни реаксия ва аксилинқилобнинг ҳимоячиси деб билардилар. Замондошлар Англия ҳукумати, жумладан, унинг ташқи ишлар министри лорд Палмерстон фаолиятининг ана шу томонини, чоризмнинг инқилобий ҳаракатларии бостиришга қаратилган сиёсатига Англия ҳукуматининг ёрдам бераётганлигини айниқса ғазаб билан фош қилар эдилар.
Поляклар қўзғолони Николай I ни Белгияга интервенция бошлаш имкониятидан бира тўла маҳрум этди ва бу билан Белгия мустақиллигининг мустаҳкамланишига ёрдам берди. Англия ҳукумати Белгиянинг Францияга қарам бўлиб қолмаслиги шарти билан Нидерландия қироллигининг бўлиниб кетишига асло қарши эмас эди. Луи Филипп Франциянинг Анг­лия билан яқинлашуви манфаатини кўзлаб, Белгия тахтига ўтказмоқчи бўлган ўз ўғлининг номзодидан воз кечди ва Англиянинг кўнглидаги одам, Англия қироли хонадонининг қариндоши герцог Леополд Саксен-Кобургскийнинг номзодини тан олишга рози бўлди.
Чор ҳукумати Белгия устидан Нидерландия қиролининг ҳукмроилигини тиклаш мумкин эмаслигига кўнгач, Франция­нинг Белгияга даҳл қилмаслигини кафолатлашга ҳаракат қила бошлади; бу Англиянинг ва бошқа давлатларнинг манфаатларига мос келар эди. Рус дипломатиясининг фаол иштирокида 1831 йили Лондонда беш буюк давлат элчиларининг конферентсияси бўлиб, унда Белгиянинг «абадий» бетарафлиги тўғрисида баённома имзоланди.
Июл инқилобидан кейин ҳокимият тепасига чиққан француз молия буржуазияси халқаро вазиятнинг мураккаблигидан ўзининг «антантаси»ни четга тортишга ҳаракат қилди. Тинчгина бойиб ётиш ва мамлакат ичида инқилобий ҳаракатни бостириш — Францияни 1830 йилдан 1848 йилгача идора қилган молия аристократияси асосан ана шунинг ғамини ер эди.Лекин 1847 йилги инқироз натижасида бюджети тақчиллиги 247 миллион франкни ташкил қилди.
Англияга ёқиш учун Франциянинг Жазоирдаги босқинчиликларини тўхтатган ва Белгия масаласида ён берган Луи Филипп Испания ишларида ҳам Англияга ёрдам берди. «Карлосчилар» уруши бораётганда Австрия билан Франция, испан «карлосчиларни», яъни дон Карлос тарафдорларини қўллаган эдилар. Англия ҳукумати «кристиначилар»га, яни қиролича Кристина тарафдорларига ёрдам бериб, булар йенггандан кейин Испанияни хўжалик ва сиёсий жиҳатдан Англияга қарам қилиб қўйиш умидида эди. Луи Филипп ҳам Англияга хушомад қилиб, дон Карлосга душман бўлди ва «кристиначилар»га ёрдам беришга тайёр турди. Бунда у Испанияда устунлик таъсирига эга бўлишни Англияга бериб қўйди. 1834 йилда Палмер­стон Англиянинг Испания ва Португалия билан иттифоқини яширинча тайёрлади. Испания бутун ўн йил давомида Англияга қарам бўлиб қолди ва асъоратли шартлар билан ундан қарз олиб турди. Франция эса икки қўли бўш қола берди.
Иккала мамлакатда ҳам «самимий иноқлик» (ентенте cордиале) деб ном олган Англия-Франция яқинлашуви Испания масаласида ва мустамлакалар босиб олиш соҳасида Англия билан Франция ўртасидаги кескин зиддиятларни мутлақо истисно қилмас эди. Франция буржуазияси Миср устидан ўз назоратини ўрнатмоқчи эди; Мисрга айни бир вақтда Англия капиталистлари ҳам очкўзлик билан қарар эдилар. Яқин Шарқ Англия-Франция ўртасидаги кескин рақобат майдони эди. Франция буржуазияси анчадан бери Туркия билан катта савдо олиб борар эди, у Миср ва Сурияда устунлик мавқеида бўлиб, Гретция бозорларида мустаҳкам позитсияларни эгаллаган эди.
Беқарор, ички зиддиятлар мавжуд бўлган Англия-Франция «антантаси» таркиб топиб борган бир вақтда подшо Николай I, Пруссия қироли ва Австрия императори уч монарх иттифоқига бирлашдилар. 1830 йил конвенция лари шу йилги Лион воқеаларидан кейин Россия, Австрия ва Пруссиянинг ҳукуматлари поляклар қўзғолонидан ва унинг такрорланиши мумкинлигидан айниқса кўпроқ қўрқа бошладилар.
Феодал тузумни сақлаш ва бу давлатларнинг Полшадаги ер-мулкларини ўзаро кафолатлаш учун ва айниқса полякларнинг озодлик ҳаракатини бостириш учун 1833 йили Мюнхенгретсда Австрия билан Россия ўртасида ва Берлинда Россия билан Пруссия ўртасида иккита битим имзоланди. Бу конвенция лар уч давлат ўртасида 1815 йили белгиланган чегараларни кафолатлаган эди. Берлинда имзоланган алоҳида, учинчи битимда учала подшо ўзаро бир-бирларига ёрдам беришга ва, агар манфаатдор ҳукумат илтимос қилса, инқилобларни бостириш учун биргаликда аралашишга ваъда бердилар. Бу узоғи билан 1833 йилги битим 1820 йилда Троппауда кафолатлаган эди. Европа давлатлари ва шарқ масаласи конгрессида қабул қилинган декларатсиядан фарқ қилар эди; у декларатсияда ҳеч кимнинг розилигисиз инқилобларни бос­тириш учун бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш эълон қилинган эди. Европанинг бошқа давлатлари 1833 йилги битимга қўшилмадилар, шундай қилиб Муқаддас иттифоқни қайтадан батамом тиклаб бўлмади.
Чоризм Россия-Туркия урушидан кейин заифлашган Туркияга нисбатан статус-квони (мавжуд вазиятни) сақлаб қолиш йўлини тутганлиги 1833 йилда Австриянинг Россия билан яқинлашувини осонлаштирган эди. Чоризм сиёсатидаги бу бурилиш чор ҳукуматининг Туркияни заифлаштириб, уни ўз таъсирига бўйсундиришни ва уни кучсиз ва итоатли қўшнига айлантиришни умид қила бошлаганлиги фактидан келиб чиққан эди. Туркияда ва Австрия империясида яшаган халқларнинг батамом озод бўлиши тўғрисидаги фикр чоризмни даҳшатга солар эди, чунки чор Россиясининг ўзи «халқлар турмаси» эди.
1829 йили чор ҳукумати яқин вақт ичида ўтказадиган сиёсатни, яъни Туркиянинг «ҳудудий бирлиги»ни сақлашдан иборат тамойилга ва Константипонолда рус таъсирини мумкин қадар устун қиладиган бир даражада Туркия би­лан яқинлашишга асосланган сиёсатни белгилади. Подшо ва унинг министрлари Дарданелла ва Босфор бўғозлар тўғрисида Туркия ҳукумати би­лан фойдали битим тузишга эришмоқчи эдилар. 1830 йилги инқилобдан кейин қўзғолонлар ва миллий-озодлик ҳаракатидан қўрқиш бундай йўл тутишни янада кўпроқ тақозо қилди; бу йўл 1830 йил инқилобидан кейин очиқ кўриниб қолган ва ХIХ асрнинг 30-йилларида чор ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланган эди.
1830 йил инқилобидан кейин Европа сиёсатида Шарқ масаласи биринчи ўринга қўйилди; бунда Европа дипломатлари Туркиянинг тақдири, Константинополга таъсир қилиш, Қора денгиз бўғозлари ва Туркия империясининг чекка ўлкаларида яшаган халқларнинг озодлик ҳаракати тўғрисидаги масалани тушунар эдилар. Шарқ масаласида энг зўр рақобатчилар Англия билан Россия эди.
Мисрни талашиб Англия-Франция ўртасида чиққан зиддиятлар ҳам жиддий аҳамиятга эга эди. Чор ҳукумати булардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланмоқчи бўлди.
Туркия империясининг хусусияти шунда эдики унинг чекка ўлкалари — Миср ва Болқон ярим ороли ерлари - иқтисодий жиҳатдан туркларнинг Кичик Осиёдаги вилоятларига қараганда кўпроқ тараққий қилган эди. Бу ҳол Усмонийлар империясидаги турк бўлмаган кўп сонли аҳоли устидан Туркия ҳукмронлигини ғоятда реаксион характердаги ҳукмронликка айлантирган эди. Бу империядаги чекка ўлкаларнинг хўжалик ва маданий жиҳатдан устунлиги турк бўлмаган халқлар яшаган бу вилоятларда айирмачилик ҳаракатининг, қисман эса миллий-озодлик ҳаракатининг ҳам ёйилишига ёрдам берди.
Муҳаммад Али (Мехмед-Али) пошо идора қилган Мисрда кучли айирмачилик интилишлари авж олган эди, Муҳаммад Али ўз армияси ва флотини қайтадан тузган истеъдодли ва жасур ислоҳотчи бўлиб шуҳрат қозонган эди. У Сурияни идора қилишни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди, султон ҳокимиятидан озод бўлишга ва мустақил подшо бўлиб олишга интилди. Унинг талаблари рад қилинган тақдирда, Муҳаммад Али ўз армиясини Константинополга юбормоқчи, Туркия пойтахтини ишғол қилмоқчи ва султонни ўз талабларини қондиришга мажбур этмоқчи эди.
Франция буржуазияси ва ҳукумати Мисрни ўз таъсирига бўйсундириш учун кўпдан бери ҳаракат қилар эди. Улар Миср подшосининг ниятларига хайрихоҳлик билдирдилар ва уни пул ҳамда қурол-яроқ билан таминлаб, ўзларининг қўғирчоғига айлантирмоқчи бўлдилар. Франция Муҳаммад Алига офитсерлар ва пул билан ёрдам берди. Бу Мисрни ўз мустамлакасига айлантириш умидидан қайтмаган француз буржуазиясининг ХVIII аср охиридан бошлаб олиб бораётган сиёсатининг давоми эди.
Муҳаммад Али султонга қарши қўзғолон кўтариб, 1833 йили Туркия армиясини тор-мор келтирди. Миср қўшинлари Константинополга қараб юрди. Россия подшоси олдида Миср по­дшосининг тўла ғалаба қилиши, Туркия империясининг чекка ўлкаларида Франция таъсири остида кучли давлат вужудга келиши ва ҳатто султоннинг тахтдан ағдарилиб, Константино­пол тахтида Муҳаммад Алининг подшолик қилиши мумкинлиги хавфи туғилди. Султон Маҳмуд ИИ Муҳаммад Али­нинг ниятларини ва унинг Франция билан алоқаларини хуш кўрмаган Англияга ёрдам сўраб мурожаат қилди.Аммо қўл остида десант тушириш учун қуруқликдаги қўшинлари бўлмаган ва Россияни Франция билан тўқнаштиришга умид қилган Англия кабинети сусткашлик қилди. Маҳмуд II ноилож аҳволда қолиши биланоқ чор ҳукумати ундан ёрдам тўғрисида ёзма илтимоснома талаб этди ва шундан кейин 14 минг рус аскаридан иборат отряд Миср армиясининг йўлини тўсиш учун Босфорга кириш яқинида Кичик Осиё соҳилига келиб тушди. Рус қўшинларининг пайдо бўлиши Муҳаммад Алини султон билан сулҳ тузишга мажбур этди, лекин шундай бўлса-да, султон Муҳаммад Алига жуда катта ён бериб, Сурияни, Киликияни ва Критни идора қилишни унга топширишга мажбур бўлди.
Миср пошоси султоннинг номигагина вассали бўлиб қолди ва Франциянинг ёрдамидан фойдаланишни давом эттирди, бу ҳол Мисрнинг Франция ярим мустамлакасига айланишини истамаган Англия буржуазиясини қаттиқ ташвишга солди.
Муҳаммад Алининг султонга қарши бош кўтариб 1833 йили, рус қўшинлари Босфордалиги вақтида султон ҳукумати Россия билан шартнома тузди, бу шартнома Кичик Осиё соҳилида, Босфорга кириш яқинида, Ункиар-Искелесси деган бир қишлоқчада имзоланди. Шартноманинг шартларида султоннинг илтимоси билан подшонинг унга қуролли ёрдам бериши кўзда тутилган эди. Бу ваъда эвазига султон ҳукумати шартномага алоҳида, махфий модда қўшди- бу моддага кўра, Туркия ҳукумати Дарданелли бўғозини бошқа давлатларнинг ҳарбий кемалари учун бекитиб қўйиш, уларнинг ҳеч қандай важлар билан ҳам бу бўғозга киришига йўл қўймаслик мажбуриятини олган эди. Шартнома йетти йилга тузилди. Бу шартноманинг имзоланиши ХIХ асрда Туркияда Рос­сия таъсирининг энг юқори чўққиси бўлди.
Ункиар-Искелесси шартномасининг икки томонлама аҳамияти бор эди. Биринчидан, шартномага мувофиқ Дарданеллининг чет эл кемалари учун ёпиқ бўлиши, инглиз ва француз флотларининг ўша вақтларда Россиянинг энг заиф томони бўлган Қора денгиздаги рус соҳилига қарши ҳаракат қилиш учун бўғозлардан бемалол ўтиб келиш имкониятини йўқ қилар эди. Ункиар-Искелесси шартномаси Англиянинг ўз флотини Қора денгизга юбориб, ҳар важдан Россияга таҳдид солишига халақит берар эди. Иккинчидан, бу шартнома султон ҳукуматининг бирдан-бир «ҳимоячиси» бўлиб чиққан Россия подшосининг Туркияда устунлик мавқеини ўрнатар эди.
Россиянинг Миср подшосига қарши чиқиши ва Николай И Туркиянинг яшашини қўллаб-қувватлаши туфайли Шарқ ма­саласида Австрия-Россиянинг янгидан вақтинча яқинлашуви мумкин бўлди. Меттерних Россия подшосининг бундан кейин Болқондаги қўшиб олишлардан ва миллий-озодлик ҳаракатларини қўллаб- қувватлашдан воз кечганлигидан манфаатдор эди. 1833 йил 6 сентябрда Мюнхенгретсда Австрия ва Россия ҳукуматлари конвенция имзоладилар; бу конвенция га кўра, иккала томон ҳам Франция ва Миср подшосининг ниятларига қарши иш кўриш ҳамда Туркия имнериясига нисбатан статус квони сақлаш мажбуриятини олдилар. Бу битим Муқаддас иттифоқ сиёсати руҳида феодал-абсолютистик реаксияни қувватлаш принтсипини Туркияда амалда жорий қилишни билдирар эди.
Англия буржуазияси Россиянинг Босфорда, Франциянинг эса Нил водийсида мустаҳкамланиб олишига қандай қилиб бўлса ҳам йўл қўймаслик учун ҳаракат қиларди. Англия ҳукумати Константинополда Россия таъсири­нинг кучайишидан ва инглиз флотининг Қора денгизда пайдо бўлиб Россияга таҳдид солиш имконияти йўқлигидан норози эди. Палмерстон шартнома Николай I нинг Туркия устидан «протекторатини» ўрнатади, деб чиқди ва уни бекор килишни талаб эта бошлади. У ҳамма чораларини қилиб кўрди: дўқ қилиб ҳам, алдаб ҳам, ваъдалар бериб ҳам кўрди, лекин Туркия султони Миср подшосидан шу қадар қўрқар ва Россия подшоси қўшинларининг ёрдамига шу қадар муҳтож эдики, 1840 йилдаги; ўз кучини йў қотиши керак бўлган шартномани бекор қилишга журъат етмасди.
Ункиар-Искелесси шартномаси чор дипломатиясининг Яқин Шарқдаги катта муваффақияти эканлигини тушунган Палмерстон Россиянинг бўғозлардаги мав қеига путур йетказиш ва у ерда Туркия устидан давлатларнинг «коллектив ҳомийлиги» ниқоби остида Англиянинг устунлигини ўрнатиш учун бутун кучини сарф қилди. Англия кабинета ўзининг босқинчилик мақсадларини ниқоблаш учун Шарқ масаласида гўё бирдан-бир босқинчи Россиядир, деган туҳматларни тарқатди.
Палмерстон ва инглиз публитсистлари, Англиянинг Яқин Шарқдаги ва Осиёдаги сиёсати Ҳиндистонни Россиянинг ҳужумидан « ҳимоя қилиш » заруратидангина келиб чиқади, деб исботлашга уриндилар. Ҳатто Ҳиндистондаги Панжобни босиб олишни ҳам инглиз публитсистлари у ерга рус қўшинларининг «бостириб кириш» хавфи бўлганлигидан деб «оқладилар». Ҳақиқатда эса чоризм Шарқда бирдан-бир босқинчи ҳам, ҳатто энг кучли босқинчи ҳам эмас эди. Англия буржуазияси Шарқнинг бу мамлакатларида ўзининг сиёсатини янада қаттиқроқ ва анча катта натижаларга эришган ҳолда олиб борар, бу мамлакатларни ўзининг мустамлакачилик ҳукмронлигига бўйсундиришга интилар эди.
Британиянинг мустамлакалар босиб олиши 1830—1840-йилларда айниқса кенг авж олди. 1839—1842 йилларда Англия ҳукумати Афғонистонга қарши уруш бошлади; лекин бу уруш у мамлакатга бостириб кирган Британия қўшинлари отрядининг батамом йўқ қилиб юборилиши билан тугади. 1840—1842 йил­ларда Хитойга қарши биринчи афюн уруши олиб борилди, бу уруш Гонконгни босиб олиш ва Хитойга нотенг Нанкин шартномани қабул қилдириш билан тугалланди. 1840-йилларда Ҳиндистон истило қилиб бўлинди. 1839 йилдан 1849 йилгача ўтган ўн йил ичидагина Англия аҳолиси 8,5 миллион киши бўлган мустамлакаларни босиб олди. Британия буржуагазияси Ўрта Осиё хонликларини, Яқин Шарқда эса Туркияни ўз ҳукмронлигига бўйсундириш ниятида эди.
Чор Россиясининг Туркиядаги ва Ўрта Осиёдаги таъсирига қарши бўлган Англия ҳукумати чоризм сиёсатига асло Туркия империясининг «бир бутунлиги» ва «дахлсизлиги»ни ҳимоя қилиш учунгина қаршилик кўрсатмасди, Англиянинг ўзи Тур­кияга қарам бўлган Аданни (1839) ва Пермни (1842) босиб олди. Туркия империясини « ҳимоя қилиш » деб ном чиқарган « ҳимоя» Англия буржуазиясининг Туркияни асоратга солиш, ундан Россияга қарши платсдарм сифатида фойдаланиш ва Франциянинг Мисрдаги мавқеига путур йетказиш ниятларини қоплар эди, холос.
Британия буржуазиясининг ана шундай шароитда ҳарбий-феодал Усмонийлар империясининг бу империя қулликка солган халқлар устидан зулмини сақлаб қолишга интилиши реаксион характерга эга эди: бу интилиш инглиз мустамлакачиларининг босқинчилик режаларини ниқоблар ва қўл остидаги мазлум халқларни қон-қақшатаётган ҳамда уларнинг иқтисодий ва мадавий тараққиётини тўхтатаётган турк феодалларининг зулмини абадийлаштиришга қаратилган эди.
Шарқ масаласида Англия сиёсати чор Россиясининг сиёсати билангина эмас, балки Франция буржуазияси билан ҳам тўқнашар эди. 1838 йилда Буюк Британия ва Франция Туркиядан чет эл моллари киритилишидан олинадиган божни уларнинг қимматидан 5 фоиз ҳисобида олишгача камайтириш тўғрисида савдо шартномаси тузишга мажбур этдилар. Аммо Франциянинг кучсиз саноати Яқин Шарқда ўз товарларини сотишда инглиз саноати билан рақобатлаша олмас эди. Шунинг учун Миср подшоси Францияга хушомад қииб, Англия рақобати Франциянинг савдо компаниялариг зарар йетказмасин деб, 1838 йилги савдо шартномаси шартларини ўз қўл остидаги вилоятларда жорий қилишни истамади. Бу ҳол Палмерстонни анча ташвишга солиб қўйди. Бундан ташқари, Палмерстон, агар Миср подшоси ўз мавқеини сақлаб қолгундай бўлса, султон ундан қўрқиб 1840 йилда Россия би­лан иттифоқ бўлиш тўғрисидаги Ункиар-Искелесси шартномасини янгидан тиклайди, деб хавфсирар эди. Англия ҳукумати султонга итоатсиз, Миср подшосининг тезроқ таъзирини беришни маслаҳат берди. 1839 йили Палмерстон султонни Муҳаммад Алига ҳужум қилишга кўндирди. Бироқ Миср қўшинлари Туркия армиясини батамом тор-мор келтирди. Туркияга дарҳол ёрдам бериш масаласи яна келиб чиққанда, Британия кабинети султоннинг ёрдам сўраб биргина Россия подшосига эмас, балки барча буюк давлатларга муро­жаат этишини талаб қилди. Бунда Палмерстон Россиянинг Туркиядаги мавқеини кучсизлантирмоқчи, Францияни яккалаб қўймоқчи ва давлатларнинг Муҳаммад Алига қарши биргаликда қиладиган интервенциясида Англиянинг раҳбарлик ролини ўйлашини таъминламоқчи эди.
Палмерстон Россия подшосига, агар у Ункиар-Искелесси шартномасини янгидан тиклашни қаттиқ туриб талаб этадиган бўлса, Франция билан тил бириктирамиз, деб дўқ қилди. Нико­лай И бу шартноманинг муҳлатини чўзиш фикридан воз кечди ва Миср подшосига қарши тўрт давлатнинг биргаликда интервенция қилишига рози бўлди. Туркия империясининг парчаланисини Австрия хоҳламас эди,чунки бу ҳол славян халқларининг Австрия зулмидан озод бўлишига олиб келар эди.Шу сабабли Австрия Палмерстон режаини қувватлади. Пруссия эса ўз обрўсини сақлаб қолиш ва Францияни камситиш учун бу давлатларга қўшилди. Палмерстон Францияни яккалаб қўйиб, 1840 йили Англия, Россия, Австрия ва Пруссия томонидан Лондон конвенция сининг имзоланишига эришди; бу конвендияга кўра, Туркия империяси уларнинг биргаликда «ҳомийлиги»га олинган эди. Франция бу сафар «Европа консерти»дан четга чиқариб қўйилган ва унга қарши 1814—1815 йиллардаги Тўртлар иттифоқи қайта тиклангандай эди.
Россиянинг Ункиар-Искелесси шартномасини қайта тиклай олмаганлиги Николай И сиёсатининг катта мағлубияти эди. Туркия ишларига таъсир этишда устунлик Англияга ўтди.
Англия билан Австрия Мисрда интервенцияни амалга оширишни ўз зиммаларига олдилар, Англия ва Австрия фло­ти Муҳаммад Алининг кемаларини босиб олди. Муҳаммад Али Сурияни бўшатиб беришга мажбур бўлди. У идора қиладиган вилоятлар чегаралари қисқартирилди. Франция Муҳаммад Алига қуролли ёрдам беришга журъат этмади ва Миср ҳамда Сурияда ўзининг устунлик мавқеи қўлдан кетишига кўниб қўя қолди.
Ғарб давлатларининг ҳарбий кемалари учун Босфор ва Дарданелли бўғозлари орқали ўтиш йўли очилган, бу эса Қора денгиздаги рус қирғоқларини жиддий хавф остида қолдирган эди. Рус дипломатияси бу хавфни камай­тириш учун 1841 йили Лондонда иккинчи конвенция нинг имзо­ланишига муваффақ бўлди. Кўрфазлар тўғрисидаги конвенция деб ҳам аталадиган бу конвенция тинчлик вақтида ҳамма давлатларнинг ҳарбий кемалари учун бўғозларнинг ёпиқ бўлишини таъминлар эди, уруш вақтида эса кемаларнинг ўти­ши султоннинг қайси позитсияда эканлигига боғлиқ эди. Англия ҳукумати бўғозларнинг ёпиқ бўлиши учун розилик бериши эвазига Франциянинг 1841 йил конвенция сида иштирок этишига ва Туркия устидан буюк давлатларнинг биргаликда «ҳомийлик»га киритилишини талаб этди. Франциянинг Мисрда ҳукмронлик қилиш имконияти бартараф қилингандан сўнг ва Франция камситилганидан кейин, Палмерстон Англия-Франция «антантаси»дан Россияга қарши фойдаланиш учун бу «антанта»ни янгидан жонлантирмоқчи эди. 1841 йил конвенция сини беш буюк давлатнинг ҳаммаси имзолади. Ғарб давлатлари Қора денгиз бўғозларининг халқаро-ҳуқуқ режимига аралашиш имконига биринчи марта эга бўлдилар. Шу тариқа, давлатларнинг Туркияга «коллектив ҳомийлиги» ниқоби остида 1840 йилдан бошлаб Англия ва Франциянинг ҳукмрон таъсири ўрнатилди. Англия ва Франция ҳарбий флотлари учун Қора денгиз бўғозларининг бекитилиши эса фақат қоғоздаги ҳужжатда—1841 йил конвенция сидагина кафолатлаган эди. 1840 йилдан бошлаб, яъни Ункиар-Искелесси шартномасининг муҳлати тамом бўлган ҳамда Константинополда Англия ва Франциянинг ҳукмрон таъсири ўрнатилган вақтдан этиборан, чоризм яна Туркияни тақсимлаш лойиҳасига қайтди. Николай И Усмонийлар империясини ўзининг ички иллатларидан яқинда ҳалок бўладиган «касал одам» деб ҳисобларди, шунинг учун уни тақсимлаб олиш тўғрисида Англия ва Австрия билан олдиндан келишиб олмоқчи эди.
Шундай қилиб подшо Босфордан Қора денгизга чиқиш жойини босиб олишни кўзда тутган эди. 1844 йили Николай I Англияга борди ва бу масалада торилар министрлари билан музокаралар олиб боришга ҳаракат қилиб кўрди, бунда уларга Мисрни эгаллаб олишни, Россияга эса Босфорда таянч пункти беришни маслаҳат берди. Британия ҳукумати подшонинг Туркияни тақсимлашни ва Мисрни эгаллашни кўпдан бери даъво қилган Франция билан алоқани узишни Англияга таклиф қилаётганлигини тушунди ва бу таклифларга ҳеч қандай жавоб бермади. Туркияда ўзларининг устунлик мавқеини ўрнатиб олган Англия ва Франция буржуазияси ўша вақтда Туркияни тақсимлашдан манфаатдор эмас эди ва умуман бутун Усмонийлар империясида ўзларининг кучайган таъсирларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлашни афзал кўрар эди.
Европада ўсиб борган инқилобий ҳаракат Яқин Шарқда Англия-Россия зиддиятларининг янгидан кескинлаҳувини кейинга сурди. Бунинг устига ХIХ аср 40- йилларининг иккинчи ярмида Жазоирни талашиб ва Испания ишлари юзасидан келишмовчиликлар туфайли Англиянинг Франция билан муносабатлари яна кескин суратда ёмонлашди.
Англия учун бир томонлама фойдали бўлишли билан яқинлашиш узоққа бормади. Биринчидан, Францияда инқилобий ҳаракатнинг ўсиши Луи-Филиппни феодал-абсолютистик реаксиянинг асосий таянчларидан бири бўлган Австриядан ёрдам сўрашга мажбур қилди. Иккинчидан, француз буржуазиясининг кенг доиралари Жазоирда ва Мисрда мустамлакачилик сиёсатини зўр бериб олиб боришни талаб этдики, бу ҳол Англия билан муносабатларни муқаррар кескинлаштирар эди. Англия ва Франция саноатларининг рақобати ҳам «самимий иноқлик»ка путур йетказар эди. Франциянинг саноат буржуазияси Июл монархиясининг ташқи сиёсатини кескин танқид қилар, ҳақли суратда уни Франциянинг иқтисодий тараққиёти эҳтиёжларига мувофиқ эмас, деб ҳисоблар эди. Французлар эгаллаган Таити оролларида маҳаллий аҳолини французларга қарши қўзғатган Англия элчиси Притчарднинг ўша вақтда кўп шов-шувга сабаб бўлган ишига 1844 йилда Франция ҳукумати бўш қараганида, оппо­зитсия Гизо министрлигини мустамлакаларни менсимасликда ва Франциянинг миллий манфаатларига хиёнат қилишда айблади. Министрлик тарафдорларига «притчардчилар» деган лақаб берилди.
Шундан кейин кўп ўтмай, Англия-Франция муносабатлари янада ёмонлаша бошлади. 1846 йили Луи Филипп ва унинг министри Гизо Испанияда Франциянинг устунлик таъсирини тиклаш учун уриниб кўрдилар. Улар бу мақсадга ғирт ўрта аср усуллари — сулолали «Испания никоҳлари» воситасида эришмоқчи бўлдилар. 1846 йили Франция хукумати Луи Филиппнинг ўғли герцог Монпасени Испания қироличаси Изабелланинг синглиси Луизага уйлантиришга муваффақ бўлди; бу ҳол Англияда қаттиқ душманлик билан қарши олинди. Лондон газеталари «Испания мероси» учун урушни эслатиб дўқ қилдилар. Англия-Франция «антантаси»нинг умри тугади. Франциянинг 1847 йили Жазоирда янги ерларни босиб олиш, бу мамлакатнинг француз қўшинлари томонидан батамом истило қилиниб бўлиши Англия билан Франция ўртасидақа муносабатларни янада кўпроқ кескинлаштирди.
Францияни дипломатик жиҳатдан яккаланган бир аҳволга тушириб қўйган Гизо реактсён министрлиги Австрия билан янада яқинлашиш йўлини тутди, Австрияда ҳали ҳам ҳокимият тепасида Меттерних турар эди. Гизо кабинети Европада инқилобий буржуа-демократик ҳаракатларни бостиришда Меттернихга ёрдамлаша бошлади. У Италияда Австриянинг италян миллий-озодлик ҳаракатига қарши қаратилган реактсён сиёсатини қувватлади, 1846 йилда, яъни Краковда поляклар қўзғолонини Австрия қўшинлари бостиргандан кейин Австриянинг бу эркин шаҳарни босиб олишини амалда қўллаб-қувватлади. 1847 йилда Швейтсарияда фуқаролар уруши бошланган вақтда, Гизо ҳукумати Австрия билан биргалашиб, Ватикан томонидан тузилган қолоқ кантонларнинг Зондербунд деб аталган реаксион иттифоқи фойдасига реаксион интервенциянинг бевосита ташкилотчиси бўлиб чиқишга уринди.
Гизонинг ташқи сиёсати ўзининг доимо муваффақиятсизликларга учраши билан Франциянинг обрўсини тўкар, тобора кучайиб борган реаксионлиги билан унга исбод келтирар, ўсиб бораётган француз буржуазияси кенг доираларининг талабларига жавоб бермас ва Европадаги барча илғор демократик кучларнинг қаттиқ нафратига сабаб бўлар эди.
Поляклар ҳаракатига қарши курашда уч монархнинг ҳамжиҳатликларига қарамай, Николай И нинг Австрия императори арафасида уч монарх Пруссия қироли билан 1834 йилда тузган иттифоқи 1840 йилдан кейин Австрия ва Россиянинг Пруссия билан муносабатлари ёмонлашганлиги туфайли заифлашди.
Юқорида айтиб ўтилганидек, 1840 йилдан эътиборан немисларнинг миллий-бирлаштирувчилик ҳаракати маркази жанубий Германия давлатларидан Пруссияга, жумладан, 1815 йилдан буён Пруссияга қарашли Рейн вилоятига кўча бошлади. Пруссия буржуазияси орасида Германияда гегемонлик қилиш ва Германияни конститутсиявий монархияга айлантириш шарти билан, Пруссиянинг Гогенсоллернлар монархияси ҳукмронлиги остида бирлаштириш ҳаракати кучайиб борди. Бу янги фактлар подшони ва Меттернихни ташвишга солиб қўйди, уларнинг ташвишга тушишларининг сабаби шунда эдики, 1840 йилда Пруссия тахтига ўтирган қирол Фридрих-Вил­гелм IV конститутсиячиликка қанчалик нафратланиб қарамасин, либералларни ўсиб борган инқилобий ҳаракатига қарши курашга тортиш ниятида баъзан уларга тилёғламалик қилар ва юнкерлар Пруссиясини мустаҳкамлаш ҳамда Германия давлатидаги бошқа немис давлатлари устидан Пруссиянинг гегемонлигини ўрнатиш учун миллий ғоядан фойдаланишга ҳаракат қилар эди. Меттерних ва подшо Пруссия қиролидан ҳеч қандай либерал ён беришларга кўнмасликлари бир неча марта талаб қилдилар.
Россия билан Пруссия ўртасидаги савдо муносабатлари ҳам кескин суратда ёмонлашди. Рус ҳукумати 40-йилларда Россия­нинг илгари Полша подшолигига кирган губернияларида прус товарлари учун белгиланган ҳамма божхона имтиёзларини бе­кор қилишга киришди.
Пруссиянинг Германияга бош бўлиб олиш учун уринишларига биргаликда қаршилик кўрсатиш ва абсолютизм асосларининг тамомила мустаҳкам ҳолда қолишини биргаликда ҳимоя қилиш учун Николай I 1848 йил инқилобси арафасида Австрия билан тобора кўпроқ яқинлаша борди. Подшо 1846 йилги Краков қўзғолонини бостиришда ва кейин Австрия ерларига қўшиб олинган Краков республикасини тугатишда ҳам Австрияни ба­тамом қўллаб- қувватлади.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish