10-МАЪРУЗА: Конструкцияларнинг материаллари
мустаҳкамлигини бузмасдан аниқлаш усуллари
Маъруза режаси
1.
Мустаҳкамликни бузмасдан аниқлашнинг аҳамияти
2.
Пластик деформация
3.
Эластик сакраш ва зарба импульси усуллари
4.
Маҳаллий бузилиш усуллари
10.1 Мустаҳкамликни бузмасдан аниқлашнинг аҳамияти
Қурилиш тузилмаларини синашдан мақсад уларнинг мустаҳкамлиги,
устиворлиги, бикрлиги ва дарзбардошлиги каби муҳим хоссаларини ўрганиш
ва баҳолашдир. Бино, иншоот ва конструкциянинг мустаҳкамлигини уни
бузилишга олиб келувчи юкламанинг миқдори белгилайди. Иншоотнинг
статик ва динамик устиворлиги уни мувозанат ҳолатидан чиқарувчи
чегаравий статик ёки динамик юкламанинг миқдори билан аниқланади.
Бикрлик эса эксплуатацион юклама остидаги иншоотнинг салқилик қиймати
орқали баҳоланади. Тузилманинг дарзбардошлиги унда дарз ҳосил қилувчи
чегаравий юклама миқдори билан аниқланади.
Мустаҳкамлик, устиворлик, бикрлик ва дарзбардошликни текшириш
учун намуна - конструкция олиниб, синов амалдаги давлат стандартлари
асосида конструкцияни бузишгача олиб борилади. Лекин темирбетон
конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, бикрлиги ва дарзбардошлигини
бузмасдан синаш усуллари ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин. Бузмасдан синов
ўтказиш усулларининг асосий тамойиллари қуйидагича. Темирбетон
конструкцияларининг мустаҳкамлиги, бикрлиги ва дарзбардошлиги
конструкциядаги бетон ва арматуранинг мустаҳкамлигига, кўндаланг кесими
юзасига, арматуранинг жойлашиш ўрнига, зўриқиш кучига (олдиндан
зўриқтирилган элементларда), арматура билан бетоннинг ўзаро тишлашиш
мустаҳкамлиги ва бошқаларга бевосита боғлиқ. Синов натижасида мазкур
хоссаларнинг миқдорлари лойиҳа бўйича белгиланган қийматлар чегарасида
бўлса,
иншоотнинг
мустаҳкамлиги,
устиворлиги,
бикрлиги
ёки
дарзбардошлиги таҳминланган ҳисобланади.
Шундай қилиб, темирбетон конструкцияларини бузмасдан синов
ўтказиш орқали назорат қилиш деганда қуйидагилар тушунилади:
конструкцияларни тайёрлаш жараёнида ва қабул қилишда белгиланган
лойиҳавий мустаҳкамлик, бикрлик ва дарзбардошликни кафолатловчи тезкор
синов тадбирлари мажмуи;
тузилмани бузмасдан синаб, алоҳида жараён ёки кўрсатгичларни назорат
қилиш.
Бетон ва темирбетон тузилмаларини бузмасдан синаш усуллари
қуйидаги тартибий қисмларга бўлинади:
бетон мустаҳкамлигини назорат қилиш усуллари;
темирбетон конструкцияларда арматуранинг жойлашишини назорат қилиш;
бетон конструкция ичидаги яхши зичланмаган қисмларни, ғовакларни
аниқлаш усуллари (дефектоскопия усули);
бетон зичлигини назорат қилиш усуллар;
бетон ва тўлдирувчилар намлигини назорат қилиш усуллари;
арматуранинг тортилишини назорат қилиш усуллари.
Бузмасдан синаш усулларини уларнинг физик моҳиятига кўра қуйидаги
турларга бўлиш мумкин:
механик, шу жумладан бетон юзаси хусусиятларини ўлчашга ва бетон
юзасини маҳаллий бузилишга асосланган усуллар;
ультратовуш усуллари;
магнит усуллари.
Бузмасдан синаш усуллари бетон мустаҳкамлиги ва зичлигини
аниқлаш, бетон мустаҳкамлигини вақт бўйича назорат қилиш, конструкция
ички нуқсонларини аниқлаш, арматуранинг жойлашиши, бетон ва
тўлдирувчилар намлигини аниқлаш, пайванд чоклари сифатини ва
арматуранинг тортилишини назорат қилишда самарали қўлланилади.
Умуман айтганда, бузмасдан синов ўтказиш усуллари темирбетон
конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, бикрлиги ва дарзбардошлигини тезкор
баҳолаш учун хизмат қилади.
Бетон мустаҳкамлигини назорат қилишнинг бузмасдан синаш усуллари
уни бетон намуналар (кублар ёки призмалар) ни юклама остида синаб
аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда ишлатилади. Бундай усуллар ёрдамида
йиғма ва яхлит йиғма конструкцияларни, йирик панелли бинолар чокларига
тўлдирилган
бетон
мустаҳкамлигини
ҳамда
яхлит
темирбетон
тузилмаларидан қолипни бўшатиш олдидан ёки эксплуатацияга барвақт
топширилиши лозим бўлган конструкцияларнинг мустаҳкамлигини аниқлаш
мумкин.
Бетон мустаҳкамлигини бузмасдан синаш усуллари амалда
фойдаланилаётган
биноларнинг
темирбетон
тузилмалари
техник
текширувдан ўтказилганда, шу жумладан уларни қайта тиклаш ва таҳмирлаш
ишлари билан боғлиқ тадқиқотларда кенг қўлланилади. Шунингдек, бетонга
иссиқлик ёрдамида ишлов бериш режимини мақбуллаштириш мақсадида,
бетон мустаҳкамлигининг вақт мобайнида ортиб боришини назорат қилишда
ҳам бузмасдан синаш усуллари қўлланилади. Бу усуллардан фойдаланиб,
бетонга ишлов беришда буғ сарфининг мақбуллаштирилган режимини
танлаш мумкин. Электротермик усулда тортилган арматурадаги зўриқишни
аниқлашда ҳам бузмасдан синаш усулларидан самарали қўлланилади.
Бузмасдан синаш усуллари қурилиш жараёнида бирикмаларнинг бетон билан
тўлдирилиш сифатини аниқлашда ҳам кенг қўлланилади. Тузилмани
бетонлаш жараёнида арматуралар лойиҳа ҳолатидан силжиши мумкин. Буни
аниқлаш учун ҳам бузмасдан синаш усуллари қўлланилади. Бундан ташқари,
эксплуатация қилинаётган бинолардаги темирбетон тузилмаларнинг техник
ҳолатини текширишда, улардаги арматуранинг жойлашиш чуқурлиги ва
диаметрини аниқлашда ҳам бузмасдан синаш усуллари қўлланилади.
Пайванд бирикмаларнинг сифатини назорат қилиш учун ҳам бузмасдан
синаш усуллари қўлланилади.
Тўсувчи тузилмаларда (девор панели) зичлик ва намликни аниқлаш
асосан бузмасдан синаш воситасида амалга оширилади. Бу кўрсатгичлар
орқали тузилманинг иссиқлик ўтказувчанлиги ҳам баҳоланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |