1-лоборатория иши


Мустақил ишлаш учун мисоллар



Download 1,14 Mb.
bet8/20
Sana29.04.2022
Hajmi1,14 Mb.
#592081
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20
Bog'liq
Эхтимоллар назарияси лабораторияUZСиртқи

Мустақил ишлаш учун мисоллар.
1- топшириқ.

1.1. Биринчи қутида 12 та шар бўлиб, уларнинг 8 таси оқ, иккинчи қутида 15 та шар бўлиб, уларнинг 4 таси оқ. Биринчи қутидан иккинчисига 2 та шар солинади. Иккинчи қутидан таваккалига олинган шар қора бўлиши эҳтимоллигини топинг.


1.2. Учта қутининг хар бирида 6 та қора ва 4 та оқ шар бор. Биринчи қутидан таваккалига битта шар олиб, иккинчисига солинади, шундан сунг иккинчи қутидан таваккалига битта шар олиниб, учинчи қутига солинади. Учинчи қутидан таваккалига олинган шарнинг оқ бўлиши эҳтимоллигини топинг.


1.3. 10 та милтикнинг 4 таси оптик нишонга олиш мосламасига эга. Бундай мосламали милтикдан нишонга уриш элтимоллиги 0,9 га, усиз 0,7 га тенг. Таваккалига олинган милтикдан 2 та ўқ узилган. Агар мерган иккала ҳолда ҳам нишонга уролмаган бўлса, оптик мосламали милтик танланмаганлиги эҳтимоллигини топинг.
1.4. Биринчи қутида 12 та шар бўлиб, уларнинг 7 таси оқ, иккинчи қутида 15 та шар бўлиб, уларнинг 5 таси оқ. Ҳар Қайси қутидан биттадан шар олинди, сунгра бу икки шардан таваккалига биттаси олинди. Агар танланган шар қора бўлса, олинган иккала шарнинг қора бўлиши эхтимоллигини топинг.
1.5. Ичида 10 та шар бўлган қутига оқ шар солинди, шундан сунг таваккалига 2 та шар олинди. Иккала шар оқ бўлиши эҳтимоллиги-
ни топинг.
1.6 Лабораторияда 6 та автомат ва 4 та ярим автомат бор. Бу-зилиб қолиш (ишдан чиқиш) эҳтимоллиги автомат учун 0,1 га, ярим автомат учун эса 0,2 га тенг. Таваккалига олинган машина автомат бўлса, унинг ишдан чиқиши эҳтимоллигини топинг.
1.7. Лампочкалар партиясида 100 та лампочкага 0 дан 5 тагача яроқсизлари турри келиши мумкин. 100 та лампочкадан таваккали­га 10 таси олинди. Олинган барча 10 та лампочка яроқли эканлиги маълум бўлса, партиядаги хамма лампочкалар яроқли бўлиши эҳтимоллигини аникланг.
1.8. 3 та қутининг Ҳар бирида 7 та қора ва 3 та оқ шар бор. Ҳар Қайси қутидан таваккалига биттадан шар олинади, сунгра бу учта шардан бири олинади. Бу шар қора рангда бўлиши эҳтимоллигини
топинг.
1.9. Бешта қути бор: 1-, 2- ва 3- қутиларда 2 тадан оқ ва 3 тадан қора шар бор, 4- ва 5- қутиларда 1 тадан оқ ва 1 тадан қора шар бор. Дуч келган битта қутидан таваккалига битта шар олинади. Агар олинган шар қора бўлса, тўртинчи қути танланганлиги эҳтимоллигини топинг.
1.10. Йиғувчи 3 яшик деталь олди: биринчи яшикда 40 та дедаль бўлиб, 5 таси бўялган; иккинчисида 50 та деталь бўлиб, 10 таси. бўялган; учинчисида 30 та- деталь бўлиб, 20 таси бўялган. Таваккалига танланган яшикдан таваккалига олинган деталь бўялган бўлиши эҳтимоллигини топинг.
1.11. Деталлар биринчи партиясининг 2/3 кисми яроқсиз, иккинчи ва учинчи партияда барча деталлар яроқли. Таваккалига битта деталь олинади. Олинган деталнинг яроқсиз бўлиши эҳтимоллигини топинг.
1.12. Бензин қўйиш станцияси жойлашган шоссе буйлаб утаётган юк машиналари сонининг енгил машиналар сонига нисбати 3:2 каби. Юк машинасинниг бензин олиш учун станцияга кириш эҳтимоллиги 0,1 га, енгил машина учун 0,2 га тенг. Бензин олиш учун кириб келган машина — юк машинаси бўлиши эҳтимоллигини топинг.
1.13. Иккита автомат деталлар тайёрлайди. Биринчи авто­матнинг ностандарт деталь тайёрлаш эҳтимоллиги 0,07 га, иккинчисиники эса 0,09 га тенг. Иккинчи автоматнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги биринчи автоматнинг унумдорлигидан уч марта юкори. Таваккалига олинган деталниниг стандарт бўлиши эҳтимоллигини топинг.
1.14. Автобус паркидан 1- номердаги 6 та автобус, 2- номердаги
4 та автобус ва 3- номердаги 5 та автобус ихтиёрий тартибда чикиб кетди. Иккинчи бўлиб чиккан автобуснинг 2- номерли бўлиши эҳтимоллигини топинг.
1.15. Яшикда 1-заводда тайёрланган 10 та деталь,2-заводда тайёрланган 5 та деталь ва 3- заводда тайёрланган 15 та деталь бор. Йирувчи деталларни битталаб олади. Иккинчи олишида 2-заводда тайёрланган деталь чиқиши эҳтимоллигини топинг.

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish