POS технологияси ATM/SDH тармоқларида IP трафикни узатишда фойдали ахборот SDH тармоғининг ўтказиш қобилиятининг 80% дан кам қисмини ишлатади. Бу муаммони ечишда бевосита фойдали маълумотнинг SDH нинг ҳар бир кадрида акс этишини таъминловчи POS (Packet Over SDH) технологияси ишлатилади.(бунда 155Мбит/с тезликда ўтказиш қобилияти 149,76Мбит/с га тенг). Бу технологиянинг ишлатилиши ATM билан солиштирганда тармоқ инфраструктурасини сезиларли даражада соддалаштиради ва шу билан бирга унинг нархини туширади ва узатиш қобилияти самарадорлигини оширади.
Ўзбекистонда POS технологияси ҳали кенг тарқалмаган, бундан ташқари POS интерфейсли қурилмалар ҳанузгача қиммат.
Мавжуд транспорт тармоқларининг хусусиятлари 2.1-жадвалда келтирилган.
3.1-жадвал.
Мавжуд транспорт тармоқларининг қиёсий тахлили
ОТАЛ ресурсларини ишлатиш Ўзбекистоннинг барча худудларида оптик толали алоқа линиялари (ОТАЛ) асосидаги транспорт тармоқлари қурилган ва уларнинг ресурслари NGN тармоғини амалга оширишда ишлатилиши мумкин. 3.5-расмда оператор STM трактларини ҳосил қилмасдан NGN тармоғининг янги транспорт воситаларини ҳосил қилишда ишлатиши мумкин бўлган ёндашув акс эттирилган.
3.5-расм. NGN тармоғи учун янги транспорт ресурсларининг хосил бўлиши.
Умумий миқдори K+L га тенг бўлган ОТ дан гурух икки толалар тўплами ажратилади. К толалардан иборат биринчи тўплам аввалгидек SDH қурилмалари билан зичлаштирилади. Зарур бўлган STM трактлари миқдорини хосил қилиш учун ихчам спектрал зичлаштирувчи DWDM қурилмаси ишлатилиши мумкин. L толалардан иборат иккинчи тўплам NGN тармоғи учун кенг полосали IP-трактларини ҳосил қилиш учун ишлатилади, масалан Gigabit Ethernet технологияси асосида. NGN тармоғи транспорт ресурсларини ҳосил қилишнинг бундай ёндашуви ўтиш даври учун оптимал ҳисобланади.
Бундай ёндашув NGN транспорт тармоғи қуришнинг эволюцион стратегиясини ифодалайди. Бу концепция мавжуд алоқа тармоқлари операторларига асос бўлиб ҳисобланади. Бироқ баъзи операторлар учун бирданига янги пакетли NGN тармоғига ўтиш маъқул келиши мумкин. Бу ҳолда SDH қурилмаси ё олиб ташланади, ёки кейинчалик ATM коммутаторлари билан ишлатиш учун олиб қолинади. Бу NGN тармоғининг транспорт инфраструктураси “SDH устида ATM” тамойилига асосланишини англатади. Шунингдек бошқа ечимлар ҳам мавжуд. Хусусан, SDH қурилмаларининг янги авлоди (NGSDH) кўпинча Ethernet портларига эга бўлади ва бу “SDH устидан Ethernet” технологиясини ишлатишга имкон беради. Бундай ёндашув SDH асосидан транспорт тармоғини самарали бошқариш имкониятлари туфайли жозибали ҳисобланади.
NGN тармоғида оптик транспорт тармоғини ишлатиш 3.10-расмда акс эттирилган.
3.10-расм. NGN тармоғида оптик транспорт тармоғини ишлатиш