Транспорт поғонаси, фойдаланувчилар ўртасидаги маълумотларни узатишни таъминлайди. Бунда айни пайтда магистралларимизда мавжуд бўлган PDH ва SDH узатиш тизимлари муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳалқаро Телекоммуникация Уюшмаси (ITU-T) транспорт сатхи учун қўйиладиган қуйидаги талабларни аниқлаган:
- реал вақт давомида йўқотишларсиз боғланишни таъминлашни қўллаб-қувватлаш;
- “ячейкали”, “нуқта-кўп нуқта”, “кўп нуқта-кўп нуқта”, “кўп ячейкали” топологияли боғланишни таъминлаш, қўллаб-қувватлаш;
- ишончлилик, масштаблаштириш, киришувчанлик ва бошқаларни юқори даражасини таъминлаш.
Транспорт сатхига қуйидаги талабларқўйилади:
- алоқа тугунидаги қурилмаларнинг юқори ишончлилигини таъминлаш;
- трафикни бошқаришни таъминлаш;
- масштабланувчанликни таъминлаш.
NGN тармоғининг транспорт сатхи иккита, кириш тармоғи ва базавий тармоқдан ташкил топган.
Кириш тармоғи абонент линияси, кириш узели ва узатиш тизимлари (PDH/SDH) дан иборат.
Базавий тармоқ каналларни транспортлаштириш ва коммутациялаш вазифасини бажаради. Базавий тармоқ қуйидаги 3 та технология сатхларидан иборат:
- IP, ATM, MPLS(пакетларни коммутациялаш);
- SDH, Ethernet…(трактларни форматлаштириш);
- FOC, DRRL, CC…(сигналларни узатиш муҳити).
NGN нинг базавий тармоғи қуйидагиларни ўз ичига олади:
- транзит узеллар;
- абонентларни мультисервис тармоғига уловчи охирги тугун;
- ахборот, чақирув, улаш сигналларини бошқарув;
- УФТТ, МУТ, ЭАТ га уловчи шлюзлар.
Бошқариш поғонаси, сигнализация ахборотини ишлаб чиқиш, чақириқларни маршрутлаш ва маълумотлар оқимини бошқариш каби вазифаларни бажаради.
Бунда дастурий коммутаторлар (SoftSwitch) санаб ўтилган функцияларни бажаради. Тармоқда бир нечта SoftSwitch бўлиб, улар бир-бири билан SIP (Session Initiation Protocol) протоколлар ёрдамида ўзаро муносабатда бўлади ва ўрнатилган бошқаришни биргаликда бошқаришни таъминлайди.
Хизматларни бошқариш поғонаси, хизматларни бошқарувчи мантиқий функцияларни жамлайди ва қуйидагиларни таъминловчи тақсимланган ҳисоблаш муҳитини тақдим этади:
- инфокоммуникацион хизматларни тақдим қилиш;
- хизматларни бошқариш;
- янги хизматларни яратиш ва жорий қилиш;
- ҳар хил турдаги хизматларни боғлиқлиги таъминлаш.
NGN тармоғининг бошқарув тизими қуйидаги расмда (2.2-расм) келтирилган:
2.2 - расм. NGN тармоғининг бошқарув тизими
NGN тармоғининг асосий хусусияти шундаки, пакетларни маршрутлаштириш ва узатиш ҳамда тармоқ қурилмалари (каналлар, маршрутизаторлар, коммутаторлар, шлюзлар) физик ва мантиқий жиҳатдан хизматлар ва чақирувларни бошқариш қурилмасидан алоҳида ажратилган бўлади.Уни қуйидаги расмда (2.3-расм) ифодалаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |