1-маъруза мавзу: Эгилишдаги зўриқиш кучлари



Download 412 Kb.
bet1/5
Sana10.03.2022
Hajmi412 Kb.
#489009
  1   2   3   4   5
Bog'liq
1 маруза 2-кисм (2)


1-МАЪРУЗА
Мавзу: Эгилишдаги зўриқиш кучлари


Режа: 1.Таянчлар ва тўсинларнинг таянч реакциялари.
2. Кўндаланг куч ва эгувчи момент.
3. Тақсимланган юк жадаллиги, кўндаланг куч ва эгувчи момент орасидаги дифференциал боғлиқликлар.
4. Кўндаланг кучлар ва эгувчи моментлар эпюраларини ясаш.


Таянч иборлари: таянч, таянч реакцияси, балка, балканинг таянч реакцияси, боғланиш, боғланиш реакцияси, боғланишдан озод қилинган тизим, кўндаланг куч, эгувчи момент, ички зўрикиш кучлари, кесиш усули, кўндаланг куч ва эгувчи момент ишораси, текис ёйилган куч интенсивлиги, текис ёйилган куч, текис ёйилмаган куч, текис ёйилган куч тенг таъсир этувчиси, кўндаланг куч эпюраси, эгувчи момент эпюраси, эгувчи момент ўлчов бирлиги.


Эгилиш деб бўйлама ўққа перпендикуляр юклар ёки шу ўқ орқали ўтувчи кучлар жуфти таъсирида балканинг деформацияланишига айтилади.(1-расм)
И кки учи таянчларда ётадиган ва эгилишга ишлайдиган ғўлача (брус) тўсин (балка) деб аталади.
Тўсинга ташқи кучлар ва таянчларнинг реакциялари таъсир этади. Бу кучлар таъсирида тўсин эгилади ва унинг ўқи қийшаяди. Эгилган тўсинларнинг кўндаланг кесимларида эгувчи моментлар- М ва кўндаланг кучлар- Q вужудга келади. Шунинг учун хам балка кесимининг хар бир нуқтасига нормал ва уринма кучланишлар таъсир қилади. Тўсиннинг эгилиши оғирликлар таъсир қиладиган текисликда юз беради. Бу текисликка куч текислиги деб аталади.
Агар куч текислиги тўсин кўндаланг кесимининг асосий марказий инерция ўқларидан бири орқали утса, бундай эгилишга тўғри ёки ясси эгилиш деб аталади. Кесимларда фақат бир ички зўриқиш - эгувчи момент вужудга келган холдаги эгилиш соф эгилиш деб аталади. Кесимларда эгувчи момент билан барча кўндаланг кучлар хам мавжуд бўлса, эгилишга одатда текис (ясси) кўндаланг эгилиши деб аталади.



  1. Таянчлар ва тўсинларнинг таянч реакциялари.

Балка таянчларининг асоий уч хили фарк килинади:
а) шарнирли-қўзғалмас таянч (2- расм,а) балка учларининг бурилишига йўл қўяди ва унинг исталган йўналишида илгариланма харакат қилишига тўсқинлик қилади; хосил бўладиган реакция R вертикал ва горизонтал текисликларда таъсир қиладиган икки ўзаро ортогонал ташкил этувчилар Rb ва Hb га бўлинади;



б) шарнирли-қўзғалувчан таянч (2-расм,б) тўсин учларининг бурилишига ва таянч сирт бўйича илгариланма харакатланишига йўл қўяди. Вужудга келадиган реакция Rc шу сиртига тик йўналади.
в) қаттиқ-қисилган таянч ёки қисиб маҳкамланган таянч (2-расм,в) балка учларининг бурилишига ва исталган йўналишда илгариланма харакатланишига йўл қўймайди. Таянчда тўлиқ реакция R вужудга келади, у вертикал Rb ва горизонтал Hb ташкил этувчиларга хамда балканинг бурилишига йўл қўймайдиган реактив момент Мb га ажратилади.
Реакциялари статика тенгламалридан аниқланадиган тўсинлар статик аниқланадиган тўсинлар деб аталади. Бундай тўсинларнинг икки хили бор:

  1. Бир учи қаттиқ қисилган, иккинчи учи эркин бўлган балкалар (3-расм,а);

  2. Бир учи шарнирли-қўзғалмас, иккинчи учи шарнирли қўзғалувчан таянчли балка (3-расм,б).

Балка таянчлари орасидаги масофага қулоч(пролёт) деб аталади. Бундай балкалар одатда бир пролётли ёки икки таянчли балкалар деб аталади.


Балканинг таянчдан чиқиб турадиган учлари (қисми)га консоллар деб аталди;3-расм,в да консолли бир кулочли (пролётли) балка курсатилган.
Бир текисликда ётган кучлар таъсиридага тўсиннинг таянч реакцияларини аниқлаш учун статикада учта мувозанат тенгламаси мавжуд:


Download 412 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish