1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 1,24 Mb.
bet27/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

Вена конгресси. Франция тор-мор қилинмасдан олдиноқ, олтинчи иттифоқнинг асосий қатнашчилари дипломатик конгресс чақиришни ваъдалашиб қўйдилар. 1814 йилнинг сентябрида Венада жуда катта дип­ломатик конгресс очилди, илгари ҳеч қачон бундай катта дипло­матик конгресс чақирилмаган эди. Конгрессга биргина Туркия империясидан бошқа Европадаги барча давлатлардан 216 вакил келди. Конгрессда Наполеонни йенгган энг кучли давлатлар: Россия, Англия ва Австрия асосий рол ўйнади . Россиянинг вакиллари император Александр И, дипломат Карл Несселроде ва Россиянинг конгрессдаги биринчи мухтор вакили Андрей Разумовскийлар эди. Россия конгресснинг ишига жуда катта таъсир кўрсатиб, Наполеонни тор-мор келтиришда рус халқи ўйнаган ҳал қилувчи ролдан ўз манфаатлари учун фойдаланди.
Европадаги йирик монархияларнинг конгрессга тўпланган вакиллари Наполеоннинг буржуа империяси устидан қозонилган ғалабани тантана қилдилар.
Конгресс қатнашчиларининг биринчи мақсади Европа халқларининг республикачи-демократик ва миллий-озодлик ҳаракатларини бостириш ва илгари Наполеон бўйсундирган давлатлардаги аввалги, феодал-абсолютистик тартибларни тиклаш эди. Бу давлатларнинг ҳаммасида конгресс илгариги сулолаларни имкон борича қайтадан тахтга ўтқазди.ғолибларнинг иккинчи мақсади Наполеон устидан қозонилган ғалабани мустаҳкамлашдан, Франциянинг бонапартизм режимига қайтишига ва қайтган тақдирда Европани янгидан истило қилишга уриниши эҳтимолларига қарши мустаҳкам тўсиқ яратишдан иборат эди. Бунинг учун конгресснинг раҳбар қатнашчилари Франция билан чегарадош давлатларни кенгайтириш ва кучайтиришга ҳамда бу давлатларни Францияга қарши тўсиққа айлантиришга ҳаракат қилдилар.
Ғолибларнинг учинчи мақсади ўзларининг ҳудудий даволарини қондириш, давлатларнинг Европадаги ва мустамлакалардаги йерларини қайтадан тақсимлаб олиш эди. Шу билан бирга Вена конгресси йирик монархияларнинг муддаосидагидай хизмат қилиб, айрим халқларнинг миллий-озодлик йўлидаги интилишлари ва этпографик чегараларини эътиборга олмади. Бу эса бюк давлатлар ўртасидаги манфаат зиддиятларининг кескинлашувига олиб келди.
Конгрессда унинг қатнашчилари ўртасида жиддий зиддиятлар рўй берди. Чор Россиясининг Ғарбий Европадаги таъсирини мустаҳкамлаш учун Александр И Германияда иккита кучли давлатни — Австрия билан Пруссияни сақлаб қолишга интилди: улар ўзаро рақобат қилиб, доимо бир-бирига қарши бўлиши керак эди. Александр 1 ўзини Франция томонидан бўладиган хавфдан сақлашга интилиш билан бирга Франциянинг ҳаддан ташқари хўрланиши ва заифланишига йўл қўймади: бунга йўл қўйиш Францияни герман давлатларининг кучини ғарбга чалғитиш қобилиятидан маҳрум қилган бўлар эди. Чоризм Европа шарқида тугатилган Варшава герцог лигининг деярли бутун ҳудудини босиб олмоқчи бўлди. Бу вазифанинг ҳал қилинишини осонлаштириш учун Александр поляк дворянларининг бир қисми билан тил бириктирди - Полшада маҳаллий қонунларни сақлаб қолишни ҳамда Полшага чекланган, аристо­кратик конститутсия ва ўз армиясига эга бўлиш ҳуқуқи беришни ваъда қилди.
Австрия билан Пруссия Александр I нинг бу ишига норозилик билдирдилар, бу икки давлат ўзлари олмоқчи бўлган поляк вилоятларига ҳеч қандай муҳторият беришни истамадилар.
Александр I поляк йерларидан катта бир қисмининг Россияга ўтишига Пруссиянинг розилигини олиш мақсадида Пруссиянинг бутун Саксонияни олиш тўғрисидаги даъвосини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Пруссия қироли сингари, Александр I ҳам босқинчилик ниятида эди. Саксония қиролининг (айни замонда у Варшава герцог и ҳам эди) Наполеонга иттифоқчи ва вассал бўлганлиги Полша билан Саксониянинг тақсимлаб олинишига баҳона бўлди.
Англиянинг торилар ҳукумати савдо-саноат ва мустамлакачилик монополиясининг Англия қўлида бўлишини таъминлашга ҳаракат қилди. Торилар ҳукумати Европа лигасидаги аристократик реаксияни қўллаб-қувватлашни ўз мақсадига эришишнинг энг яхши воситаси, деб билар эди ва шу сабабли у Англияга рақиб бўла оладиган мамлакатларда турғунлик ва қолоқлик ҳолатини мумкин қадар узоққа чўзишга ҳаракат қилди. Брита­ния ташқи ишлар министри Каслри Наполеон урушлари даврида французлардан, испанлардан ва голландлардан босиб олинган мустамлакаларнинг Англия қўлида қолишига эришмоқчи бўлди. Аммо у дастлаб, буржуа Англиясининг энг хавфли рақиби бўлган Францияни заифлаштиришга ва унинг ҳудудини 1792 йилги чегара доираси билан чеклашга ҳаракат қилди. Британия кабинети Бурбонлар сулоласини қайтадан тахтга чиқаришни айниқса қаттиқ талаб қилди. У шунингдек Франция чегаралари ёнида тўсиқ давлатлар барпо этишга ва Рейм дарёси бўйида Пруссияни кучайтиришга катта аҳамият берди. Инглиз дипломатияси ўзининг Европадаги сиёсатини Европа қитъасидаги давлатларни бир-бирига қарама-қарши қилиб қўйишга қаратди. Бу давлатлар бир-бирига «тенглашиб» олгунча Англия уларга доимо ҳакамлик қилиш имкониятига эга бўлди ва мустамлакаларни бемалол босиб ола берди. Каслри Россиянинг Европадаги таъсири янада кучайиб кетишидан қўрқиб, Александр I нинг Полша тўғрисидаги режаларига турли йўллар билан қаршилик кўрсатишга уринди, шунинг учун ҳам Полшани янгидан тақсимлашда унинг Россияга ўтиши мумкин бўлган қисмини камайтиришга ва Австрия билан Пруссиянинг ҳиссасини кўпайтиришга ҳаракат қилди.
Вена конгрессида Австриянинг вакили княз Меттерних эди. Инқилобий ва миллий-озодлик ҳаракатлари чинакам «халқлар турмаси» бўлган кўп миллатли Габсбурглар монархиясининг ҳаётига хавф солмоқда эди. Шу сабабли, Меттерних монархларни инқилоб билан қўрқитиб ва уларни жипслаштириб, реаксия тамойилларини зўр бериб ҳимоя қилди. Австрия ҳукумати Пруссия билан Россиянинг кучайиб кетишига мумкин қадар йўл қўймасликка ҳаракат қилди. Меттернихнинг Германия масаласида тутган сиёсати Германиянинг тарқоқлигини сақлаб қолиш билан бирга унда Австрия таъсирининг устун бўлишини таъминлашдан иборат эди.
Пруссиянинг Вена конгрессида юритган сиёсатнинг негизи прусс юнкерлари аҳволини мустаҳкамлашдан, Саксонияни босиб олиш ва айни замонда Рейн дарёси бўйидаги бой йерларни қўлга киритишдан иборат эди.
Франция ҳукумати Пруссияни Франциянинг ўта кетган душмани, деб билди ва Саксония қўшиб берилган тақдирда прусс монархиясининг янада кучайиб кетишидан хавфсиради. Франция ҳукуматида Пруссияга протестантлар яшайдиган Саксония ўрнига католиклар яшайдиган Рейн вилояти билан Вестфалияни бериш майли бор эди, Франция ҳукумати, Пруссия бу икки ўлкани ўзига қўшиб ололмайди, деб ўйлаган эди. Шу сабабли Талейран Вена конгрессида Пруссиянинг Саксонияни босиб олишига очиқдан-очиқ қарши чиқди. Талейран конгрессда давлатлар ўртасида рўй берган зиддиятлардан усталик билан фойдаланди. Бу зиддиятлардан фойдаланиб, Талейран, Франция урушда тор-мор қилинган бўлишига қарамай, конгрессда бешинчи буюк давлат вакили сифатида ўрин ола билди.
Россияга халақит бериш учун Каслри билан Меттерних Талейранни зўр бериб қўллаб-қувватладилар, Наполеон устидан қозонилган ғалаба натижасида Россиянинг ғоят даражада кучайиб кетиши унинг кечаги иттифоқчиларини шу қадар қўрқитиб юборган эдики, рус ҳукумати билан прусс ҳукуматининг Полша ва Саксония масалаларидаги режаларига қарши туриш мақсадида Англия, Австрия ва Франция 1815 йилнинг 3 январида ўзаро махфий иттифоқ туздилар. Француз тарихчилари, одатда, бу шартномани Талейраннинг қилган иши, деб кўрсатсалар ҳам, лекин ҳақиқатда унинг қилган иши эмас эди. Бу битимни зимдан тайёрлашда инглиз ва Австрия дипломатлари асосий рол ўйнаган эдилар. Янги иттифоқчилар бир-бирларига ҳарбий ёрдам беришни ваъда қилдилар ва бу акт имзолангандан кейин Россия билан Пруссияга тазйиқ қилишни жуда кучайтирдилар.
Пруссия Саксониянинг ҳаммасини эмас, балки шимолий қисминигина олишга рози бўлди, Саксониянинг жанубий қисми мустақил қироллик бўлиб қолди. Подшо ҳам собиқ Варшава герцог лигининг ҳамма йерини ўз мулкларига қўшиб олишдан воз кечишга мажбур бўлди, герцог ликка қарашли ҳудуднинг катта бир қисми Россияга ўтди, Познан билан Гданск (Дансиг) Пруссия қўлида қолди. Бундан ташқари Шветсия Померанияси Пруссияга тегди, Галитсия эса Австрияга берилди.Ғарбда илгари майда князликларнинг йерларидан ташкил топ­ган иккита катта вилоят- Рейн вилояти билан Вестфалияни Пруссияга қўшишга қарор қилинди. Германиянинг бу вилоятлари иқтисодий жиҳатдан энг тараққий қилган бўлиб, стратегия жиҳатидан муҳим аҳамиятга эга эди. Бу вилоятларнинг қўшиб берилиши Пруссияга кейинчалик Германиянинг катта қисмини бўйсундириш ҳамда Франциянинг энг кучли ва энг хавфли душманига айланиш имкониятини берди.
Вена конгрессида Полша тўртинчи марта қайта тақсимланди, Полшанинг янгидан тақсим қилиниши натижасида уч давлатнинг — Россия, Австрия ва Пруссиянинг ҳукмрон табақалари поляк миллий ҳаракатини биргаликда бостиришдан аввалгидек манфаатдор бўлиб қола бердилар. Фақат Краков шу қадар жанжалли пункт бўлиб қолдики, унинг кимга берилиши тўғрисида бир фикрга келиш мумкин бўлмади. Краков шаҳри ва унга бевосита туташган ҳудуддан кичик бир мустақил республика барпо этилди. Полшани навбатдаги тақсимлашда ва поляк халқини эзишда Россиянинг Пруссия ва Австрия билан ҳамкорлик қилиши Европада реаксиями мустаҳкамлашга ёрдам берди.
Наполеон элба оролидан чиқиб, Франция шимолига келиб тушган ва қўшин тўплаб Парижга қараб йўл олган пайтда Вена конгресси ўз ишини якунлаб қолган эди. Францияда Бонапарт сулоласининг қайта тикланишидан қўрқиб, конгресс қатнашчилари ҳал бўлмаган жанжалли масалаларни йиғиштириб қўйиб, дарҳол янги (йеттинчи) иттифоқ туздилар.
Наполеоннинг Ватерлоо ёнидаги жангда сўнгги марта йенгилишидан сал олдинроқ, 1815 йилнинг 9 июнида Вена конгрессининг Асосий (охирги) ҳужжати имзоланди. Бу ҳужжатда Франция­нинг шарқий чегараларида француз тажовузининг янги уринишларига қарши мустаҳкам тўсиқлар барпо қилиш кўзда тутилган эди.
Пруссиянинг ғарбдаги янги ерлари: Рейн вилояти билан Вестфалия Францияга қарши қаратилган шарқй тўсиқнинг асосий бўйини ва платсдарм эди.
Голландия ва Белгия ягона НидерЛандия қироллиги қилиб бирлаштирилди ва, шундай қилиб, белгияликлар эзилган халқ аҳволига тушириб қўйилди. Бундан ташқари, Нидерландия қироли Люксембург герцог лигини шахсий мулк қилиб олди.
Мустақил давлат қилиб қайтадан тикланган Швейтсарияни конгресс бетараф давлат деб эълон қилди ва унинг Наполеон томонидан ўз даврида тортиб олинган чегара вилоятлари (бу вилоятларнинг стратегия жиҳатидан муҳим аҳамиятга эга бўлган тоғ йўллари бор эди) яна ўзига қайтариб берилди.
Италияда Сардиния қироллиги қайтадан тикланди ва кучайтирилди; унга Савойя билан Нитстса қайтариб берилди ва собиқ Генуя республикасининг ҳудуди олиб берилди. Сардиния қироллиги Франциянинг жанубий чегарасида Францияга қарши платсдарм ролини ўйнаши лозим эди.
Вена конгрессининг асосий охирги ҳужжатида Европанинг ва мустамлакаларнинг Наполеон устидан ғалаба қозонган ғолиблар ўртасида қайтадан тақсимланиш якунлари баён қилинди.
Россия Полшанинг катта бир қисмини олди ва илгари қўшиб олинган Финляндия билан Бессарабияни ўз қўлида сақлаб қолди.
Англия Малта оролини ва Голландия билан Франциядан босиб олган мустамлака ерларни ўзиники қилиб олди. Африканинг жанубида илгари Голландияга қараган Капа мустамлакаси ва Сейлон ороли мустамлака ерларнинг энг муҳимлари эди. Бу мустамлакалар, биринчи навбатда, Ҳиндистон йўлидаги ва унинг бўсағасидаги муҳим стратегик пунктлар сифатида Англия учун жуда катта аҳамиятга эга эди, Ҳиндистонни батамом ва узил-кесил истило қилиш Британия мустамлакачилик сиёсатининг асосий мақсади эди.

Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish