4-маъруза
Янги авлод конвергент тармоқларнинг асосий протоколлари
Режа:
4.1. NGN тармоқларини бошқариш протоколлари. NGN да протоколларнинг ўрни ва роли
4.2. SIP ва SIP-T протоколлари
4.3. Н.323 протоколи
4.4. Megaco /Н.248 протоколи
4.5. MGCP протоколи
4.6. BICC протоколи
4.7. SIGTRAN протоколи
4.1. NGN тармоқларини бошқариш протоколлари.
NGN да протоколларнинг ўрни ва роли.
NGN тармоқларини турлича мавжуд бўлган (Интернет ва УФТф) тармоқларига хос бўлган фрагментларини бирлаштирувчи тармоқ ечимлари сифатида кўриб чиқиш мумкин. Шунингдек NGN тармоқда Интернет протоколлари (масалан, IP, TCP, UDP, FTP. HTTP, SMTP) каби, УФТф тармоғи протоколлари (масалан, ОКС7, EDSS1, V5интерфейс протоколлари) қўлланилади. Бундан ташқари, NGN тармоғининг айрим протоколлари мультисервисли тармоқни яратиш доирасида Интернет ва УФТф тармоқларининг ўзаро ишлаш принципига бевосита ёки билвосита боғлиқ ҳолда истиқболли ҳисобланади. NGN протоколлари шартлиликнинг айрим қисмлари билан қуйидагича таснифлаш мумкин:
- Интернет тармоғининг таянч протоколлари: IP, ICMP, NCP, UDP.
- транспорт протоколлари: RTP, RTCP.
- сигнали протоколлари: SIP. Н.323, SIGTRAN. MEGACO/H.248, MGCP. RSVP. SCTP. ISUP. BICC. SCCP. INAP.
- маршрутлаш прокотоколлари: RIP, IGRP. OSPF, IS-IS. EGP, BGP. [DRP. TRIP.
- ахборот хизматлари ва бошқариш протоколлари: SLP. OSP. LDAP. SNMP.
- хизматлар протоколи: FTP. SMTP. HTTP, G.xxx кодеклар, H.xxx. факс Т.37, Т.38, IRP! NNTP.
Икки тез мослашувчан коммутаторларнинг ўзаро таъсирлашиши учун иккита протокол қўлланилиши мумкин, улардан бири SIP (SIP-T) протоколи IETF қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган, иккинчиси BICC эса ITU-T орқали спецификацияланган. Бугунги кунда ўзаро таъсирлашиш ролига BICC протоколи нафақат ОКС № 7 сигнализацияси билан, балки DSS1 сигнализация билан ишлаш имкониятига эга бўлсада SIP-T протоколи даъвогарлик қилмоқда. Ericsson компаниясининг маълум Engine ечимида телефон серверлари (тез мослашувчан коммутаторлар) орасидаги ўзаро таъсирлашиш IP-тармоқларда ишлаш учун мўлжалланган, BICC CS-2 га кейинги ўтишли ATM (AAL1/AAL2) транспорт устида ишлатишга мўлжалланган BICC CS-1 протоколи бўйича амалга оширилади.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, SIP-T ва BICC ҳозир деярли бир хил функционал имкониятларга эга бўлсада, ишлаб чиқишда бўлган BICC CS-3 эса ҳатто SIP-T билан ўзаро таъсирлашиш имкониятини кўзда тутади, умуман унинг тез мослашувчан коммутаторлар қурилмаларига амалий жорий этилиши, одатда АТМ-тармоқда ишлаш зарурати мулоҳазаларидан келиб чиқиш билан бўлиб ўтади. Шу билан бирга, АТМ-Форум материалларида таъкидланадики, яқин келажакда Н.323, SIP, H.248 ва BICC протоколлари параллел мавжуд бўлади, ITU-T ва IETF протоколларнинг кейинги ҳаракатлари NGN талабларини қониқтириш учун SIP ва Н.248 протоколларни такомиллаштиришга қаратилади.
Тез мослашувчан коммутаторлар асосидаги NGN тармоқларни яратишда стандарт ва самарадор протоколнинг бўлиши муаммоси қолади, лекин биринчи навбатда, айнан бу қурилмаларнинг бир-бирлари билан ўзаро таъсирлашиши учун бугунги кунда, асосан, тез мослашувчан коммутаторлар орасида ўзаро таъсирлашиш учун SIP/SIP-T протоколларини, тез мослашувчан коммутаторларнинг уларга бўйсунадиган коммутацион қурилмалар билан ўзаро таъсирлашиши учун эса MGCP/Megaco/H.248 стандартининг протоколларини ишлаш таклиф этилади. У ва бу протоколлар IETF да ишлаб чиқилди ва шунинг учун дастлаб IP-тармоқларга мўлжалланган. Бу уларнинг мавжуд Интернет протоколлари стекларига осон интеграцияланишини билдиради.
4.1-расмда тез мослашувчан коммутаторнинг NGN тармоғининг бошқа элементлари билан ўзаро таъсирлашиши схемаси келтирилган. Улар орасидаги муқаррар фаворит SIP протоколи ҳисобланади.
SIP мультимедиали сессияларни ўрнатиш, ўзгартириш ва тугатишга имкон имкон берадиган амалий даража протоколи ҳисобланади. Унинг хабарлари матнли формати уларнинг кодланишини, декодланишини ва таҳлил қилинишини сезиларли соддалаштиради ва бу исталган дастурлаштириш тили асосидаги протоколни ишлатишга имкон беради. SIP хабарларидаги ахборот майдонларининг сони атиги бир неча ўнлабларни (Н.323 протоколида юзлаб бўлганида) ташкил этади. Табиийки, бундай протокол тезроқ ва самаралироқ ишлайди, бу тез мослашувчан коммутаторлар ўзаро таъсирлашганида жуда муҳим.
Do'stlaringiz bilan baham: |