1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

 
7-МАЪРУЗА:
Биноларни текшириш ва лойиҳалашга тайёрлаш 
ишлари
Маъруза режаси 
1.
Биноларни текшириш ва синашнинг вазифалари.
2.
Биноларни синчиклаб текшириш 
3.
Архитектура режалаштириш ва хажмий ечимларни текшириш. 
 
7.1 Биноларни текшириш синашнинг вазифалари 
Бино ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини текшириш 
махсус тайёргарликдан ўтган, кераклик асбоб ва ускуналар билан 
таъминланган текширув ишлари олиб бориш учун махсус рухсатномага 
(лицензия) эга бўлган инженер-техник ходимлардан иборат малакали гуруҳ 
томонидан бажарилади. Бундай гуруҳлар лойиҳа ва илмий-тадқиқод 
институтларда, конструкторлик бюроларида, қурилиш объектларига 
эксплуатация хизмати кўрсатувчи бўлимларда, олий ўқув юртларининг 


илмий-тадқиқод бўлимлари ва талабалар лойиҳа-конструкторлик бюроларида 
фаолият олиб борадилар.
Текширув гуруҳлари иш жараёнида бино ва иншоотларни 
реконструкция қилиш бўйича амалдаги барча меъёрий ва йўриқнома 
хужжатлар, қурилиш объектларида қидирув ишлари олиб бориш, лойиҳалаш, 
қуриш ва уларни эксплуатация қилишга доир давлат стандартларини асос 
қилиб олишлари лозим. 
Текширувга тайёрланишда реконструкция қилинадиган бино ва 
иншоотнинг лойиҳалаш ва қурилиш жараёни, қўлланилган конструктив 
ечимлар, мазкур давр учун хос бўлган қурилиш материаллари, қурилиш ва 
эксплуатацияга доир вақт ҳақида маълумотларни синчиклаб ўрганиб чиқиш 
лозим бўлади. 
Текширувни ўтказиш учун асос бўлиб реконструкциянинг мақсади ва 
конструкцияларга тегишли асосий талаблар, тахминий режалаштирилувчи 
технологик юк ва таъсирлар, реконструкциядан кейинги режавий ечимлар ва 
умумий эксплуатация шароитлари кўрсатилган вазифа хизмат қилади. Бунда 
бино ва иншоотни кучайтириш ва қайта қуришга жалб этишга мўлжалланган 
қурилиш ташкилотининг техник имкониятлари, мавжуд қурилиш 
материаллари, механизмлари ва бошқалар ҳақида маълумотга эга бўлиш 
лозим.
Текширув ўтказиш ва техникавий ечимларни маъқуллаш учун асосий 
текширув гуруҳига бюртмачи корхона, ундан сўнг айрим ҳолларда эса 
пудратчи ва ёрдамчи ташкилотларнинг ҳам вакиллари жалб этилиши керак. 
Одатда текширув бўйича қилинадиган ишлар икки босқичда 
бажарилади: 
1.
дастлабки ёки умумий текширув; 
2.
синчиклаб текшириш. 
Бунда текширувни ўтказиш бир босқичда амалга оширилиши ҳам 
истисно этилмайди. 
Турар жой жамғармаларини умумий текшируви, унинг ўзгартириш
лойихасини ва харбир бинони лойихалаш вазифасини (танлов ёки
мажмуий капитал ремонт, реконструкциялаш, омонат ремонт килиб
кейин бузиб ташлаш) тузиш учун бажаралади. Текширишда бинонинг 
маънавий эскириши, бинони бузишга бўлган эҳтиёж, бинога устқурма қуриш 
имкони ёки бинонинг айрим элементларини ўзгаришсиз қолдиришнинг 
мақсадга мувофиқлиги аниқланади. Текшириш натижасида: арзимайдиган 
бирқаватли, омонат бинолар, кераксиз иншоотлар олиб ташлангандан сўнг 
қолган биноларнинг ҳарбирини капиталлик гуруҳи, девор материали, 
бинонинг қурилган йили, турар-жой майдони, физикавий эскириш проценти, 
маънавий эскирганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ведомост 
тузилиши лозим. 
Дастлабки текширишни капитал ремонт ёки реконструкция қилиниши 
кўзда тутилган бинолар учун ўтказилади. Дастлабки текширишда бинонинг 
қуйидаги тавсифлари аниқланади:


1.
умумий, яъни аввалги вазифаси, қаватлар сони, бинодаги 
хонадонлар ва яшовчилар сони, турар-жой ва нотурар-жой майдони, 
кубатураси; 
2.
меъморий-режавий 
тавсифлар 
– 
мавжуд 
хоналарнинг 
режалаштирилганлигини текшириш ва ойдинлаштириш, уларнинг 
замонавий талабларга мослиги; 
3.
конструкция бўйича – уйнинг қурилган йили ва қилинган қайта 
қуришлар, қаватлар бўйича юк кўтарувчи конструкциялар тизими: 
устунлар, ўрта-деворлар, ораёпманинг жойлашуви, устқурма 
бинолардаги конструкциябоп схеманинг мос келмаслик эҳтимоли; 
4.
ободонлаштириш ва қурилмаларнинг – иситиш тизими, иссиқлик 
манбаи, сув ўтказгичлар, канализация, газ, лифтлар, аҳлат 
ўтказгичларнинг борлиги ва ҳолати; 
5.
иш олиб бориш шароити – текширилаётган ва унинг ёнидаги бино 
олдида майдончанинг борлиги, мавжуд коммуникациялардан 
фойдаланиш имконияти. 
Дастлабки текширув натижасида бинонинг инвентарлаш режаси 
ойдинлаштирилади, кўзда тутиладиган реконструкция ёки ремонт ҳақида 
дастлабки хулоса қилинади ва синчиклаб текшириш учун вазифа берилади. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish