1) Атом радиуси – r (эр) ҳарфи билан белгиланади. Ядродан охирги электронгача бўлган масофа атомнинг радиуси дейилади. Радиуси энг кичик элемент водород, энг катта элемент франций. Атомнинг радиуси нм – нанометр ёки Å – ангестремларда ўлчанади.
а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг радиуси ортиб боради.
I группа
|
Li (3)
|
Na (11)
|
K (19)
|
Rb (37)
|
Cs (55)
|
Fr (87)
|
r - радиуси
|
1,52 Å
|
1,85 Å
|
2,27 Å
|
2,47 Å
|
2,65 Å
|
2,80 Å
|
VII группа
|
F (9)
|
Cl (17)
|
Br (35)
|
I (53)
|
At (85)
|
r – радиуси
|
0,71 Å
|
0,99 Å
|
1,14 Å
|
1,33 Å
|
– Å
|
б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга), электрон қобиқнинг сиқилиши кузатилади ва атомларнинг радиуси камайиб боради.
III давр
|
Na
|
Mg
|
Al
|
Si
|
P
|
S
|
Cl
|
r - радиуси
|
1,85 Å
|
1,60 Å
|
1,43 Å
|
1,18 Å
|
1,05 Å
|
1,02 Å
|
0,99 Å
|
в) Бир элементнинг мусбат ионларида ион заряди ортиши билан радиус камаяди.
|
Fe0
|
Fe+2
|
Fe+3
|
r – радиуси
|
1,24 Å
|
0,80 Å
|
0,67 Å
|
Манфий ионларда ион заряди ортиши билан радиус ортади.
|
S+6
|
S0
|
S-2
|
r – радиуси
|
0,34 Å
|
1,02 Å
|
1,35 Å
|
2) Ионланиш энергияси (ионланиш потенциали) – I (и) ҳарфи билан белгиланади. Атомнинг энг охирги электронини узиб олиш учун сарфланган энергия ионланиш энергияси дейилади.
а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг ионланиш энергияси камайиб боради.
б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг ионланиш энергияси ортиб боради.
3) Электронга мойиллик энегрияси – Е (е) ҳарфи билан белгиланади. Атомнинг энг охирги поғонасига битта электрон кирганда ажралган энергия ионланиш энергияси дейилади.
а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг электронга мойиллик энергияси камайиб боради.
б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг электронга мойиллик энергияси ортиб боради.
4) Электроманфийлик энергияси – Х (икс) ҳарфи билан белгиланади. Атомнинг ионланиш энергияси ва электронга мойиллик энергиялари йиғиндиси электроманфийлик дейилади. Электроманфийликнинг Полинг шкаласи бўйича литий электроманфийлигига нисбатан олинган қиймати нисбий электроманфийлик дейилади. Литийнинг Полинг шкаласи бўйича нисбий электроманфийлик қиймати бирга тенг деб олинган. ХLi = 1; ХF = 4,1; ХO = 3,5; ХN = 3,0; ХH = 2,1; ХP = 2,2; ХAl = 1,5; ХFe = 1,8 ва ҳ.к.
а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг электроманфийлиги камайиб боради.
б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг электроманфийлиги ортиб боради.
III давр
|
Na
|
Mg
|
Al
|
Si
|
P
|
S
|
Cl
|
Х – нисбий электроманфийлик
|
0,9
|
1,2
|
1,5
|
1,8
|
2,2
|
2,5
|
3,0
|
5) Атомларнинг бирикмаларидаги энг юқори валентлик намоён қилиш хоссаси ва энг юқори оксидланиш даражаси даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) ортиб боради. Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг бирикмаларидаги энг юқори валентлик намоён қилиш хоссаси ва энг юқори оксидланиш даражаси ўзгармайди.
III давр
|
Na
|
Mg
|
Al
|
Si
|
P
|
S
|
Cl
|
Энг юқори валентлиги
|
I
|
II
|
III
|
IV
|
V
|
VI
|
VII
|
Энг юқори оксидланиш даражаси
|
+1
|
+2
|
+3
|
+4
|
+5
|
+6
|
+7
|
I группа
|
Li
|
Na
|
K
|
Rb
|
Cs
|
Fr
|
Энг юқори валентлиги
|
I
|
I
|
I
|
I
|
I
|
I
|
Энг юқори окс- даражаси
|
+1
|
+1
|
+1
|
+1
|
+1
|
+1
|
6) Металл хоссаси элементларнинг даврий хоссаларидан бири ҳисобланади.
а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг металл хоссаси ортиб боради.
б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг металл хоссаси камайиб боради.
7) Металлмас хоссаси элементларнинг даврий хоссаларидан бири ҳисобланади.
а) Бош группача элементларида ядро заряди ортиши билан (юқоридан пастга), пағоналар сони ортиши билан атомларнинг металлмас хоссаси камайиб боради.
б) Даврларда элементлар ядро заряди ортиши билан (чапдан ўнгга) атомларнинг металлмас хоссаси ортиб боради.
КИМЁВИЙ БОҒЛАНИШ
Кимёвий моддалар атомлар ва уларнинг бирикишидан ҳосил бўлган кристаллар, молекулалар, ионлардан ташкил топган материядир. Бунда атомлар бир-бири билан маълум турдаги боғланишлар (кучлар) воситасида бирикади. Бу боғланишлар юзага келиш механизми, табиати ва уларда иштирок этувчи заррачаларнинг турларига кўра бир неча хил бўлади. Кимёвий боғланиш ҳосил бўлишида иштирок этувчи асосий восита электронлар ва электрон булутлардир. Электрон булут – электроннинг ядро атрофидаги айланиш троекторияси. Умуман, ҳар қандай кимёвий боғланиш ўзаро бирикувчи атомлар ташқи ва ташқаридан олдинги электрон қаватдаги бир ёки бир неча электрон булутларининг ядролар ўртасида қайта тақсимланиши (ўзаро қопланиши)дир. Натижада ҳосил бўлувчи кўп ядроли ва кўп электронли система молекула ёки кристалл бўлади. Кимёвий боғланиш ҳосил бўлиш табиатига қараб асосий 3 та турга бўлинади.
I) Ковалент боғланиш – электрон булутларининг ўзаро қопланиши натижасида ҳосил бўлган боғланиш. Ковалент боғланиш икки хил механизм асосида ҳосил бўлади. а) Алмашиниш механизми: боғ ҳосил бўлишида қатнашаётган атомларнинг ҳаммаси тоқ электронлар билан қатнашади. Алмашиниш механизми бўйича ковалент боғланиш икки хил бўлади. 1) Қтубсиз ковалент боғланиш – электроманфийлиги бир хил бўлган атомлар ўзаро тоқ электронлари билан қопланишидан ҳосил бўлган боғланиш. Масалан: H2, O2, N2, NCl3, CS2, Cl2, Br2, O3, P4, I2 ва ҳ.к.
Н · + · Н = Н : Н (H2)
2) Қтубли ковалент боғланиш – электроманфийлиги ҳар хил бўлган атомлар ўзаро тоқ электронлари билан қопланишидан ҳосил бўлган боғланиш. Масалан: HCl, H2O, NH3, CO2, P2O5 ва ҳ.к.
б) Донор-акцепторли механизми: боғ ҳосил бўлишида атомларнинг бири бўлинмаган (тақсимланмаган) жуфт электрони билан (донор) иккинчиси бўш орбитали билан (акцептор) қатнашса, донор-акцептор боғланиш дейилади. Азот – N, кислород – O, фтор – F донор сифатида, водород – H, углерод – C, бор – B, алюминий – Al ва кўпчилик d металлар акцептор сифатида боғ ҳосил қилади. Донор-акцептор боғланиш СО – ис гази (битта), NH4+ – аммоний иони (битта), H3О+ – гидроксоний иони (битта) ва барча комплекс бирикмаларда ҳосил бўлади.
Ковалент боғланиш хоссалари
Ковалент боғланиш асосий тавсифномалари (хоссалари) қаторига боғ узунлиги, боғ энергияси, боғ тартиби, боғ тўйинувчанлиги, боғ йўналувчанлиги ва боғлар орасидаги бурчак (валент бурчак) кабиларни киритиш мумкин.
Боғ узунлиги – боғ ҳосил қилган атомлар ядролари оарсидаги масофа боғ узунлиги дейилади. Боғ узунлиги нм – нанометр ёки Å – ангистремда ўлчанади.
Айрим моддаларнинг боғ узунликлари
Do'stlaringiz bilan baham: |