1 м а ъ р у з а: Кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари


 Қурилиш бош режасини ишлаб чиқиш



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/86
Sana08.06.2022
Hajmi1,98 Mb.
#645738
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   86
Bog'liq
маъруза БИСТР

6.3 Қурилиш бош режасини ишлаб чиқиш. 
 
Қурилиш бош режаси қурилиш майдончасига чегарадош бўлган ҳудуд 
участкасида таъмирлаш объектлари ва биноларнинг жойлашишини ҳисобга 
олган ҳолда тузилади. Объект атрофидаги вақтинчалик ва доимий транспорт 
йўллари, пиёдалар учун йўллар ва ўтишлар, сув таъминоти, иссиқлик 
таъминоти, электр таъминоти ва бошқа муҳандислик коммуникация 
тармоқлари аниқланади. Кўтарма-транспорт воситалари белгиланади, очиқ ва 
ёпиқ 
омборхоналар 
майдонлари 
аниқланади. Ҳукмрон 
шамоллар 
йўналишларига қараб, таъмирлаш эҳтиёжлари учун керак бўлган 
вақтинчалик маиший хоналар ва иншоотлар жойлаштирилади. Таъмирлаш 
ишларини бажариш пайтида ишчилар ҳамда қурилиш майдончаси ёнидан 
ўтиб кетаётган пиёдалар учун ҳавфли зоналар аниқланади ва тўсилади. 
Қурилиш бош режаларини ишлаб чиқишда реконструкция қилинаётган 
объектларнинг муҳандислик хўжалиги ва мавжуд бинолар, шунингдек 
алоҳида хоналардан фойдаланиш имкониятларини ҳам кўзда тутиш лозим. Бу 
ишларни бажаришда технологик тайёрланмага кетадиган сарфларни 
қисқартириш, тайёрланма даври муддатини камайтириш имконини беради. 
Капитал таъмирлашни амалга оширишнинг турли босқичларида 
қурилиш майдончасини ташкил этиш шарт-шароитлари бир-биридан анча 
фарқ қиладиган бўлса, бу ҳолда қурилиш бош режаси иккита ва ундан кўпроқ 


таъмирлаш босқичи учун алоҳида-алоҳида ишлаб чиқилади (масалан, 
кўтарма крандан фойдаланишни талаб қилган умумий қурилиш ишлари учун, 
ҳамда бу механизм талаб қилинмайдиган пардозлаш ишлари учун).
Ишларни бажариш лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари 
Ишларни бажариш лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичларига 
қуйидагилар киради: 
-сарфланадиган маблағ миқдорида ифодаланган қурилиш-таъмирлаш 
ишларининг ҳажми ва бу маблағларнинг бажарувчилар ва вақт бўйича 
тақсимланиши; 
-таъмирлаш ишларининг иш кунларидаги давомийлиги; 
-умумий маблағ миқдорида ва натурал (одам-кун) кўринишда 
ифодаланган меҳнат ва иш ҳақи бўйича кўрсаткичлар; 
-моддий ва техник ресурсларга бўлган талаб кўрсаткичлари; 
-ишлаб чиқариш воситаларининг қиймати (баланс қиймати); 
-таъмирлаш ишларининг режавий таннархи ва ҳ.к. 
Ишларни бажариш лойиҳасининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари 
ишларни бажариш календарь режаси, бу режани асослаш учун олиб 
бориладиган ҳисоб-китоблар, моддий-техника ресурсларига бўлган талаб 
ҳисоб-китоби (2,4-шакл ҚМҚ 3.01.08-99), ишчи кучига бўлган талаб ҳисоб-
китоби (3-шакл ҚМҚ 3.01.08-99) асосида аниқланади. 
Назорат саволлари 
1.Биноларни реконструкцияга қандай босқичларда тайёрланади? 
2. Реконструкция жаоҳраёнида қурилиш бош режаси қандай ишлаб чиқилади. 
3.Реконструкция жараёнининг технологик харитаси нималардан иборат? 
4.
Ишларни бажариш лойиҳаси деганда нимани тушунилади?

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish