Дарвозабон
4.1-расм. Тез мослашувчан коммутаторнинг NGN тармоғининг бошқа элементлари билан ўзаро таъсирлашиши схемаси
GK — Gatekeeper (дарвозабон);
SG — Signalling Gateway (сигналлар шлюзи);
TG — Trunking Gateway (боғланиш линиялари шлюзи);
AG — Access Gateway (уланиш шлюзи);
МАК — мультисервисли абонентлар концентратори
Бундан ташқари, IETF модификацияланган SIP-T (SIP for Telephony) протоколини ишлаб чиқди. Асосан бу ОКС № 7 сигнализациясининг SIP протоколи билан интеграцияланиши мақсадида амалга оширилган. SIP-тармоғининг ОКС № 7 тармоғи билан ўзаро таъсирлашиш тугуни ISUP хабарларини SIP-хабарларга инкапсуляциялайди ва уларнинг ташилишини таъминлаш учун ISUP хабарларидан маълумотлар қисмини SIP-хабарлар сарлавҳасига трансляциялайди.
MGCP/Megaco/H.248 стандарти протоколларининг ишлаши асосида қурилмалар комплекси алоҳида функционал блокларга бўлиб чиқилиши кўзда тутиладиган шлюзлар декомпозицияси принципи ётади. Функционал блокларни умумлаштирилган ҳолда қуйидаги тарзда тавсифлаш мумкин:
■ транспорт (медиа) шлюзи — Media Gateway (MG),
■ шлюзни бошқариш қурилмаси — Media Gateway Controller (MGC).
Н.248, MGCP протоколларига мувофиқ чақирувларни қайта ишлашнинг бутун интеллекти MGC контроллерда жойлашади, транспорт шлюзлари эса фақат ундан келадиган командаларни бажаради. Бунда транспорт шлюзи ҳар хил турлардаги оқимлар ва сигналли хабарларни ўзгартиришнинг барча функцияларини бажаради ва контроллерга бутун сигналли маълумотларни узатади, контроллер уни қайта ишлаш билан транспорт шлюзининг кейинги ҳаракатини аниқлайдиган командани беради.
Транспорт шлюзларининг ишлашини бошқариш учун MGC контроллерлар, ҳам пакетли тармоқлардан, ҳам каналлар коммутациясига асосланган телефон тармоқларидан сигналли маълумотларни олиши ва қайта ишлаши керак. Пакетли тармоқларда сигналли маълумотлар кўп ҳолларда SIP протоколи бўйича ёки Н.323 Тавсиялари асосида ўтказилади. Бу протоколлар IP-транспорт устида ишлайди, модомики, MGC контроллер ҳам транспорт шлюзлари билан ўзаро таъсирлашиши учун пакетли тармоққа (IP-тармоқ) чиқишга эга экан, у ҳолда MGC контроллерда турли стандартлардаги сигналли маълумотларни (масалан, SIP ва Н.323) олиш учун мос интерфейсларга эга бўлиш етарли бўлади. Шу билан бир вақтда телефон канали сигнализацияси – умумий каналли (ОКС № 7, PRI ISDN) ёки ажратилган сигналар каналлари (АСК) бўйича каналларни коммутациялаш муҳитида ўтказилади, кўплаб MGC контроллерлар эса бу муҳитга тўғри чиқишга эга эмас, шунинг учун классик телефон сигнализациясини етказиш учун уни пакетлиIP-транспортга инкапсуляциялаш зарур бўлади.
Юқорида таъкидланган протоколлардан ташқари, тез мослашувчан коммутаторларда IP-тармоқ бўйича ОКС № 7 сигналларини узатиш учун BICC протокол ва IP-тармоқ бўйича DSS1 ISDN сигналларини узатиш учун IPDC протокол ишлатилади.
BICC (Bearer Independent Call Control) протоколи ХЭАИ-Т да 1999 йилдан ишлаб чиқилмоқда ва иккита ОКС № 7 тармоқларни пакетли коммутация тармоғи орқали уланиши учун ишлатилишига мўлжалланган. Бу протоколга мавжуд ОКС № 7 сигнализация протоколлари тўпламининг яна бир нимтизим-фойдаланувчиси сифатида қараш мумкин.
Аслида BICC протоколи боғланишларини бошқариш хабарлари хабарларни узатиш нимтизими (МТР) орқали ташилиши мумкин. Унга тўлиқ янги протокол сифатида қараш мумкин. BICC хабарлари бошқа пакетли тармоқлар орқали ҳам ташилиши мумкин. Бу ерда мазмун қуйидагича: агар фойдаланувчилар маълумотлари оқимларини ташиш учун бошқа пакетли тармоқ яратилса, нима учун ажратилган сигнализация пакетли тармоғини сақлаш ва хизмат кўрсатиш керак? BICC протоколининг бу мультитранспортли қобилиятига ундан ISUP да мавжуд бўлган процедураларни ташишга кирадиганларини олиб ташлаш ва уларни сигнализацияни ташиш конверторида (signaling transport converter) жойлаштириш йўли билан эришилади. Бунда BICC протоколи сигналли маълумотларни узатиш усулига боғлиқ бўлмай қолади.
Қурилмаларни бошқариш учун Интернет-протокол (IPDC, Internet Protocol for Device Control) шлюзларни бошқариш учун ва нутқни узатишда пакетли тармоқлар ичида транспорт оқимларини ташкил этиш учун турли IP-телефония қурилмалари ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлатилади. Бундан ташқари, IPDC протокол IP-тармоқ бўйича УФТТ/ISDN сигналли маълумотларни ўтказиш учун хизмат қилади (масалан, тез мослашувчан коммутаторнинг ишлатилишларидан бирида DSS1 хабар IPDC хабарга ўзгартирилади). IPDC протоколи ишлатилишили қурилган тармоқ архитектураси Н.248 Тавсиялар асосидаги тармоқдаги каби шлюзлар декомпозицияси ғоясига асосланади.
Айтилганлардан тушунарли бўлиб қоладики, тез мослашувчан коммутатор мутлақо турли архитектурага эга бўлган сигнализация протоколлари билан ишлашни ва 4.2-расмда кўриниб турганидек турли технологияларга асосланган транспорт шлюзлари билан ўзаро таъсирлашишни “билиши” керак. Тез мослашувчан коммутаторлардаги бу масалаларга боғлиқ бўлган ечим, масалан, қурилманинг аппаратлар қисми ва дастурий ядроси орасида чақирувларни қайта ишлаш ва маршрутлаштириш функцияларидан ўзаро таъсирлаш функцияларини махсуслаштирилган протоколлар орқали ажратишга асосланиши мумкин сигнализация ва қурилмаларни бошқариш протоколларининг барча хабарлари чақирувларни қайта ишлаш ягона дастурий моделида тақдим этиш учун қулай бўлган ягона кўринишга келтирилади.
Бошқариш функциялари ва маълумотларни ўтказиш ажратилган архитектура ўзаро таъсирлашиш вертикал очиқ протоколларининг бўлишини талаб қилади (4.3-расм).
4.1-жадвалда NGN тармоғи бошқариш архитектурасидаги протоколларнинг функционал вазифалари акс эттирилган. Ҳар бир протоколнинг пайдо бўлишида ўз мантиғи кузатилади. Масалан, мультимедиали хизматларни оммавий жорий этилишини таъминлаш учун Интернет тармоғи технологияларини монанд ишлатадиган протокол қўлланилишида сода ва қатор абсолют янги иловалар ва хизматларни жорий этишга имкон бериши талаб қилинди. SIP-протокол ўзида бу функцияларни идеал мужассамлантирган.
4.2-расм. Тез мослашувчан коммутаторнинг тармоқ доираси
4.3-расм. NGN тармоғида протоколларнинг ўзаро таъсирлашиши схемаси
Пакетли тармоқларда бутун қатор классик телефон хизматларини таъминлашга операторларнинг интилишлари ISUP протоколининг эволюцияси сифатида BICC протоколининг пайдо бўлишига олиб келди.
Табиийки, ажратилган архитектурага ўтишда протоколда шлюзлар элементларини бошқариш зарурати вужудга келади ва асосий йўналиш Н.248 протоколини такомиллаштириш бўлиб қолди, у SIGTRAN IETF (Megaco ишчи гуруҳи) ва ITU-T ларнинг биргаликдаги уринишлари орқали яратилди. SIGTRAN протоколлари доирасидаги ишлар TCP/IP стекидан фойдаланилгандагига қараганда сигнализация маълумотларини ишончлироқ таъминланиши учун зарур бўлиб қолди.
4.1-жадвал.
NGN тармоғи чақирувларни бошқариш протоколларининг функционал вазифалари
Протокол
|
NGN тармоғидаги функция
|
Изоҳ
|
SIP
|
Алоқа сеансини ўрнатиш ва бошқариш
|
IP-тармоқлар бўйича ҳам товушли, ҳам мультимедиали чақирувларни ўрнатиш учун қўлланилади. Интернетда қабул қилинган жуда кўплаб ишланган механизмларни ишлатади ва Н.248 протоколига қараганда соддароқ ҳисобланади. Терминал қурилмаси SIP-агент дастурий таъминотига эга. Интелектуаллик таянч тармоғидан абонент қурилмаларига сурилади.
|
SIP-T
|
УФТТ ISUP сигнализацияни SIP-тармоқ орқали узатиш
|
SIP-тармоғи бўйича ISU хабарларни “очиқ”узатилишини таъминлайдиган SIP протоколининг махсус тури. Ҳақиқатда SIP-тармоқ бу ҳолда сигнализация транзит пункти функциясини бажаради. Стандартлаштириш бўйича ишлар УФТТ да қабул қилинган барча функционалликни таъминлаш учун давом эттирилмоқда.
|
Н.323
|
Алоқа сеансини ўрнатиш ва бошқариш
|
IP-тармоқ бўйича товушларни узатиш тармоқларида энг кенг тарқалган протокол. SIP протоколига қараганда қийин ўлчамлаштириладиган ва камроқ истиқболли ҳисобланади.
|
Н.248/ Меgасо
|
Пакетли тармоқда уланиш шлюзларини бошқариш
|
Энг истиқболли ва ишлаб чиқиладиган стандарт. Потенциал жиҳатдан турли қурилмаларнинг мослашувчанликлари бўйича анча кўп имкониятларни таъминлаши керак.
|
MGCP
|
Пакетли тармоқда уланиш шлюзларини бошқариш
|
Бу протоколдан фойдаланишли тармоқларнинг мавжудлигига қарамасдан, уни ривожлантириш бўйича кейинги ишлар протоколнинг ўзига хос туфайли муаммоли кўринади.
|
BICC
|
Бошқариш даражалари ва маълумотларни ўтказиш ажратилган тармоқларда чақирувларни бошқариш
|
Ишлатиладиган ўтказиш тармоғининг турига (IP, ATM) боғлиқ бўлмаган боғланишни ўрнатиш протоколи. УфТТ/ИХКТ(ЦСИО) тўлиқ хизматлар тўпламини ишлатади. Нафақат сигналли процедуралар, балки тармоқ архитектурасини тавсифлайдиган стандартлар комплектига эга. Протоколнинг асосий ғояси пакетли тармоқлар ишлатилганида классик телефониянинг барча қабул қилинган хизматларини тўлиқ ишлатилишини таъминлаш ҳисобланади. 3GPP томонидан 3G мобил алоқа тармоқлари учун қабул қилинган.
|
SIG-TRAN
|
IP-тармоқ бўйича бошқариш ва сигнализация протоколларини узатиш
|
IP-тармоқ бўйича сигнализациянинг ишончли узатилишини таъминлаш учун IETF таклиф этадиган стандартлар тўплами.
|
Шундай қилиб, қурилмаларнинг у ёки бу протоколларни қўллаши талаб қилинадиган тармоқ функционаллигини таъминлаш билан тўғридан-тўғри боғланган. Қуйида NGN протоколлари атрофлича ёритилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |