1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


-мавзу. Ўрта асрларда Европада халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 1,24 Mb.
bet13/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

4-мавзу. Ўрта асрларда Европада халқаро муносабатлар ва дипломатия.


Режа: 1. Византия дипломатияси
2. Папа дипломатияси
3. Феодал тарқоқлик даврида дипломатия
Таянч иборалар: Шарқий Рим империяси, Юстиниан ислохотлари, апокрисиарлар, Страсбург қасами, Верден шартномаси, герольд
Византия дипломатияси. Ибтидоий демократияга асосланган, асосан, диний характерга эга бўлган қадимги Шарқ мамлакатлари ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан анча юксалган Юнонистон ва Рим дипломатиялари таъсирида шаклланган Византия дипломатияси илк ўрта асрлардаги халқаро муносабатлар тизимида етакчи мавқега эга бўлган.
Ғарбий Рим империяси герман қабилалари томонидан истило этилгач, унинг шарқий ҳудуди узоқ вақт ҳукм сурди. Шарқий империяни расмий суратда Рим империяси деб аташ давом этди. Бора-бора бу ном йўқолиб, унинг ўрнини “Византия империяси” деган ном эгаллади (Империянинг пойтахти қадимда Византия деб номланган бўлиб, 330 йилда император Константин Буюк унга Константинополь деб ном берган). Болқон ярим ороли, Эгей денгизидаги кўплаб ороллар, Кичик Осиё, Сурия ва Фаластин, Миср ва Месопотамия, Кавказортининг бир қисми, Қримнинг жанубий қирғоқлари империя таркибига кирган. Бундай улкан ҳудудларга эга бўлган давлатни сақлаб қолиш ва ривожлантиришда нафақат ҳарбий салоҳият, шу билан бирга дипломатия ҳам алоҳида аҳамиятга эга эди.
Римнинг қулаши ва феодализмнинг илк элементларининг пайдо бўлиши халқаро муносабатлар тизимига катта таъсир кўрсатган. Феодал муносабатларга асосланган варварлар жамиятида ташқи сиёсат муҳим аҳамият касб этган. Ҳарбий ўлжалар ва имкон қадар янги ерларни эгаллашни мақсад қилган ҳукмдорлар бир-бирлари билан тинимсиз урушлар олиб борганлар. Охир оқибат ташқи алоқаларни тартибга солиш мақсадида қабилалар ўзаро муросага келишга, шу мақсадда турли шартномалар имзолашга мажбур бўлганлар. Шу тариқа янги тартибдаги ўзига хос бўлган халқаро муносабатларнинг шаклланишига асос солганлар.
Варварлар вақти-вақти билан Шарқий Рим империяси ҳудудларига ҳам хавф сола бошлаганлар. Ўзида Рим империяси анъаналарини сақлаб қолган Византия ёш варвар давлатларининг ички ва ташқи сиёсатига кучли таъсир ўтказа олган. Византия дипломатиясидаги дабдабабозлик, уддабуронлик, айёрлик, ўз мақсадлари йўлида савдо, маданий, диний алоқалардан самарали фойдалана олиш қобилияти илк ўрта асрлар дипломатиясининг умумий сифатларининг шаклланишида катта роль ўйнаган.
Византия ташқи сиёсати Юстиниан I (527­-565) даврида энг гуллаган даврини бошдан кечирган. Унинг варварлар томонидан босиб олинган ғарбий ҳудудларни қайтариб олинишида дипломатик устамонлик энг катта роль ўйнаган. Византия дипломатиясининг асосий мақсади, варварларни қўрқитишга эмас, балки уларни империя манфаатларига хизмат қилдиришга қаратилган эди. Юстиниан варвар қабилаларини бир-бирига гиж-гижлаш ва ўзаро урушлар келтириб чиқариш орқали уларни кучсизлантиришга еришган. Кўплаб тарихчилар Византиянинг варварларга нисбатан сиёсатини шахмат доналарини бошқаришга қиёслайдилар. Шарқий Рим империясининг дипломатик хизмати варвар қиролликлари учун андоза қилиб олинган.
Бундан ташқари, бошқа давлатларнинг ички ишларига ҳарбий аралашув Юстиниан сиёсатининг воситаларидан бири эди. Бундай сиёсат вандаллар ва остготлар билан бўлган урушларда ёрқин ифодасини топган.
Христиан динини ёйиш ҳам Византия императорларининг энг муҳим дипломатик қуролларидан бири эди. Константинополдаги саройда апокрисиарлар деб номланган папанинг доимий вакиллари фаолият кўрсатганлар. Улар Византия ҳудудидаги диний маросимларни ташкил этиш, черков ва монастирлар барпо этиш устидан назорат олиб борардилар. Шу билан бирга уларга саройдаги воқеа-ҳодисаларни зимдан кузатиш ва янгиликлардан папани хабардор этиб бориш вазифаси ҳам юклатилган. Рус давлатида христианликнинг ёйилиши Византиянинг катта дипломатик ғалабаси бўлди. Христианликни қабул қилган мамлакатларда Византиянинг таъсири ўрнатиларди. Византияга қарам бўлган руҳонийлар қатлами, саводлиликнинг ягона соҳиби сифатида варварлар давлатларида катта роль ўйнаган.
Биринчи вазир бошқаруви остида ташқи ишлар вазири ва унинг идораси (магистер оффиcируем, кейинчалик “логофет дрома”) фаолият кўрсатган. Ушбу идора катта таркибга эга бўлиб, унинг ихтиёрида барча тиллардан таржимонлар мавжуд эди. Алоҳида қонун асосида элчиларни қабул қилиш бўйича маросимларнинг мураккаб тартиби ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу тартибларга қатъий амал қилиниши шахсан император назоратида бўлган.
Константинополь саройи қошида элчилик хизматининг ҳам маълум қоидалари ишлаб чиқилган. Элчи ҳукмдорнинг вакили ҳисобланган ва музокараларни фақатгина берилган ваколатлар доирасида олиб бориши мумкин эди. Ушбу қоидани бузган элчи қаттиқ жазога тортилган. Фақатгина камдан-кам ҳоллардагина император вакилларига бутун маъсулиятни ўз бўйнига олиб, мустақил музокаралар олиб боришга рухсат берилган. Элчиларга император томонидан алоҳида ёрлиқ тақдим этилиб, унда элчининг ваколатлари аниқ кўрсатилган.
Одатда, элчилар юқори мартабали кишилар орасидан саралаб олиниб, уларга унвонга эгалик қилмаган бўлса, юқори унвонлар махсус берилган.
Византия элчиларига ўзга мамлакатларда хатти-ҳаракат ва юриш-туришнинг аниқ қоидаларига риоя қилиш буюрилган. Элчи хушмуомалалик билан ўзга саройда кўрган барча нарсаларни қойилмақом даражада мақтай олиш қобилиятига эга бўлиши талаб этилган. Аммо, буни шундай амалга ошириши лозим эдики, бу Византия тартибларига нисбатан гина сифатида намоён бўлмаслигига эътибор қаратилган.
Расмий жиҳатдан элчиларга давлатларнинг ички ишларига аралашмас- лик буюрилган. Лекин, амалда ҳар доим ҳам бунга риоя қилинмаган. Элчилар тузган шартнома фақатгина император ратификатсия (тасдиқлангандан) қилганидан сўнг кучга кирган.
Элчилар дахлсизлиги тамойили варварлар томонида тез ўзлаштириб олинган. Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, варвар қиролларининг элчилик- ларида Византия одатларига хос бўлмаган хусусиятлар ҳам учрайди. Варвар аъёнлари орасида музокараларнинг ёзув-чизув қисмини мустақил олиб боришга қодир маълумотли инсонлар кам эди. Варвар давлатлари элчилари асосан руҳонийлардан тайинланган бўлиб, улар билимли ва уддабурон Византия элчилари олдида “ип эша олмаганлар”.
Рим дипломатиясига қараганда ҳуқуқий жиҳатдан янада мустаҳкамлан- ган Византия дипломатияси илк ўрта асрлардаги халқаро муносабатларда муҳим роль ўйнаши билан бирга араб ва форс, шунингдек, ривожланган ўрта асрлар дипломатиясида ўчмас из қолдирган.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish