1-маъруза. Кириш. Фан мақсади, вазифаси ва долзарблиги


SIP ва SIP-T протоколлари



Download 10,69 Mb.
bet17/170
Sana04.04.2022
Hajmi10,69 Mb.
#528648
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   170
Bog'liq
1 Mажмуа NGN тўлиқ

4.2. SIP ва SIP-T протоколлари

SIP IP-тармоқ бўйича унинг ёрдамида мультимедиали сессиялар ёки чақирувларнинг ўрнатилиши, модификацияланиши ва тугатилиши каби операциялар амалга ошириладиган амалий даража протоколи ҳисобланади. Мультисервисли тармоқларда SIP Н.323 да ишлатилганидагига ўхшаш функцияларни бажаради. SIP сессиялари мультимедиали конференцияларни, масофавий ўқитиш, Интернет-телефония, ва бошқа шунга ўхшаш иловаларни ўз ичига олиши мумкин. Бугун у халқаро стандарт ролига даъвогарлик қилмоқда.


SIP Интернет хостлари орасида алоқа сеансларини ўрнатиш учун мўлжалланган. Интернетнинг бутун трафигига хусусиятли бўлганидек, бу сеанслар бир даражали табиатга эга. Протокол махсуслаштирилган SIP серверларни кўзда тутади, лекин уларнинг ишлатилиши шарт эмас. Бу SIP серверлар рўйхатга олиш, қайта манзиллаштириш ва бошқа функциялар учун хизмат қилиши мумкин. SIP протоколи тўлиқ тақсимланган сервисли моделни қўллаб-қувватлайди. Сервислар фойдаланувчилар терминалларида (телефонларда, PDA ва бошқаларда), SIP серверларда ва уларнинг исталган комбинациясида бўлиши мумкин.
SIP протоколи Н.323 протоколидан кўплаб нисбатларда фарқланади. SIP 2002 йилда RFC 3261 сифатида стандартлаштирилган ва эълон қилинган. Қўшимча товушли хизматларни аниқлаш устида ишлар ҳозирча бошланғич босқичида турибди. Лекин SIP бутунлигича Интернет протоколларга (хусусан, HTTP) асосланиши туфайли у товушли ва ахборот сервисларининг интеграцияланишига анча қисқа йўлни очмоқда. SIP специфик фойдаланувчи интерфейсини IP-терми­налга юклаш каби имкониятларни қийинчиликсиз ишлатилишига имкон беради. Бундан ташқари, янги сервис имкониятларини қўшиш ва протоколнинг кенгайтиришни мослашувчанлик соҳасидаги муаммоларни ҳосил қилишга хавфларсиз амалга ошириш мумкин, чунки SIP специфи­кацияси Интернет принципларига таянади.
Н.323 протоколи каби SIP протоколи аниқ белгиланган тармоқлараро интерфейсга эга эмас. Лекин мультимедиа-алоқа кўп нуқтали сеансларини бошқариш бўйича ишчи гуруҳ (Multiparty Multimedia Session Control, MMUSIC) “SIP Best Current Prac­tices for Telephony” лойиҳа доирасида бу масалани тезроқ ҳал этиш мақсадларида тармоқларда SIP ва Megaco протоколларини биргаликда ишлатиш устида ишларни бошлади. Бу телефон тармоқларини ўзаро боғланишларига нисбатан меъёрий талабларни қониқтирадиган ва SIP асосида хизматларни кўрсатиш тақсимланган моделига ўтишга кўмаклашадиган инфратузилмани тақдим этадиган тармоқларни яратишга имкон беради.
Интелектуал мижозларли модель тижоратда ва кичик компанияларнинг индивидуал фойдаланувчилари учун маълумотларни узатиш учун тўғри келади (4.4-расм). Бу модель корхонада мижоз кенгайтирилган хизматларни қўллаш учун учун зарур интелектга эга бўлишини билдиради. Қўллаш телефон даражасида унга ўрнатилган SIP ёки кенгайтирилган хизматлар шлюзи (Enhanced Services Gate­way, ESG) орқали амалга оширилиши мумкин. Бинобарин, кенгайтирилган хизматлар шлюзи маршрутизаторлар, УАТС ва SIP ўрнатилган локал тармоқ коммутаторларини алмаштириши мумкин. Телефон станциясига боғланиш билан зарур хизмат кўрсатиш сифатини ва сервис синфларини қўллашли IP асосидаги исталган ахборот канали бўлиши мумкин.
Янги сервисларни қўллаш телефон муҳитида ҳам энг сезиларсиз, ҳам етарлича сезиларли ўзгатиришларни талаб қилиши мумкин. Энг оддий ҳолда фойдаланувчилар мавжуд УАТСларни ёки оддий телефонларни сақлаши ва анъанавий телефон сигнализациясини SIP ни қўллашли телефонлар учун SIP асосидаги сигнализацияга ўзгартириш учун ESG ни ўрнатиши мумкин. Бу телефонларга трафик Ethernet учун стандарт кабеллар бўйича узатилади. Энг қизиқарлиси, SIP асосидаги тармоқ кўплаб ўзига жалб қиладиган функцияларли IP-сервис Centrex сифатида кўриниши мумкин. Бунда фойдаланувчи телефони ва ПК умумий протоколлар тўпламига мувофиқ ишлайди ва ҳам оператор тармоғи орқали қўлланиши, ҳам тўлиқ усиз ишлаши мумкин. Ҳисобга олиш керакки, SIP бир даражали протокол ҳисобланади. Қандай сервисларни танлаш ва ишлатиш қарори тармоқ архитекторида қолади.

4.4-расм. SIP протокол асосидаги интеллектуал мижозли модель


Албатта, телефон чақируви сигнализациясини ва бирлаштирилган аудио маълумотларни IP тармоқ орқали узатиш анъанавий телефония олдида сезиларли авзалликларни олишга имкон беради. Лекин VoIP тармоқлари барибир анъанавий телефон тармоқларида ажралган ҳолда мавжуд бўла олмайди. SIP асосидаги телефон тармоғи УФТТ билан ўзаро таъсирлашиши керак.


SIP телефон тармоғининг муҳим характеристикаси УФТТга нисбатан очиқлиги хоссаси ҳисобланади. ОКС № 7 каби УФТТ протоколларида ишлатиладиган кутишли чақирув, текин чақирув ва бошқалар каби анъанавий телефон хизматлари SIP тармоғи орқали фойдаланувчи сезадиган кераксиз фарқ йўқотиладиган тарзда, шу билан бир вақтда SIP нинг тез мослашувчанлигини чекламасдан тақдим этилиши керак. Бир томондан SIP охирги нуқта ОКС № 7 орқали уланадиган қурилмага қараганда кўпроқ оддий SIP-телефон ҳисобланган хизматларни тақдим этиш учун оддийликларни қўллаши талаб қилинади. Бундан ташқари, бошқачасига SIP орқали қўлланмайдиган, функцияларни очиқлигини таъминлаш учун ОКС № 7 маълумотлари шлюзларда - ОКС № 7 ва SIP ларнинг ўзаро таъсирлаши нуқталарида мумкин бўлиши мавжуд. Иложи борича ОКС № 7 маълумотлари SIP тармоғида бошқа томонда УФТТ-IP интерфейс орқали тўлиқ ва қандайдир йўқотишларсиз мумкин бўлиши керак. Айрим чеклашлар тармоқлар орқали маълум маълумотларни узатиш учун ўз ОКС № 7 параметрларини ишлатиши туфайли вужудга келади.
SIP телефон тармоғининг бошқа муҳим характеристикаси SIP сўровларини маршрутлаштиришлилиги ҳисобланади. Бу телефон чақирувини ўрнатадиган SIP сўров ўз сарлавҳасида унинг SIP тармоғи орқали юборилиши жойига прокси-сер­верлар томонидан маршрутлаштирилиши учун етарли бўлган маълумотларга эга бўлиши керак. Одатда бу чақириладиган номер каби чақирув параметрлари ОКС № 7 сигнализациядан SIP сўровларга ўтказилиши кераклигига олиб келади. SIP тармоғидаги маршрутлаштиришга навбати билан TRIP ёки ENUM каби механизмлар таъсир этиши мумкин.
SIP-T (SIP for Telephones) протоколи анъанавий телефон сигнализацияси маълумотларини SIP протоколи хабарларига инкапсуляциялашни таъминлайди 4.2-жадвал). SIP-T инкапсуляция (encapsulation) ва трансляция (translation) технологиялари ёрдамида SIP телефон тармоғи характеристикаларини сақлаб туради. SIP-ISUP шлюзда ОКС № 7 тармоғи ISUP нимтизимининг хабарлари хизматлар учун талаб қилинадиган маълумотлар SIP сўровдан ташлаб юборилмаслиги учун SIP протоколи хабарларига инкапсуляцияланади. Бундан ташқари, SIP сўровлари учун маршрутлаштириш масалаларини ечилишини таъминлайдиган воситачилар - прокси-серверлар ISUP протоколларини қўлламайди. Шунинг учун ISUP хабарлардан бир қанча критик маълумотлар SIP мос сарлавҳаларига SIP протоколининг сўрови қандай маршрутлаштирилишини ўрнатиш мақсадида трансляцияланади.

4.2-жадвал.


УфТТ-IP тармоқларининг ўзаро таъсирлашиши бўйича талабларни бажарилишига имкон берадиган SIP протоколининг хоссалари



ОКС № 7 - SIP ўзаро таъсирлашишга талаблар

SIP-T функциялари

ISUP сигнализация учун очиқлик

ISUP хабарларини SIP танасига инкапсуляциялаш

ISUP га боғлиқ равишда SIP хабарларининг маршрутлаштиришлилиги

ISUP маълумотларини SIP сарлавҳасига трансляциялаш

ISUP сигнализация «mid-call» хабарларини узатиш

«mid-call» сигнализация учун INFO усулининг ишлатилиши («midcall»-боғланиш ўрнатилишидаги сигналли маълумотлар)




Download 10,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish