Назорат учун саволлар:
1. Пётр I даврида нима сабабдан Польшага Россия таъсири кучайди?
2. Канада қачон Франция мустамлакасига айлантирилди ва унинг оқибати нимадан иборат?
3. Англиядаги Ост-Индия компанияси фаолияти ҳақида гапириб беринг.
4. Лотарингия Франция мулкига айланган сана.
5. Англия Испания мероси учун кескин кураш олиб борилганлигининг асосий сабаблари ва оқибатлари нимадан иборат?
6.1763 йил Версалда имзоланган Англия, Франция ва Испания ўртасидаги сулҳ шартномасининг шартларини айтинг.
7. Рус-Туркия урушининг келиб чиқиш сабаблари нимадан иборат?
8. Француз монархияси халқаро обрўйига таъсир этган воқеани изохланг.
9. Нима сабабдан Австрия қўшинлари мағлубиятга учради?
10.Қачон Франция Австрия билан иттифоқ тузди ва унинг оқибатлари нимадан иборат?
11. Қаерда инглизлар билан французлар ўртасида уруш бошланди?
12. Никита Иванович Панин ҳақида нималарни биласиз?
13. Англия - Россия муносабатларининг кескинлашувига сабаб бўлган омиллар.
8-мавзу. ХIХ аср - XX аср бошида халқаро муносабатлар ва дипломатия.
Режа: 1. XVIII аср охири - ХIХ аср бошида халқаро муносабатлар.
2. Вена конгресси.
3. 1815-1850 йиллардаги халқаро муносабатлар
Таянч иборалар: коалиция, гегемония, директория, Аустерлиц жанги, континентал қамал, Вена конгресси, Меттерних тизими, муқаддас иттифоқ, конвенция.
XVIII аср охири - ХIХ аср бошида халқаро муносабатлар.1789 йилда Францияда Людовик XIV абсолют монархиясининг қулашига олиб келган инқилоб рўй берди. Ушбу воқеа инқилобий Францияга қарши бирлаштирган бутун Европани ҳаракатга келтирди. 1791 йил 27 августда Саксониянинг Пилнитс қасрида Австрия ва Пруссия ўртасида декларатсия имзоланди, 1792 йиининг 7 февралида Францияга қарши Европа давлатларининг биринчи коалитсиясига (иттифоқига) асос солинди.
Франциянинг ўзида ушбу хабар ватанпарварлик ҳаракатини келтириб чиқарди. Федератларнинг қуролланган отрядлари тузила бошланди. Қонун чиқарувчи мажлис "Ватан хавф остида!" деб эълон қилди ва ҳужумни кутиб ўтирмасдан, Австрияга уруш эълон қилди. Ҳарбий ҳаракатлар Франция учун муваффақиятсиз бошланди. Австрия бииан иттифоқда Пруссия ҳам ҳаракатлар олиб борди. Унинг армияси Францияга бостириб кирди ва бир қатор қалъаларни ишғол этди. Бироқ, Франция қуролланмоқда ва сафарбарликни амалга оширмоқда эди. Ва 1792 йиининг 20 сентябридаёқ Французлар Валми қишлоғи ёнида прусларнинг ҳужумини қайтаришди. Ушбу жангдан сўнг, Франциянинг инқилобий армияси Белгияни, Рейн дарёсининг чап соҳилини, Нитссани, Савойяни эгаллади. Ушбу ерларнинг бир қисми Францияга қўшиб олинди. Аммо қиролнинг қатл қиииниши Европа монархларини ҳаяжонга солди. КоаЖитсияга Англия ва Испания қўшилди. Россия эмигрантлар армиясига молиявий ёрдам кўрсатди. Якобинчилар диктатураси ўматилиши билан, Француз қўшинлари 1794 йилнинг бошига келиб ўз давлатининг ерларини интервентлардан тозалашга еришди ва уруш душман ҳудудларига кўчирилди. люн ойида Флерюс қишиоғи (Беигия) ёнида Французиар Австрия армиясининг асосий кучларини тор - мор этишди. Коалитсия (иттифоқ) магиубиятга учради.
Франциянинг ўзида эса 9 термидор аксилинқилобий тўнтарилиши рўй берди, якобинчилар диктатураси қулади. Бироқ ушбу ҳокимият алмашуви ҳам узоққа чўзилмади. Директориянинг ўрнига Наполеон Бонапарт келди ва ўзининг якка ҳокимиятини ўрнатди. Консуллик ва Биринчи империя даврида Франция тўхтовсиз урушлар олиб борди. Босиб олинган мамлакатларни Француз моллари сотиладиган бозорларга ва Франция саноати учун хомашё манбасига айлантириш сиёсати олиб борилди.
Шуни таъкидлаш лозим-ки, Наполеон олиб борган урушларнинг асосий мақсади - Европада Франциянинг устунлигини ўрнатиш учун кураш эди. Францияга қарши иттифоқларга кирган мамлакатлар - Англия, Россия, Австрия ва Пруссия - нафақат Француз гегемониясига қарши курашдилар, балки ўзларининг мақсадларига ҳам эга эдилар. Лекин ХИХ аср бошида халқаро муносабатларнинг марказида Англия ва Франция ўртасидаги рақобат турарди.
1800 йилда ички зиддиятлар туфайли Францияга қарши иккинчи коалитсия тарқаб кетди, 1801 йилда Россия ва Австрия билан тинчлик шартномалари имзоланди. Натижада Франциянинг ҳокимиятини эндиликда бутун Италия, Беигия, Гоиландия ва бир қатор герман князликларига ёйилди.
1802 йилда Амен шаҳрида Англия билан хаиқаро шартнома имзоланди. Унинг бандларига кўра Франция ва Англия Европада юзага келган тартлбрии сақлаш мажбуриятини олдилар. Бироқ тинчликнинг умри қисқа бўлди. Ва 1803 йилда ҳарбий ҳаракатлар қайтадан бошланиб кетди. 1805 йилда Европа давлатларининг учинчи коалитсияси (иттифоқи) шаклланди. Унга Англия, Россия, Австрия ва Неаполитан қироллиги кирди.
1805 йил 21 октябрда Трафалгар буми ёнидаги жангда адмирал Нелсон
қўмондонлигидаги инглиз флоти бирлашган Француз - испани флотини мағлуб этганидан сўнг, Наполеон барча кучларини австиряликларга қарши қаратди. 1805 йилнинг октябрида Австрия армияси таслим бўлди ва Француз қўшинлари Венага кириб келишди.
Декабр бошида Аустерлитс ёнидаги жангда Россия ва Австриянинг бирлашган кучлари магиубиятга учради. Тез орада Австрия ва Франция ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди. 1806 йилда Наполеон протекторати остида 16 геррнан давлатидан иборат Рейн иттифоқи ташкил этилди. Шу тариқа Герман миллатининг Муқаддас Рим империяси йўқ қилинди.
1806 йиида Францияга қарши тўртинчи (Англия, Пруссия, Россия ва Шветсия) коалитсия шаклланди. Лекин ўша йилнинг ўзида Ена ва Ауерштедт
ёнидаги жангларда Пруссия армияси тор - мор этилди. 1806 йилнинг октябрида Бонапарт Бериинга кириб келди ва бу ерда, Европа давлатлари иқтисодиётига жиддий зарба берган, континентал (қитъавий) қамал тўғрисидаги декретни имзолади (1806 йил 21 ноябр). Декретга кўра бутун Францияда ва унга қарам бўлган мамлакатларда Буюк Британия билан савдо қиииш ман этилди.
Ўзининг асосий вазифасини - Англияни тор - мор этиш ва Франциянинг гегемониясини ўматишни - Наполеон Россия билан вақтинчалик муросага келиш ёии орқали хал этишга уринди. Тилзит шартномасига (1807 йил 7 июл) биноан Россия Европада Бонапарт томонидан амалга оширилган ўзгаришлами тан олди ва континентал (қитъавий) қарналга қўшилди. Шу ернинг ўзида Франция - Пруссия тинчлик шартномаси ҳам имзоланди-ки, унга кўра Пруссия давлати қисқартирилган кўримшда сақлаб қолинди. Пруссия ҳам континентал (қитъавий) қамалга қўшииди.
1808 йилда бошланган Испаниянинг оккупацияси натижасида, Наполеон Франциясига қарши бешинчи коалитсия тузилди (1809 й.) ва унинг таркибига фақат Англия ва Австрия кирди. 1809 йилнинг июлида Ваграм ёнидаги жангда Французлар армияси австрияликларни мағлуб этди. Ўша йилнинг октябр ойида Шенбурунн тинчлик шартномаси имзоланди, Унга биноан Австрия ҳудудлари қисқартирилди. Бундан ташқари, у армиясининг сонини камайтириши, контрибутсия (урушда энгилган давлат томонидан ғолиб давлатга тоианадиган товон) тоиаши ва континентал (қитъавий) қамалга қўшилиши мажбур эди.
йилнинг бошига келиб Франция - Россия муносабатлариннг кескинлашиши оқибатда урушга сабаб бўлди. Уруш 1812 йил 24 июнда бошланди. 26 августда бўлиб ўтган Бородино жангида Французларнинг талафоти 60 минг аскарни ташкил этди. Гарчанд рус армияси чекинган бўлса ҳам, лекин ўз жанговарлигини сақлаб қолди. 1812 йилнинг 14 сентябрида Французлар Москвага кириб келишди, бироқ атрофда партизан уруши, халқ уруши авж олаётган эди. 1812 йилнинг 12 октябрида Наполеон армияси Москвани тарк этишга мажбур бўлди. Кейинчалик Бонапартнинг ўзи ҳам армиясини ташлаб, Парижга жўнаб кетди. Французлар армиясининг Россиядаги магиубияти "енгилмас" Наполеон империясининг қулашини бошлаб берди.
йилнинг баҳорида Францияга қарши олтинчи каолитсия ташкил этилди. Унинг таркибига Россия, Англия, Шветсия, Пруссия, Испания, Португалия, Австрия мамиакатлари кирди. Ҳал қилувчи жанг 1813 йил 16 - 19 октябрда Лейпсиг шаҳри ёнида рўй берди. "Халқлар жанги" натижасида Наполеон мағлуб бўлди ва Рейн дарёси ортига чекинди.
1814 йил март ойининг бошида иттифоқчилар Наполеонни тўла тор – мор қилмагунча уруш ҳаракатларини олиб бориш тўғрисидаги Шомон шартномасини имзолашди.
31 мартда иттифоқчилар Парижга кириб келишди. Наполеон ўз ўғли фойдасига тахтдан воз кечди. Бироқ, сенат ва Европа давлатлари Франция тахтида Бурбонларни тиклашди. Наполеон элба оролига бадарға қилинди. 1814 йил 30 майда Парижда тинчлик шартномаси имзоланди. Унга биноан Франция 1792 йил чегараларига қайтарилди. Наполеонга ҳайрихоҳ боиган кайфиятларянажонланди. 1815 йил 1 мартда Наполеон Франциянинг жанубига бориб тушди ва 20 мартда Парижга қайтиб келди. Империя тикланди.Наполеонга қарши охирги, эттинчи каолитсия ташкил этилди. 1815 йил 18 июнда Ватерлоо ёнидаги жангда Наполеон армияси батамом тор - мор этилди. Наполеоннинг ўзи Муқаддас элена оролига сургун қилинди ва бу ерда 1821 йилда вафот этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |