1-мавзу. Қадимги Шарқда халқаро муносабатлар ва дипломатия


-мавзу. Ўрта асрларда Европада халқаро муносабатлар ва дипломатия



Download 1,24 Mb.
bet16/49
Sana23.02.2022
Hajmi1,24 Mb.
#143698
TuriДиплом
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49
Bog'liq
2 5188244592905948293

5-мавзу. Ўрта асрларда Европада халқаро муносабатлар ва дипломатия.


Режа: 1. Ўрта асрлар итальян дипломатияси
2. Ўрта асрлар француз дипломатияси
3. XV-XVI асрларда дипломатик тартиблар ва дипломатияга оид билимларининг ривожланиши.
Таянч иборалар: байюло, юз йиллик уруш, левант савдо йўли, Алберико Жентелини, Бальтазар Аяла, Гуго Гроций.


Ўрта асрлар итальян дипломатияси. ХI - ХIII асрларда Eвропа ва Шарқ мамлакатлари ўртасидаги кўп қиррали алоқалар кенгайиб, мустаҳкамланиб борган. Салиб юришлари билан бирга Генуя, Пиза, Венеция, Флоренция каби италян республикаларининг савдо фаолияти ҳамда Византиянинг воситачилик роли бундай алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Айниқса, Италия шаҳар-давлатлари дипломатия ва халқаро муносабатларнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Кўплаб замонавий тадқиқотчилар Италияни замонавий дипломатиянинг ватани деб ҳисоблайдилар.
Италия шаҳар-давлатлари қолган Европа давлатларига нисбатан ертароқ ривож топган бўлишига қарамасдан, ушбу мамлакат тарқоқ бўлиб қолаверган. Венеция, Генуя, Милан, Флоренция каби шаҳарлар ҳақиқий сиёсий марказларга айланган бўлсаларда, уларнинг бирортаси ҳам Италияни бирлаштирадиган даражада кучли эмасди. Мамалакатни бирлаштиришдан унинг марказида жойлашган Папа давлати ҳам манфаатдор эмасди.
Яқин Шарқ ва Европа ўртасидаги савдо-сотиқда асосий воситачи ҳисобланган Италия шаҳарлари қўшни давлатлар ҳамда Шарқ мамлакатларида ўз манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида консуллик ҳизматларини йўлга қўйганлар. Қуддус қироллиги даврида салиб юришларида ҳомийлик қилган италян шаҳарлари савдогарларига катта имтиёзлар берилган. Бундан ташқари, салибчилар эгаллаган жойлардан Венеция, Генуя, Пиза каби шаҳар-давлатларга колониялар ажратиб берилган. Ушбу колониялар кенг ваколатларга эга бўлган виконтлар томонидан бошқарилган. XII аср охирида Қуддус қироллиги ҳудудидаги барча Венеция колонияларини бошқарувчи “байюло” лавозими жорий этилган бўлса, Генуя колонияларини икки нафар консул бошқарган. Пиза колонияларини бошқариш учун эса уч нафар консул тайинланган. Бу каби амалдорлар пойтаҳтдаги ҳашаматли саройларда истиқомат қилганлар. Италия шаҳар-давлатларининг манфаатлари Папа томонидан ҳам ҳимоя қилинган. Саличилар ҳайдаб чиқарилгунга қадар Левант савдо йўли италияликларга беҳисоб фойда келтирган. Константинополь турклар томонидан истило этилгандан кейин ҳам Венеция Кичик Осиёдаги колонияларини сақлаб қолишга еришган. Турк султони саройида байюло лавозимида Венециянинг доимий вакили фаолият олиб борган.
Италия шаҳар давлатлари орасида Флоренция, ҳаттоки ҳорижий мамлакатлар учун дипломатлар етказиб берган. Бутун дунёга машҳур флоренциялик дипломатлар қаторида Данте, Петрарка, Бокаччо, Макиавелли ва Гвиччардинини кўрсатиб ўтиш мумкин. Милан герцоглигига бошчилик қилган Франческо Сфорса ёки Венетсия дожи Энрико Дандоло ҳам ёрқин дипломатлар бўлишган.
Венеция эса алоҳида дипломатлари билан эмас, балки бутун бир дипломатик хизматнинг ташкил этилиши билан тавсифланадики, бундай ҳолат Венецияни бутун жаҳон учун "дипломатия мактаби”, “дипломатия устахонаси"га айлантирган. Венецияликлар дипломатия оид билимларни Византиядан ўрганганлар, бироқ уларни янги билимлар билан бойитиб, янада юксакроқ босқичга кўтара олганлар.
Италия дипломатик усуллари Европада шаклланиб бораётган абсолют монархияларнинг дипломатиясига жуда кучии таъсир кўрсатган.



Download 1,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish