1-маъруза. Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги


Кейинги авлод конвергент тармоқлар хақида тушунча



Download 10,69 Mb.
bet5/170
Sana04.04.2022
Hajmi10,69 Mb.
#528648
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   170
Bog'liq
1 Mажмуа NGN тўлиқ

2.3. Кейинги авлод конвергент тармоқлар хақида тушунча

Умумий ҳолатда конвергенция, ўхшаш шароитда ишлаш натижасида, дастлаб келиб чиқиши турлича бўлган объектларнинг белгиларини яқинлашишини билдирувчи эволюцион тушунча каби аниқланади. Яъни конвергенция, технологияларнинг ўзаро кириб бориш натижасида мазмунларини яқинлашиш жараёнидир. Шу маънода конвергенцияни интеграциянинг юқори даражаси дейиш мумкин.


Алоқа тармоқларининг конвергенцияси учта аспектда қараб чиқилади:

  • тармоқ конвергенцияси;

  • хизматлар конвергенцияси;

  • қурилмалар конвергенцияси.

Тармоқ конвергенцияси, қайд қилинган, мобил ва конвергент хизматларни тақдим этиш учун ягона инфраструктурани қўллашни тақазо этади; яъни битта тармоқ, ягона ядро базаси асосида мобил ва қайд қилинган трафикларни узатишни қўллаб қувватловчи жуда кўп сервисларни таъминлайди. Бунга, NGN концепцияси асосидаги ягона транспорт тармоқларини яратгандан кейингина эришиш мумкин.
Янги авлод тармоқларининг архитектураси, хизматлар конвергенциясини қўллаш доирасида, уланиш сатхи амалий сатхдан ажратилган бўлишини қараб чиқади. Қайд қилинган ва мобил каналлар бўйича уланган фойдаланувчилар реал вақтда барча сервисларга уланиш имконига эга бўлади. Бошқача сўз билан айтганда, алоқа тармоқларида конвергент хизматларга абонент қўллайдиган ҳар қандай терминал (телефон, смартфон, ШК, ноутбук)дан, фойдаланувчининг жойига боғлиқ бўлмаган ҳолда уланиш мумкин.
Қурилмалар конвергенцияси деганда,ягона тармоқ сервис турларига ва уланиш намуналарига боғлиқ ҳолда турли терминал қурилмаларни қўллаб қувватлашни амалга ошириш тушинилади.
Охирги ўн йилликда электрон техниканинг ютуқлари телекоммуникация соҳасида шов шувларга олиб келди.1980 йилларнинг ўрталарида статистик ҳолатдаги алоқа, ҳозирги кунда, операторларга анча фойда олиб келадиган шиддат билан ривожланаётган соҳага айланди.
Фойдаланувчилар бундан 15 йил аввал ҳаёлига ҳам келмаган хизматларга уланиш имконига эга бўлишди. E-mail, Интернет, сотали телефон кундалик ҳаётнинг одатдаги бир қисмига айланди. Ҳозирги кунда фойдаланувчиларга фақат уй телефонлари орқали гаплашиш етарли эмас. Улар кўчада, поездда, кемада, хуллас дунёнинг ҳар қандай бурчагидаги дўстларига ёки ҳамкасбларига қўнғироқ қилишни ҳохлайди. Бунинг учун операторда турли тармоқларга тегишли бўлган бир нечта турдаги қурилмалар етишмайди. Фан ва техниканинг ютуқларидан қатъий назар бирорта алоқа оператори агар иқтисодий нуқтаи назардан фойда келтирмаса янги қурилма ўрнатмайди ёки янги хизматларни киритмайди. Шунинг учун алоқа тармоқлари операторларини, янги фойда олиш эҳтиёжи, уларни қандай қилиб тез ва арзон янги хизмат турларини яратиш мумкинлиги, қандай қилиб янги абонентларни жалб қилиши мумкинлиги, қурилмаларни ишлаб чиқарувчиларга боғлиқ бўлмаслиги, рақобатбардош бўлиши янги тармоқни яратишда бош қотиришга мажбур қилади.
Янги авлод тармоқлари (NGN), аста секинлик билан алоқа тармоқларининг базавий технологияларига айланган ҳолда телекоммуникация инфраструктурасига йўл очади. Пактли коммутацияга эга бўлган тармоқлар мос келувчи аппаратларни қўллаб қувватласа, ягона концепцияни, конвергент муҳитни қўллаб рақамли маълумотлардан тортиб овозли телефония, телевидения ва шунга ўхшаган мультимедиали трафикларни узатиш қобилиятига эга.
Каналларни коммутациясига асосланган, вақтли мультиплексорлаш (TDM)га эга бўлган одатдаги тармоқлардан NGN тармоқларининг фарқи, мультимедиали трафикларни (овоз, маълумот, видео ва шунга ўхшаганлар) узатиш имконини берувчи пакетли коммутацияга эга.
Пакетли коммутацияга эга бўлган тармоқларга ўтишнинг биринчи ҳаракати, 2001 йилнинг охирлари 21 асрнинг бошларида GFP (Generic Framing Procedure, ITU-T G.7041/Y.1303 тавсияси асосида) технологияси яратилгандан кейин бошланган.
Мазкур технология, PDHнинг Е1 (2048 Мбит/с) оқимлари учун мўлжалланган ва синхрон рақамли иерархия (SDH)га эга бўлган транспорт тармоқлари орқали узатишга мўлжалланган пакетли трафикларни VC-12 виртуал контейнерларига самарали жойлаштириш имконини беради.
GFP протоколи, 2 Мбит/с дан 100 Мбит/с гача ўтказувчанлик полосасини мослашган ҳолда созлаш имкони билан фарқланади. Шундан озгина кейин, GFP ва LCAS протоколлари базаси асосида, SDH тармоқлари орқали Gigabit Ethernet трафикларини узатишдан фойдаланила бошланди.
Гигобит оқимлар, синхрон рақамли иерархияга эга бўлган тармоқларнинг асосий модул юкламаси ҳисобланган VC-4 контейнерларига қобиқланди.
GFP, LCAS ва (VCAT)виртуал контейнерларнинг уланишини амалга оширадиган протоколларни қўллаб қувватловчи SDH тизимлари мультисервисли транспорт платформаси (Multy Service Transport Platform) ёки кейинги авлод SDH(Next Generation SDH – NG SDH)номини олди.
Metro Ethernet технологиясининг фаол ривожланиши, Ethernet пакетларини оптик толали алоқа линиялари орқали бевосита узатган ҳолда пакетли трафикларни SDH контейнерларига ўзгартиришдан халос бўлиш имконини берди.
Янги авлоднинг алоқа тармоқларини қуриш концепцияси асосида, ҳар қандай турдаги маълумотларни: нутқ, видео, аудио, графика ва шунга ўхшаганларни ташиш имконини берувчи универсал тармоқларни яратиш, шунингдек чегараланмаган спектрдаги инфокоммуникация хизматларини тақдим этиш имконини таъминлаш ҳақидаги ғоя ётади.

NGN концепциясининг базавий тамойили, кўчириш ва коммутациялаш, чақириқларни бошқариш ва хизматларни бошқариш функцияларини бир биридан ажратиш ҳисобланади.


Кейинги авлод тармоқлари мавжуд алоқа тармоқлари (ТфУФ, маълумотларни узатиш тармоғи, ҳарактдаги алоқа тармоғи)ни потенциал бирлаштириши ва қуйидаги тавсифларга: ажратилган бошқариш ва маълумотларни кўчириш функциясияли, пакетларни коммутациялаш базасига эга бўлган тармоқларга (бундай тармоқларда хизмат функцияси ва иловалар тармоқ функциясидан ажратилган), очиқ интерфейсларга эга бўлган компонент тузилишли тармоққа, реал вақтдаги хизматлар ва маълумотларни етказиш хизматлари (электрон почта) билан биргаликда кенг спектрдаги хизматларни қўллаб қувватловчи тармоқга (шу жумладан мультимедиали хизматларни ҳам), электр алоқанинг одатдаги тармоқлари билан ўзаро боғланишни таъминловчи тармоққа, умумий мобилликга эга бўлган тармоққа яъни битта алоҳида абонент фойдаланиши, кириш технологияларига ва қўлланиладиган терминалга боғлиқ бўлмаган ҳолда хизматларни бошқариши ва абонентга эркин танланган хизматларни тақдим этиш имконини берувчи тармоқга эга бўлиши лозим.
Кейинги авлод концепцияси асосида қурилган электр алоқа тармоғи, одатдаги электр алоқа тармоқларига нисбатан қуйидагича афзалликларга эга:
оператор учун: турли хизматларни етказиш учун битта универсал тармоқни қуриш; абонентга тақдим этилган қўшимча мультимедиали хизматлар ҳисобига ўртача даромадни ошириш; оператор, ҳар хил турдаги трафиклар интеграцияси учун ва турли хизматларни етказиши учун ўтказувчанлик полосасидан оптимал фойдаланиши мумкин; кейинги авлод тармоқлари такомиллаштириш ва кенгайтиришга жуда мувофиқлашган; кейинги авлод тармоқлари осон бошқариш ва эксплуатация қилиш хусусиятига эга; кейинги авлод тармоқлари операторлари, узатиладиган маълумот ҳажми ва уни узатиш сифатига бўлган турли талабли янги хизматларни ва иловаларни такомиллаштириш имконига эга;
фойдаланувчи учун:электр алоқа хизматларини қўллашни технологиялардан мавхумлаштириш (қора қути тамоили); зарур бўлган тўплам, хажм ва хизмат сифатини мослашган ҳолда олиш; олинадиган хизматларнинг мобиллиги.
Кейинги авлод тармоқлари қуришдан яна бир асосий мақсад, олдин айтиб ўтганимиздек тақдим этиладиган хизматлар спектрининг кенглигидир.

  • телефон алоқасига хизмат кўрсатиш (маҳаллий телефон уланишини, шаҳарлараро телефон уланишини, халқаро телефон уланишларини тақдим этиш);

  • маълумотларни узатишга хизмат кўрсати (маълумотларни узатишнинг ажратилган каналларини, Интернет тармоғига доимий ва уланишли кириш, маълумотларни узатишда виртуал хусусий тармоқларни тақдим этиш);

  • телематик хизматлар ( электрон почта, овозли почта, ахборот ресурсларига кириш,IP-протокол бўйича телефония, аудиоконференция ва видеоконференция);

  • ҳаракатдаги электр алоқа хизмати;

  • маълумотларни таъминловчи хизмати: талаб бўйича видео ва аудио, интерактив янгиликлар, электрон супермаркет, масофадан таълим.

Шундай қилиб, кейинги авлод тармоқлари мавжуд тармоқлар каби янги якунловчи (охирги) қурилмаларни ҳам, аналог телефон аппаратлари, факсимил аппаратлар, ЦСИС (интеграцияланган хизматларга эга бўлган рақамли тармоқ) қурилмалари, турли стандартдаги қўл телефонлари, IP-протокол бўйича (SIP и H.323) телфония терминаллари, кабелли модемларни ва бошқаларни ҳам қўллаб қувватлайди.
Кейинги авлод тармоқларининг хизматлари, турли кодлаш ва узатиш усулларини қўллайди ва ўзига: кўпманзилли ва кенг полосали хабарларни узатиш, кечикишга сезувчан ва сезувчан бўлмаган трафикларни узатиш, одатдаги маълумотларни узатиш хизматлари, реал вақт масштабидаги хизматлар, диалог хизматларни бирлаштиради.



Download 10,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish