4.4. Megaco /Н.248 протоколи
Megaco протоколи MG шлюзларни бошқариш учун стандарт сифатида MGCP ни алмаштириши керак. Megaco MG шлюзлар, MGU кўп нуқтали боғланишларни бошқариш қурилмаси ва IVR интерактив товушли жавоб бериш учун умумий платформа бўлиб хизмат қилади.
Megaco ишлатадиган боғланишлар модели MGCP протоколи учун моделдан концептуал соддароқ. Megaco MG шлюзларни маълум контекснинг ичида бир-бирлари билан муносабатда бўла оладиган охирги қурилмаларнинг тўплами сифатида кўриш мумкин. Охирги қурилма медиаоқимлар манбаи ёки қабуллагичи ҳисобланади. MGCP даги каби охирги қурилмалар физик ёки виртуал бўлиши мумкин. Боғланиш охирги қурилма бошқасининг контекстига жойлаштирилганида ишлайди. Мисол учун, чақирувни қайта манзиллаштириш охирги қурилманинг бир контекстдан бошқасига ўтиши орқали бажарилади, видеоконференция эса умумий контекстда бир неча контекстларни жойлаштириш билан инициализацияланиши мумкин.
Megaco протоколи комплекс, ҳам асосий, ҳам кенгайтирилган хизматларни фойдланувчиларга ва кичик компанияларга тақдим этиш учун жуда яхши тўғри келади. Унинг кучи протоколнинг ишлаш принципларида бўлади. У мижозлар одий телефон тармоғининг фақат энг оддий операцияларини қўллаши мумкинлигини (ПКга ўхшаш интеллектуал мижоз керак эмас) ва тармоқнинг интелекти АТСга жамланганлигини кўзда тутишдан келиб чиқиш билан яратилган. Megaco протоколи кўплаб синовларда ишлатиладиган Н.323 дарвозабонлари VoIP моделини алмаштиради. У хизматлар провайдери тармоғи чегарасида телефон тармоғининг ички мураккаб механизмларини IP асосидаги телефон станциясида кўплаб бошқариладиган шлюзлар ёрдамида трансформациялайди. Масалан, фойдаланувчилар мавжуд телефонларни ёки УАТСни сақлаши ва шу билан бирга кейинги авлод тармоғига ёки интеграцияланган коммутаторга уланиши мумкин. Бу коммутаторлар нутқни пакетларга ўзгартиришни қўллайди ва буюртмачи томонидан каналлар коммутацияси стандарт товуш қурилмасига уланади. Интеграцияланган коммутатор коммутацияланадиган телефон чақирувларини IP пакетларга ўзгартиради ва IP тармоқ орқали сигнализация ва боғланишни ўрнатиш учун MGCP ни ишлатади.
Қурилмаларни бошқариш протоколини стандартлаштиришнинг мақсади турли ишлаб чиқарувчиларни қурилмалари ишлатиладиган ҳолларда операциялар мослашувчанликларининг бир вақтда ортишида марказлаштирилган бошқариш архитектурасининг ижобий атрибутларини (телефон тармоқлари соҳасидаги ўлчамлаштиришлилик, ишончлилик ва ростлашга мос келишлилик) сақлашдан ташкил топган. Megaco протоколи VoIP тармоғини қуришда бу мақсадга эришишга калит ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |