4.3. Н.323 протоколи
Н.323 бу уларнинг барчаси оддий Н.323 номлансада протоколлар комплекси ҳисобланади . ITU-T Н.323 стандарти пакетли тармоқлар бўйича, хусусан хизматлар сифатини (QoS) кафолатламайдиган Интернет ва Интранет тармоқлари бўйича чақирувларни ўрнатилишини, товушли ва видео трафикларни узатилишини таъминлаш учун ишлаб чиқилган. У IETF гуруҳи ишлаб чиққан Real-Time Protocol и Real-time Transport Control Protocol (RTP/RTCP) протоколларни, шунингдек G.xxx туркумдаги ITU-T кодекларни ишлатади.
Н.323 протоколининг умумий ишлатилиши учун тўртта мантиқий объект ёки компонентлар талаб қилинади: терминал, шлюз (GW), дарвозабон (GK) ва кўп томонлама алоқани бошқариш блоки (MCU) (4.5-расм).
4.5-расм. Н.323 архитектураси
Н.323 протоколининг мураккаблиги шундан иборатки, хизматларни тақдим этиш учун турли протоколларнинг компонентларини биргаликда ишлатилиши зарур ва улар орасида аниқ чегара мавжуд эмас. Масалан, чақирувни қайта манзиллаштириш Н.450, Н.225.0 ва Н.245 протоколларининг қисмларини ишлатилишини талаб қилади. Бундан ташқари, Н.323 протоколи ўша бир функциянинг бир неча ишлатилиши усулларини тақдим этади. Масалан, Н.245 ва Н.225.0 протоколларининг учта турли биргаликда ишлатилиши усуллари мавжуд. H.323vl бошланғич версияда ҳар бир протокол учун алоҳида боғланишлар ўрнатилди. Дастлаб Н.225.0 канали ташкил этилади, унинг доирасида иккита дарвозабон боғланади ва сигнализациянинг уланишини ўрнатилиши учун параметрлар аниқланади. Кейин телефон боғланишини ўрнатилишига имкон берадиган Q.931 протоколининг ISDN соддалаштирилган варианти бўйича алмашинув бўлиб ўтади. Кейин мультимедиали сессия параметрларини (каналнинг кенглиги, кодек тури ва бошқалар) назорат қилиш учун зарур бўладиган Н.245 учун канал очилади, ва фақат бундан кейин мультимедиали пакетлар узатиш канали ўрнатилади. Бу тармоқ элементлари орасида сигналли хабарларни узоқ алмашинувини талаб қилади.
Н.245 ва Н.225.0 протоколларнинг бирга ишлатилишининг иккинчи усули биринчи усулдан Н.245 протокол Н.225.0 протокол орқали туннеллаштирилиши билан фарқланади.
Учинчи вариант H.323v2 протоколи версиясида Q.931 ва Н.245 протоколларни бирлаштирадиган FastStart процедураси кўринишида тақдим этилади, яъни боғланишга дастлабки сўровга бўлажак сессиянинг параметрлари киритилган. FastStart самаралироқ бўлсада, Н.323 протоколи учта процедуралардан исталганини ишлатилишига имкон беради, уларни қўлланишига дарвозабон ва шлюз тайёр бўлиши керак, бу усиз ҳам номи бўлмаган масалани янада мураккаблаштиради.
H.323 протокол ITU-T да ишлаб чиқилганлиги боис, сезиларли ҳаракатлар қўшимча товушли хизматларни аниқлашга сарфланди. Ҳозирги вақтда H.323 протоколи кўплаб товушли хизматларни аниқлайди
H.323 протоколи улардан кўпчилиги кейинги версияда йўқотилиши керак бўлсада, ўзининг ҳозирги кўринишида қатор камчиликларга эга. Етарлича специфик техник масалалар, масалан, боғланишни ўрнатилишининг узоқ вақти актив ҳал этилмоқда. Лекин умумийроқ масалалар, хусусан протоколнинг мураккаблиги муаммолироқ. Бу ҳолат кодни ёзиш ва созлашнинг қийинчилиги туфайли H.323 протоколи базасидаги маҳсулотларни ишлаб чиқилишини сустлаштиради.
Ниҳоят, H.323 протоколи дастлаб локал тармоқлар учун бир даражали протокол сифатида аниқланган ва у ҳозирча фойдаланувчилараро (ёки бир даражали) интерфейсдан фарқли тармоқлараро интерфейсга эга эмас ва ўта юкланишларни назорат қилишни таъминламайди. Телефон сервисларининг керакли ишлаши ва корпоратив талабларга риоя қилиш учун аниқ тармоқлараро протокол зарур бўлади. Унинг бўлмаслиги хусусий тармоқлар ҳолларида, компьютердан компьютерга товушли қўнғироқларда ва ҳатто кўплаб халқаро чақирувларда муаммоларни ҳосил қилмайди. Бироқ, агар операторлар бутун давлат ўлчамларида хизматларни тақдим этиш учун ёки телефон тармоқлари орасида боғланишларни таъминлаш учун тармоқни яратишни исташса, у ҳолда бу масала муҳим аҳамиятга эга бўлади. Сўнгги вақтларда кўплаб хизматлар провайдерлар айнан айтиб ўтилган сабабларга кўра SIP фойдасига Н.323 дан воз кеча бошлашди.
Do'stlaringiz bilan baham: |