10.2. IMS технологиясининг асослари
IMS асосидаги янги бошқарув концепцияси бир неча принципларга асосланади.
“Абонент” тушунчаси ўрнига IMS тизимида “абонент тармоғи” тушунчаси киритилади. Бунда тармоқда абонент қурилмалари сонини ошириш, шунингдек, NGN кириш тармоқларида конвергенция хусусиятлари ҳисобга олинмоқда.
Бошқарув тизимига абонентларнинг уй сервери НSS (Home Subscriber Server) абонент жойлашувини назорат қилиш, роуминг ва биллинг жараёнларида фойдаланиладиган HLR (Home Location Register) – абонентлар жойлашувини ҳисобга олиш тизимининг эквиваленти сифатида қўшилади.
IMS ни бошқариш асосига турли қурилмалар ўртасида бошқарув жараёнларнини ажратиш билан Softswitch концепцияси қўйилган.
IMS тизимининг талаб қилинадиган функционаллигини таъминлаш учун бошқарув ядросининг архитектурасини сезиларли даражада мураккаблаштириш керак, бу эса MGC ни Softswitch дан бир неча элементларга декомпозиция қилинишига олиб келди.
Келтирилган тўртта параметрлар IMS нинг техник ечимларини аниқлади. IMS нинг келтирилган янгиликлари ҳақида бироз тўхталиб ўтамиз.
IMS концепциясининг Softswitch дан биринчи фарқи – бу абонен тармоғи тушунчасидир. Гап шундаки, Softswitch концепцияси компютер телефониясидан келиб чиққан бўлиб, шу сабабли унинг бир неча камчиликлари мавжуд, чунки у аввало фақат телефонли абонентларга мўлжалланган эди. NGN спецификаси ўзининг ўзгартиришларини киритди ва замонавий Softswitch талқинида абонент сифатида компютер ва SIP-терминал ва бошқалар бўлиши мумкин. IMS концепцияси “абонент” тушунчасини “абонент тармоғи” тушунчасига ўзгартирди, шу сабабли IMS тизимида охирги қурилмаларга NGN тармоғига бирлаштирилган турли тизимлар оиласи ҳам киради. Бу тушунчани талқин қилишда маълум эркинликлар мавжуд, чунки IMS абонент тармоғи ҳажмини аниқламайди. Энг содда ҳолатда бу конвергент абонент уланиши бўлиши мумкин, масалан, Wi-Fi тармоғи билан ADSL ва унда бир неча қурилмаларнинг уланиши. Аммо IMS нуқтаи назаридан анъанавий TDM тармоғининг сегменти ёки NGN сегмент ҳам абонент тармоғи сифатида қабул қилиниши мумкин. Ҳатто “Ростелеком” ёки “Транстелеком” каби миллий тармоқлар ҳам ушбу нуқтаи назардан фақатгина абонент тармоғи сифатида кўрилади. Абонент тармоғини бундай талқин қилишда IMS концепциясининг демократиклиги ва янгилиги кўзга кўринади. Ушбу янгилик шунчалик мураккабки, у замонавий технологиянинг барча характеристикалари кўрсатилмаган, аммо айнан у IMS ни “HLR ўрнатилган Softswitch” сифатида кўриш имконини беради.
IMS тизимида абонент жойлашувини ҳисобга олиш тизимининг мавжудлиги – IMS абонентлари мобиллигининг аниқ ютуғидир. Бу ерда ушбу масалани муҳокама қилишнинг зарурияти йўқ. Фақат шуни таъкидлаш керакки, HSS функциялари сотали алоқа тизимларидаги HLR функцияларига нисбатан кенгроқдир. Биринчидан, сотали тармоқда телефон абонентларининг жойлашуви ҳақидаги маълумотлар базаси ўрнига IMS да янги сифатли вазифани тақдим қилувчи абонент тармоқлари жойлашувини назорат қилиш функциялари реализация қилиниши керак. Иккинчидан, IMS хизматларни персоналлаштириш ҳар бир абонентни ҳисобга олишни талаб қилади. Агар HLR да барча абонентлар бир хил статусга эга бўлса, HSS да улар категорияларга ажратилиши керак ва персонал хизматлар концепцияси ривожлангани сари HSS да категориялар кўпайиб боради. Шу тарзда, HSS структураси HLR структурасидан сезиларли даражада мураккаброқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |