10.3. IMS архитектураси
IMS концепцияси қурилувчи тамойили, хоҳлаган хизматни етказиб бериш, хеч қандай тарзда коммуникацион инфраструктура (ўтказувчан қобилияти бўйича чеклаш ҳисобга олинмайди) билан мос келмаслигидан иборат. Ушбу тамойилнинг гавдалантириш бўлиб, IMS қуришда ишлатиладиган, кўпдаражали ёндашув ҳисобланади. У кириш технологиясидан мустақил, хизматларни етказиб беришнинг очиқ механизмини амалга оширишга йўл беради, у хизматларни четдан етказиб берувчиларнинг иловаларини тармоқда ишга тушириш имкониятини беради.
IMS таркибида учта даража ажратилади: транспорт даража, бошқариш даражаси вахизматлар даражаси (10.4-расм).
10.4-расм. IMS архитектураси
Транспорт даража. Транспорт даража (User Equipment – UE) фойдаланувчи ускуна воситасида, IMS инфраструктурасига абонентларни улашга жавоб беради. Шу ускуна ролида хоҳлаган IMS терминали (масалан телефон (смартфон) 3G, Wi-Fi қувватлаш билан КПК, ёки кенгполосали кириш) бўлиши мумкин. Шунингдек шлюзлар орқали IMS бўлмаган терминаллар (масалан УфТТ терминаллари) уланиши мумкин.
Транспорт текислигининг асосий ускунаси:
MRF (MediaResourceFunction) – медиасервер. мультимедиа ресурслар процессоридан MRFP (MediaResourceFunctionProcessor) ваMRFC контроллеридан иборат;
MRFC конференц-алоқа, хабар бериш ва узатилаётган сигнални қайтатдан кодлаш хизматларни амалга оширишни таъминлайди. Фараз қилинган, MRFC S-CSCF (Serving Call Session Control Function) тугун орқали олаётган SIP-хабарга ишлов бериши керак, ва MRFP процессорини бошқариш учун, (MGCP, H.248 МЕGАСО) медиашлюзларни бошқариш протоколи буйруқларни ишлатиши керак. Лекин хозир MRFC ва MRFP орасида ўзароҳамкорлик учун SIP/XML асосида протоколни илгари силжитиш учун ҳаракат қилинади. Буни устига MRFC тарификациявабиллинг тизимларига тақдим этишни таъминлайди;
MRFP – процессор MRFP MRFC дан буйруқларга мувофиқ тармоқ медиаресурсларни тақсимлайди. Унинг асосий функциялари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
Хабар бериш хизматлари ва бошқалар учун мультимедиали маълумот-лар оқимларига хизмат кўрсатиш;
кириш мультимедиа оқимларни қўшиш;
мультимедиали маълумотлар оқимларига ишлов бериш, масалан транскодлаш;
MGW (MediaGateWay) – транспорт шлюзи; RTP оқимларини каналларкоммутацияси билан тармоқ оқимларига (УфТТ)тўғри ва тескари ўзгартириш-ни таъминлайди;
BGF (InterconnectBorderGatewayFunction) – тармоқлараро чегаравий шлюз; IPv4 ва IPv6 тармоқлар орасида ўзароҳамкорлигини таъминлайди. Хавфсизлик функциясини таъминлашга жавоб беради (NAPT манзиллари ва портларини трансляция қилиш, firewallфункцияси, QoSасбоблари (инструментлари)).
GGSN (Gateway GPRS SupportNode) – GPRS шлюз тугуниёки маршрутлаш тугуни; уяли тармоқлар ва IMS орасидаги шлюздан иборат (унинг қисми–GPRS). GGSN тармоқлар тўғрисидаги ҳамма керакли ахборот бор, GPRS абонентлари унгакиришга имкон олишлиги мумкин, шунингдек улаш пара-метрлари бор. GGSN нингасосий функциялари бўлиб, SGSN орқали абонентга кетувчи ва ундан келувчи, маълумотлар роутинги (маршрутлаш) ҳисобланади;
SGSN (Serving GPRS SupportNode) – GPRS абонентларига хизмат кўрсатувчи тугун; пакетли ахборотга ишлов беришнинг ҳамма функцияларини амалга ошириш бўйича GPRS-тизимининг асосий компонентидир;
RAN – RadioAccessNetwork –радиокириш ускунаси; IMS ваэлектралоқанинг уяли алоқа тизимини ўзароҳамкорлигини таъминлайди;
PDG (PacketDataGateway) – пакетли шлюз. Бу тармоқ элементи IMS га фойдаланувчи ускунаси WLAN ни киришини таъминлайди. Узоқлаштирилган IP-манзилни трансляциясига, IMS да фойдаланувчи ускунасини рўйхатдан ўтишига жавоб беради, хавфсизлик функцияларини бажарилишини таъминлайди;
WAG (WirelessAccessGateway) – симсиз кириш шлюзи; WLAN ва IMS тармоқларини уланишини таъминлайди;
BGF/BAS (AccessBorderGatewayFunction / BroadbandAccessSwitch) – IMS га кенгполосали фойдаланувчи ускунасини киришини таъминлайди. I-BGF ўхшаш функцияларни бажаради;
DSLAM (DigitalSubscriberLineAccessMultiplexer) – рақамли абонент кириш шлюзи–кенгполосаликириш (стационар, масалан Х.DSL, КТВтармоқлари) фойдаланувчи абонентларни IMS га уланишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |