Яшаш шакллари
Структураси
Тарихий шакллари
Сиёсий партиялар, қонун чиқарувчи ва ҳукумат ташкилотлари атрофидаги лобби ташкилотлари
РЕАЛ
(аниқ мавжуд)
Муайян мамлакатда аниқ-тарихий мавжуд
Жамоа
Ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ва ҳаракатлар (ННТ)
Социал тузилмалар (ижтимоий қатлам, социал гуруҳ ва синф)
НИСБАТАН
(бир қадар мавжуд)
Мавжуд ишлаб чиқарувчи кучлар доирасида мавжуд бўлиши мумкин
Табиркорлар иттифоқлари, истеъмолчилар уюшмалари, хайрия жамғармалари
Илмий ва маданий ташкилотлар, спорт жамиятлари
Жамият фуқароларнинг йиғиндиси сифатида
Ўзини ўзи бошқариш органлари, сайловчилар уюшмалари, сиёсий клублар
МУТЛАҚ (АБСОЛЮТ)
Идеал,
олий мақсад
Фуқароларнинг дунё ҳамжамияти
Диний ташкилотлар
Оила
3.1.-расм. Фуқаролик жамиятининг ижтимоий структураси
Маълумки, ғарбда маъмурий ислоҳотлар асосига субсидиарлик15 принципи қўйилган бўлиб, у асосан ғарбда ривожланган қуйидаги диний қадриятни дунёвийлик асосида ҳал этиш билан боғлиқ бўлди: “Шахснинг ўз ташаббуси ва кучи билан қиладиган нарсалардан маҳрум қилиш ва уни жамоатга тааллуқли дейиш мумкин эмас. Худди шунингдек, қаттароқ ва юқори даражадаги ҳамжамиятнинг кичик ва итоаткор ҳамжамият қилиши ва охирига етказиши мумкин бўлган ишга даъвогарлик қилиши ҳам худди юқоридагидек, ижтимоий тартибот учун ниҳоятда зарарли бўлган носоғлом муҳитдир”.16
Ҳозирги даврга келиб фуқаролик жамияти институтларининг ривожланиб бориши билан давлат бошқарувини номараказлаштириш (децентрализациялаш) учун ижтимоий, иқтисодий ва психологик шарт-шароитлар яратилади. Бу жараён давлат бошқарувини эркинлаштириш (либераллаштииш) ва маъмурий ислоҳотларнинг энг асосий шарти ҳамдир.
Фуқаролик жамияти шаклланиб боргани сари мансабдорлар фаолиятини миллий манфаатлар, жамият бароқарорлиги ва халқ фаровонлиги асосида кечиши учун шарт-шароитлар шаклланиб боради. Чунки, жамиятнинг манфаатлари билан шахснинг манфаатлари уйғунлашган фуқаролик жамияти шароитида фуқароларнинг ҳуқуқлар ҳам манфаатлар асосида инсоний бирликларга уюшиш ва шу асосда ҳокимият органларини назорат қилиш, уларда иштирок этиш майллари шаклланиб ва ўсиб борди.
Фуқаролик жамияти шароитида марказий ҳокимиятда миллий манфаатлар билан боғлиқ йирик ваколатлардан бошқаси маҳаллий ҳокимият органлари ва фуқаролик жамияти институтларига узатилади. Ҳудудий ўзини ўзи бошқариш органлари, ўз навбатида, фуқароларнинг ихтиёрий бирлашуви ўз зиммасига олмаган ёки у рад этганидан бошқа ваколатларни амалга ошира бошлади. Бу ҳолатда консенсусга эришиш принципига асосланилди. Бу принцип кўпинча маъмурий шартномаларда ифодалана бошлайди.
Ривожланган мамлакатларда ҳуқуқий давлатнинг пайдо бўлиши фуқаролик жамияти тушунчаларини талқин этишга ҳам кучли таъсир этди. Жумладан, фуқаролик жамияти тушунчасиникенг ва тор маънолардаишлатиш русумга кирди. Кенг маънодагифуқароликжамияти - давлат ва унинг тизилмалари томонидан жамиятни эгаллаб олмаган қисми, бошқача айтганда, давлатнингқўлиетмаганқисмидир. Бу каби жамият давлатга нисбатан автоном, бевоситаунга қарамбўлмаган қатлам сифатидаривожланди. Шунингдек, фуқароликжамияти кенг маънодафақат демократик қадриятлари муҳитидагина эмас, балкиавторитаризм режимида ҳам яшай олади. Лекин, тоталитаризмнинг пайдо бўлиши билан фуқароликжамияти сиёсий ҳокимияттомонидан бутунлай «ютиб» юборилади.
Фуқаролик жамияти тушунчаси тор маънода талқин этилганда, у ҳуқуқий давлатнингиккинчи томони бўлиб, улар бир-бирларисиз яшай олмайди. Фуқаролик жамияти бозор иқтисодиёти ва демократик ҳуқуқийдавлат шароитида давлаттасарруфида бўлмаганэркин ва тенг ҳуқуқли индивидларнинг ўзаромуносабатларидаги плюрализмдан ташкил топади. Бундай шароитларда жамиятсоҳаларига хусусий манфаатлар ва индивидуализмнинг эркинмуносабатлари қамраб олинади. Бу каби жамиятнингшаклланиши,унинг ривожланиши индивидларнингэркинликка интилиши, уларнингдавлатга тобе бўлган фуқароликдан эркин мулкдор фуқароларга айланиши, ўз шахсий ҳурмат-обрўсиниҳис қила бориши, хўжалик ва сиёсий масъулликни ўз зиммасига олишга тайёр бўлиши билан боғлиқдир.
Сўнгги ярим аср ичида тарихий ривожланиш тажрибалари шуни кўрсатдики, ҳуқуқий давлат унсурлари шаклланмасдан илгари фуқаролик жамиятини барпо этиш учун имкониятлар ва шарт-шароитлар яратилмайди. Бунинг асосий сабаби шундаки, ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотлари фуқаролик жамияти муҳитидан озиқланади, давлат иродаси ҳам жамиятдаги турли туман манфаатлар ва эҳтиёжлар ифодаланишига боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Шунингдек, ҳуқуқий давлат шароитидаги эркин рақобатбардошлик натижасидагина ўрта қатлам - мулкдорлар қатламини шаклланиши учун қулай шарт-шароитларяратилади17.
Do'stlaringiz bilan baham: |