Бошқариш текислиги. Бошқариш даражаси—бу IMS функцияларининг йиғиндиси, улар алоқа сеансларини бошқариш бўйича ҳамма ҳаракатларни амалга оширади.
Асосий элементлари:
CSCF(CallSessionControlFunction)– чақирувларни ва сеансларни бошқариш функцияси билан элемент. CSCF функцияси IMS-платформа бошқариш текислигида асосий ҳисобланади. SIP протоколини ишлатиб, CSCF модули IP транспорти воситасида реал вақтнинг хизматларнинг кўпчилигини етказиб беришни таъминловчи, функцияларни бажаради. CSCF функциясифойдаланувчиларнинг ва иловаларнинг ихтисосига мувофиқ, тармоқ ресурсларини (чегаравий қурилмалар, шлюзларваиловалар серверлари) самарали бошқариш учун динамикахборотни ишлатади. CSCF модулиуч асосий функцияларни ўз ичига олади:
Serving CSCF (S-CSCF) – хизмат кўрсатувчи CSCF. Ҳамма SIP-хабарларга ишлов беради, улар билан охирги қурилма олмашув ўтказади;
Proxy CSCF (P-CSCF) – у орқали IMS тизимига ҳамма фойдаланувчиларнингтрафикаси тушади;
Interrogating CSCF (I-CSCF) – сўраб олувчи CSCF. Уй тармоғи билан улаш нуқтасидан иборат. I-CSCF аниқ абонент учун S-CSCF ни топиш учун HSS га мурожат қилади;
S-CSCF IP транспортининг мультимедиали хабарларини етказиб бериш сеансларини бошқаришни таъминлайди, терминалларни рўйхатга олиш, HSS сервери билан икки томонлама ўзароҳамкорлик (ундан фойдаланувчиларнингмаълумотларини олиш), хабарни таҳлили, маршрутлаш, иловаларга ва фойдаланувчиларнинг ихтисосига мувофиқ, тармоқ ресурсларини (чегаравий қурилмаларни, шлюзларнива серверларини) бошқаришни ўз ичига олган ҳолда;
P-CSCF ушбу тармоқ IMS терминаллар учун IMS ядроси ичидаги сигнал даражасида биринчи контакт нуқтасини яратади. P-CSCF функцияситерминал-дан ёки терминалга сўров қабул қилади ва уни IMS ядро элементларига маршрутлайди. Хизмат кўрсатилаётган фойдаланувчи терминали,тармоқда рўйхатга олиш ва унинг ҳамма вақтида, P-CSCF функциясига бириктирилади. P-CSCF модулифойдаланувчиниаутентификацияси билан боғлиқ функция-ларниамалга оширади, ҳисобга олиш ёзувларни шакллантиради ва уларни тўловларни ҳисоблаб ўтказиш серверига узатади. P-CSCF модули элемент-ларидан бири бўлиб, PolicyDecisionFunction (PDF) – сиёсатни танлаш функциясиҳисобланади, яъни ахборот трафикаси тавсифлари билан (масалан, талаб қилинувчи ўтказувчанлик қобилияти) иш кўрувчи ва сеансни ташкил қилиш ёки уни ман қилиш имкониятини аниқловчи, сеанспараметрларини ўзгартириш зарурлигини аниқловчи ва ҳоказо;
CSCF ушбу тармоқ абонентлари ёки вақтинча тармоқда бўлган визитли абонентлар билан ҳамма ташқи уланишлар учун IMS ядроси ичидаги сигнал даражасида биринчи контакт нуқтасини яратади. I-CSCF модулининг асосий вазифаси – хизматларга уланиш имкони бўйича ташқи абонентни имтиёзларини идентификациялаш, тегишли иловалар серверинитанлаш ваунга киришни таъминлаш;
BGCF (BreakoutGatewayControlFunction) – шлюзларни бошқариш функцияси, каналлар коммутацияси домени (УфТТёки GSM) ва IMS тармоғи орасида чақирувларни қайта жўнатишни бошқаради. Ушбу модул телефон номерлари асосида маршрутизациялашни амалга оширадива каналлар коммутацияси доменида(КК) шлюз танлайди, у орқали IMS тармоғи (BGCF сервери қайси ерда жойлашган) УфТТ ёки GSM билан ўзароҳамкорлик қилади. Бу ерда шунингдек КК тармоқ абонентларга ҳисоблаб ўтказиш учун тегишли ҳисобга олиш ёзувларни генерациясини ўтказилади;
MGCF (MediaGatewaysControlFunction) – шлюзларни (MediaGateways) бошқариш функцияси – Н.248/MEGACO ни ишлатиб, IMS транспорт шлюзларида уланишни бошқаради;
SGW (SignalingGateway) – сигнал шлюзи – MGCF га тушунарли кўринишга, УфТТ сигнализациясини ўзгартиришни таъминлайди. SIGTRAN протоколлар гуруҳи интерфейси орқали IMS ядроси билан боғланган;
RACS (TheResourceandAccessControl) –ресурсларни вакиришни бошқариш тизимчаси – киришни (ихтиёрида бор ресурслар, маҳаллий сиёсат вафойдаланувчи ихтисоси асосида муаллифлиги асосида) бошқариш функцияси-ни ва шлюзни бошқариш (gatecontrol) ёрдамида тармоққа кириш таъминлайди, тармоқ манзилларини ва портларини ўзгартиришни бошқаришни, вабирламчи бўлишни беришни ўз ичига олган холда;
PDF (PolicyDecisionFunction) – сиёсатни танлаш функцияси, ахборот трафикаси тавсифлари билан (масалан, талаб қилинувчи ўтказувчанлик қобилияти) иш кўрувчи ва сеансни ташкил қилиш ёки уни ман қилиш имкониятини аниқловчи, сеанспараметрларини ўзгартириш зарурлигини аниқловчи ва ҳоказо;
NASS (NetworkAttachmentSubsystem) – тармоқни улаш тизимчаси – унинг асосий вазифаларига IP-манзилни динамикбелгиланиши (DHCP – DynamicHostConfigurationProtocol ишлатиб), IP даражада аутентификация, тармоққа киришни муаллифлаштириш, IP даражада ўрнашган жойни топишни бошқариш киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |