1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


-мавзу. Ўрта асрларда Шарқ мамлакатларининг халқаро



Download 1,24 Mb.
bet19/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

6-мавзу. Ўрта асрларда Шарқ мамлакатларининг халқаро
муносабатлари ва дипломатияси.

Режа: 1. Аббосийлар дипломатияси
2. Турк хоқонлиги халқаро муносабатлар тизимида
3. Ўрта асрларда Хитойнинг халқаро алоқалар тизимида тутган ўрни.
Таянч иборалар: девон ар-рисолат, Сиёсатнома, Турк хоқонлиги, буюк ипак йўли, Суй сулоласи, Тань сулоласи, Усмонийлар, Анқара жанги.


Аббосийлар дипломатияси. VII асрнинг 30-йилларида улкан давлатга асос солган араблар босиб олган ҳудудлар Рим империясини ҳам ортда қолдирган. Пириней ярим оролидан Ғарбий Ҳиндистонгача, Кавказ ва Ўрта Осиёдан Яман ва Африка ҳудудларигача бўлган улкан ҳудудларни ўзига бўйсиндирган араблар давлатида халқаро муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган.
Муҳаммад алайҳиссаломнинг вафотидан сўнг араблар кенг миқёсдаги истилоларни амалга оширдилар. 661 йилда ҳокимият тепасига Уммавийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида қўшни мамлакатлар билан муносабатлар асосан ҳарбий тўқнашувлар тусини касб этган.
Аббосийлар ҳукмронлиги даврида халқаро муносабатларда дипломатияга алоҳида эътибор қаратилди. Давлат бошқарувида девон алоҳида аҳамият касб этган бўлиб, унинг таркибида ташқи ишлар билан шуғулланувчи вазир (девон-ар-рисолат) лавозими жорий этилган. Унинг қўл остида элчилик билан шуғулланувчи кўплаб мулозимлар фаолият кўрсатган. Дипломатик муносабатлар яхшиланган давлатлар ҳудудида доимий элчиликлар ташкил этилган бўлиб, айнан маълум мақсадни кўзловчи вақтинчалик элчиликлар ҳам мавжуд эди.
Абул Фазл Байҳақийнинг ёзишича, қўшни давлатларга юбориладиган элчилар икки кишидан иборат бўлган. Улардан бири нуфузли зодагонлардан, иккинчиси эса ўқимишли муллалардан саралаб олинган. Элчиларга иккита турли хатлар берилган. Биринчи хат қўшни давлат ҳукмдорига аталган бўлиб, хат бошида албатта Қуръондан цитата келтирилган ва ҳукмдор шаънига ҳамду-санолар ўқилган. Шундан сўнг асл муддаога ўтилган ва асосий мақсадлар баён этилган. Хатда юборилган элчиларнинг ваколатлари ва вазифалари ҳам кўрсатиб ўтилган. Хат охирида элчиларни узоқ ушлаб қолмаслик ва зудлик билан қайтариб юбориш сўралган. Иккинчи хат эса қўшни давлатда доимий фаолият юритаётган элчига юборилган. Хат “О, бизнинг ишончли оғамиз” деган сўзлар билан бошланиб, элчига музокаралар ўтказиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.
Фавқулодда вазиятларда элчига кенг ваколатлар берилган бўлиб, айрим музокаралар чоғида ўз билим ва тажрибаларига таянган ҳолда иш олиб борганлар. Давлатлар ўртасидаги шартнома имзолаб бўлингач, ҳар икки ҳукмдор яқинлари ва қариндошларини ўртага қўйиб қасам ичганлар. Қадимги Хиндистон, Хетт ва Оссурияда бўлгани сингари гаровга олиш ва никоҳ дипломатияларидан ҳам самарали фойдаланганлар. Айрим қалтис масалаларни хал этиш жараёнида музокарада иштирок этувчи давлат масала хал этилгунга қадар ҳукмдорнинг ўғиллари ёки яқин қариндошларидан бири аббосийлар саройида яшаб туриши шарт бўлган. Бундан ташқари ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида қўшни давлатларга маликаларни келинликка берилган ёки ўз ўғилларини қўшни давлат маликаларига уйлантирганлар.
Аббосийлар саройига ташриф буюрган элчиларга дастлабки учрашув чоғиданоқ совға-саломлар улашилган. Уларнинг миссияси якунлангач, масала ижобий ҳал этилган бўлса, янада қимматбаҳо совғалар улашилган. Ҳалифа саройида совға улашувчи алоҳида лавозим мавжуд эди.
XI асрга оид Низомилмулкнинг “Сиёсатнома” асарида араблар саройидаги элчилик муносабатларига бағишланган алоҳида боб мавжуд. Унда айтилишича, мамлакат ҳудудига кириб келган элчилар ҳоҳ дўст, ҳоҳ душман мамлакатдан бўлсин, уларга юқори даражада эътибор кўрсатилган. Элчилар алоҳида қўриқчилар отряди, озиқ-овқат, ётоқхона ва кийим-кечаклар билан таъминланган. Элчидан бир вақтнинг ўзида мохир айғоқчи бўлиш ҳам талаб этилган. Элчи ўз ташрифи чоғида ташриф буюрган мамлакатнинг табиий шароити, дарёлари, сойлари, кўллари, тоғ ва адирлари, қўшин сони, унинг ҳарбий интизоми, саройдаги мухитнинг соғлом ёки носоғлом экани, шаҳзодаларнинг ўзаро муносабатлари, низолари, зиёфатларнинг ташкил этилиши сифати, ҳукмдорнинг шахсий қусур ва фазилатлари, билимли ёки саводсизлиги ҳақида ҳам етарли даражада маълумот тўплаши шарт эди.
Буларнинг барчасидан кўриниб турибдики, Византия ва Сосонийлар Ерони дипломатияси анъаналари Шарқда янада гуллаб яшнади. Ғарб мамлакатлари ва Қурдоба халифалиги ўртасида ўрнатилган кўплаб алоқалар, салиб юришлари давомида бўлиб ўтган тўқнашувлар ва музокаралар орқали Шарқнинг таъсири орқада қолган ва маданиятсизроқ бўлган Ғарбга ҳам катта таъсир кўрсатди. Франк тарихчиларининг асарларида Буюк Карл ва Бағдод халифаси Хорун ар-Рашид ўртасида элчилик алоқалари, ўзаро хат ёзишмалари, бир-бирига юборган туҳфалар ҳақида маълумотлар ёзиб қолдирилган. Бироқ Шарқ тарихчилари асарларида Буюк Карл ҳузурига юборилган элчиликлар ҳақида ҳеч қандай маълумотлар учрамайди. Шундай бўлсада, Шарқдан Франклар давлатига савдогарлар, айниқса яҳудийлар тез-тез ўзлари билан ноёб моллар олиб борганлар. Бир куни келтирилган фил шунчалик катта шов-шувга сабабчи бўлдики, франк солномаларида унинг вафот этган йили қайд этилган. Балки Шарқ савдогарларининг ушбу ташрифлари халифа юборган элчиликлар тўғрисидаги афсонага замин яратгандир.
Халифалик Шарқ ва Ғарбнинг барча мамлакатлари билан савдо алоқаларига эга бўлган. Араб савдогарлари Ҳиндистон, Индонезия, Хитойга денгиз орқали кўплаб сафарларни амалга оширганлар ва бу ерларда мусулмон савдогарларининг йирик факториялари (савдо-сотиқ олиб бориладиган манзиллар) пайдо бўлган. Қизғин савдо алоқалари шимолий мамлакатлар билан ҳам йўлга қўйилган. Араб савдогарлари ўз молларини Волга дарёси ва Болтиқ денгизи соҳилларигача етказиб борганлар.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish