14. ЛАВУАЗЬЕ – ЛАПЛАС ҚОНУНИ
Асосчиси: XIX аср, француз олимлари А.Лавуазье ва Лаплас.
Қоидаси: Бирор мураккаб модда оддий моддаларга парчаланганда ютилган (ажралган) энергия, шу мураккаб модда оддий моддалардан ҳосил бўлганда ажралган (ютилган) энергияга тенг бўлади.
Масалан: 2H + O = H2O + 2000оС H2O = 2H + O – 2000оС
15. ГЕСС ҚОНУНИ
Асосчиси: 1840 йил Гесс.
Қоидаси: Кимёвий жараённинг иссиқлик эффекти, жараён бир этапда ёки бир неча этапда боришидан қатъий назар бир хил бўлади.
Масалан: Pb + S + 2O2 = PbSO4 + 219,5 кЖ
Pb + S = PbS + 22,5 кЖ
PbS + 2O2 = PbSO4 + 197 кЖ
Қўрғошин (II) сулфат бир этапда ҳосил бўлганда 219,5 кЖ энергия ажралган. Қўрғошин (II) сулфат икки этапда ҳосил бўлганда ҳам умумий 219,5 (22,5 + 197) кЖ энергия ажралган.
5 – Дарс
|
Жараёнлар ва кимёвий реакция турлари:
Физикавий ва кимёвий жараёнлар.
Кимёвий реакциялар.
Реакцияларнинг ташқи аломатлари.
Экзотермик ва эндотермик реакциялар.
Кимёвий реакцияларнинг асосий турлари.
Қайтар ва қайтмас реакциялар.
Муваффақият қозонишингизни ўйланг ва бунга ишонинг.
Узоқ ўлкалардан бирида ёш мусича яшар экан. У ақлли келишган бўлишига қарамай уча олмас экан. Ёшлигида ота – онасини тўфонда йўқотиб қўйгандан сўнг унга учишни ўргатадиган ҳеч ким қолмабди.
Мусича катта бўлгач ўзи учишни ўрганишга қарор қилибди. У бошқа мусичаларга қараб тақлид қила бошлабди. Фақат ҳеч уддалай олмабди. Бу мусичани учишга қийналаётганини кўрган кекса мусичалар унга ёрдам бермоқчи бўлибди. Фақат ҳар бир мусича учишни ҳар хил усулини ўргатибди. Ҳамма ҳар хил нарсани ўргатганлиги сабабли ёш мусичани боши айланиб кетибди ва ҳеч қайси усулни уддалай олмабди.
Бир куни ёш мусича донишманд мусичани кўриб қолиб ундан маслаҳат сўрабди. Мўйсафид мусича унга бир қоятошни кўрсатиб, шунга тирмашиб чиқсанг у ерда сенга қандай учишни ўргатувчи ёзув бор дебди. У тик қояга шу кунгача бирорта ҳам мусича тирмашиб чиқа олмаган экан. Ёш мусича оғир қадамлар билан, йиқилиб туриб, минг азоблар билан қоятошга чиқибди. У ерда эса “Нимага ишонсанг шуни уддалайсан” деб ёзилган экан.
Ёш мусича кўзларини юмибди-да қоятошдан ўзини ташлабди. Аввалига у пастга туша бошлабди, аммо йўлда “Мен уча оламан” – деб такрорлай бошлабди. Бу такрорлаш барча андиша ва қўрқувларни четлаб ўтибди-ю мусича қанот қоқа бошлабди. Бир оздан кейин ҳамма мусичалардек учаётганини кўрибди. Бу мусича кейинги ҳаракатларида хато қилишдан қўрқмасдан яна ҳам чиройлироқ учиш ҳақида ўйларди.
|
Жараёнлар ва кимёвий реакция турлари
Моддаларда ва улар орасида бўладиган ўзгаришлар ҳодисалар дейилади. Ҳодисалар икки турга бўлиб ўрганилади. 1) Физик ҳодисалар ва 2) Кимёвий ҳодисалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |