1-маъруза. Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги



Download 10,69 Mb.
bet11/170
Sana04.04.2022
Hajmi10,69 Mb.
#528648
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   170
Bog'liq
1 Mажмуа NGN тўлиқ

3.2. Транспорт поғонаси

Бугунги кунда амалиётда пакетли технологияларга асосланган, ягона универсал инфратузилмага эга бўлган тармоқлар билан бир қаторда анъанавий телефон хизматларини амалга оширадиган каналлар коммутацияли тармоқлар мавжуд ва улар яна анча давргача мавжуд бўлади.



3.2-расм. NGN транспорт тармоғининг тузилиши.

Бунда бир қанча “одатий” хизматлари билан тавсифланадиган анъанавий тармоқлар бир қатор афзалликларга эга: улар барқарор даромад келтиради ва вақт билан текширилган тизим ва ишончли интерфейслар орқали ташкил қилинади. Шуларни инобатга олганда, алоқа операторлари ҳали узоқ вақт мобайнида турли транспорт технологиялари асосида ташкил этилган параллел равишда мавжуд бўлувчи тармоқлар билан ишлашларига тўғри келади.




Мавжуд транспорт тармоғи технологиялари
NGN тармоқларида базавий протокол бўлиб IP ҳисобланар экан, транспорт тармоғи ҳам шу протокол орқали маълумотларни узатишга мослашган бўлиши керак. Шу сабабли NGN тармоғини ташкил қилишда қуйидаги магистрал тармоқ технологиялари йиғиндиси бўлиши мумкин.(2.3-расм) :

  • IP/ATM/SDH/оптика;

  • IP/ATM /оптика;

  • IP/ SDH/оптика;

  • IP/оптика.

Бугунги кунда дунё алоқа операторлари фаолиятида тармоқ технологияларининг ривожланиши биринчи навбатда, таянч транспорт тармоқлари қурилиш технологияларининг шиддат билан ривожланиши билан тавсифланмоқда. Алоқа каналларининг ўтказиш полосасини сезиларли даражада оширишга имкон берувчи технологияларга асосий эътибор қаратилмоқда. Булар: xWDM, SDH, ATM, DPT, Gigabit Ethernet.
Бироқ юқори ўтказиш қобилияти ҳам NGN алоқа операторининг 100% лик мувафаққиятини кафолатламайди. Бу ерда тармоқнинг маълум бизнес моделларни амалга ошириш имконияти, ишончлилик, самарадорлик ва ривожлантиришдаги талабларнинг қониқтирилиши биринчи ўринга чиқади.



2.3-расм. IP протоколи орқали маълумотларни узатиш учун транспорт технологияларидан фойдаланиш усуллари.

NGN тармоғи учун асосий масалалардан бири бўлиб, тармоқ ядросини қуриш учун технологиянинг танлови ҳисобланади. У тармоқнинг бир қанча йиллар давомидаги ривожланишини ва қўлланиладиган қурилмаларни аниқлаб беради.


NGN транспорт тармоғи технологиясини танлашда қуйидаги омиллар инобатга олиниши керак :
1. NGN тармоғини қуришни режалаштираётган кўплаб катта алоқа операторлари SDH қурилмаларига катта сармояларини киритишган бошқа технологияга ўтиш эса ҳар доим ҳам ўзини оқлай олмайдиган маблағларни талаб қилади.
2. Мавжуд транспорт тармоқларини сақлаб қолиш яна шу билан боғлиқки, таянч тармоқлари қурилишида ишлатиладиган оптик каналнинг ўтказиш қобилияти тобора ошмоқда. Бундай имкониятларни оптик мультиплексорлаш технологиялари (xWDM) тақдим этади.
3. ATM қурилмасини SDH билан солиштирганда, унинг қимматлиги, созлаш ва хизмат кўрсатишнинг мураккаблиги инобатга олинганда, бир қанча масалаларни SDH тармоқларида ишлатилувчи TDM вақт бўйича мультиплексорлаш технологияларини ишлатиш мақсадга мувофлиги кўриниб турибди.
4. «де-факто» бўлиб қабул қилинган IP протоколи деярли барча маълумот узатиш тармоқларининг охирги фойдаланувчиси протоколи ҳисобланади, бу эса кўп ҳолларда анъанавий узатиш муҳитларига киритилган IP технологияси каби содда ечимларни қўллаш кўпроқ фойда келтиришини асослайди.
Юқорида келтирилган умумий даллиллар у ёки бу технологиянинг яққол афзаллигига гувоҳлик бермайди.
Қуйида NGN тармоғида ишлатилиш имкониятига қараб, турли транспорт технологияларининг қиёсий тавсифлари берилади[11].



Download 10,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish