NGN тармоғининг бу хусусияти телекоммуникация дунёсидаги бошқа тармоқларни, IP-тармоғини, УФТТ дан ажратиб туради.
Барчамизга маълумки ҳозирда республикамизда NGN тармоғини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда. Автоматик Телефон Станцияларда (АТС) HUAWEIкомпаниясининг C&CO8 коммутация тизими ўрнатилмоқда. Бу амалда УФТТ дан аста-секинлик билан NGN тармоғига ўтишнинг асосий омилидир.Ўтишнинг биринчи қадами юқорида эътироф этганимиздек, мавжуд тармоқларни ягона тармоққа бирлаштиришдир.
2.3-расм. NGN тармоғининг мантиқий кўриниши
Янги тармоқ MPLS (Multi Protocol Label Switching) технологияларининг охирги ютуқлари базаси асосида қурилади.
Янги авлоднинг (NGN) алоқа тармоғи, тармоқни бошқаришнинг мустаҳкам имкониятларига эга бўлган, чекланмаган хизмат турларини, тармоқ муоммоларини такоммиллаштириш ҳисобига янги хизматларни амалга ошириш, шунингдек тарқоқ коммутацияга эга бўлган универсал транспорт тармоқларини қўллаш имкониятларига эга бўлади.
2.5.Архитектуранинг асосий элементлари
Кейинги авлоднинг концепциясига мос ҳолда қурилган электр алоқа тармоғининг архитектураси 2.4 расмда кўрсатилган.
NGN транспорт тармоғининг таркибига қуйидагилар: кўчириш ва коммутациялаш функциясини бажарувчи транзит узеллар, мультисервисли тармоқларга киришни таъминловчи якунловчи (чегара) узеллар, сигнализация маълумотларини қайта ишлаш, чақириқларни ва уланишларни бошқариш функцияларини бажарувчи сигнализация контроллерлари, одатдаги алоқа тармоқларига (ТфУФ, МУТ, СПС) уланишни амалга ошириш имконини берувчи шлюзлар кириши мумкин.
Базавий тармоқларнинг ресурсларига кириш, мавжуд тармоқлар орқали алоқани амалга ошириш ёки кириш тармоқлари қурилмаларини чегара узеллари орқали улаш ёрдамида амалга ошади. мавжуд тармоқлар орқали алоқани амалга ошириш ҳолатида чегара узели, тармоқлараро шлюз функциясини бажаради.
2.4 расм. Кейинги авлоднинг концепциясига мос ҳолда қурилган электр алоқа тармоғининг архитектураси
Кириш поғонасига: шлюзлар, (транспорт тармоқларининг якунловчи узелларига фойдаланувчининг якунловчи (охирги) терминал қурилмаларини улашни таъминловчи)кириш тармоғи, абонентларнинг якунловчи (охирги) қурилмалари киради.
Кириш тармоқларини қуриш технологияларига: симсиз (Wi-Fi, WiMAX) технологиялари, кабелли телевидения (DOCSIS, DVB) тизимлари асосидаги технологиялар, xDSL технологияси, оптик толали (пассив оптик тармоқ (PON)) технологиялари киради.
Кириш поғонаси, тармоққа (хусусий абонентларни, корхоналарни, мобил)фойдаланувчиларни уланишини таъминлайди. Фойдаланиладиган технологияларга боғлиқ ҳолда (xDSL, Ethernet, PON, Cable, Wi-Fi, WiMAX), DSLAMлар, Ethernet коммутаторлари, Wi-Fi кириш нуқтаси, WiMAX базавий станцияси ва бошқа қурилмалар танланади.
Абонентларни юқори сифатли мультимедиали хизматлар билан таъминлаш учун, кириш тармоқлари юқори тезликли, мультисервисли, интелектуал, ишончлилиги юқори бўлиши лозим.
Агрегация поғонасида, кириш поғонасидан тақсимловчи қурилмага тушувчи трафикларни йиғиш ва етказиш амалга ошади. Агрегация поғонаси Ethernet, IP, IP-MPLS технологиялари қўлланилган областларда ёки шаҳар масштабида кенг тарқалган тармоқ маршрутизаторларидан иборат.
Сигнализация контроллёрлари, бир нечта коммутациялаш узелларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган алоҳида қурилмаларга кўчирилган бўлиши мумкин. Умумий контроллёрларни қўллаш, уларни худди тармоқ бўйлаб тақсимланган ягона коммутациялаш тизими каби қараш имконини беради. Бундай ечим, нафақат уланишни ўрнатиш алгоритмини соддалаштириш, балки операторлар ва хизматларни таъминловчилар учун анча тежамли ҳамдир. Чунки, катта сиғимли қимматбаҳо коммутациялаш тизимларини, унча катта бўлмаган, мослашувчан ва хаттоки майда хизматларни таъминловчилар учун ҳам қулай бўлган қурилмаларга алмашлаш имконини беради.
Назорат саволлари
Кейинги авлоднинг конвергент тармоқларидеганда нимани тушунасиз?
Конвергент тармоқларга ўтишнинг асосий сабабалари нимада?
Кейинги авлоднинг конвергент тармоқларини архитектураси ҳақида маълумот беринг
Кейинги авлоднинг конвергент тармоқларини ҳар бир поғонасини вазифаси нимадан иборат?
Кейинги авлоднинг концепциясига мос ҳолда қурилган электр алоқа тармоғининг архитектураси қандай асосий элементлардан ташкил топган? Уларнинг вазифаси нимадан иборат?
Кириш поғонасидаги шлюз қандай функцияни бажаради?
Кейинги авлоднинг конвергент тармоқларини транспорт сатхида коммутатор ва маршрутизаторларнинг вазифаси нимадан иборат?
Softswitch дастурий коммутаторининг вазифаси нимадан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: |