1. Жамият социал структурасига доир дастлабки талқинлар. Фуқаролик жамияти инсоний тараққиёт учун зарурият сифатида 3


Фуқаролик жамиятининг социал структуралари ва уларнинг ўзигахос жиҳатлари



Download 233 Kb.
bet5/9
Sana21.02.2022
Hajmi233 Kb.
#79164
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6-fuarolik zhamiyatining izhtimoij tuzi

4.Фуқаролик жамиятининг социал структуралари ва уларнинг ўзигахос жиҳатлари. Жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқий давлатга асос солиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини фаоллаштириш, бозор иқтисодиётига ўтиш, давлат ҳокимияти органларини тизимини номарказлаштириш натижасида фуқаролик жамияти қуриш учун шарт-шароитлар яратилади. Фуқаролик жамияти ривожланиб боргани сайин социал структуралар ҳам такомиллашади, унинг янгидан-янги функциялари пайдо бўлади. Фуқаролик жамияти шароитида социал структураларга тасниф бериш ижтимоий тузилмаси тўғрисидаги билимларнитаҳлил этишда унга доир категориялар тўғрисида тасаввурларга эга бўлиш муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун фуқаролик жамияти классик даражада ривожланган Европа намунасидаги фуқаролик жамияти концепциясининг моҳияти нимада?, деган саволга жавоб беришга зарурат туғилади.
Бу концепцияда фуқаролик жамиятининг муҳим мезони сифатида эркин фуқаролик жамоаларнинг тенг ҳуқуқли, автоном ва фаол хатти-ҳаракат қилаётган индивидларнинг мавжудлиги яққол ажратиб кўрсатилган. Фуқаролик жамияти учун энг муҳим моҳият касб этувчи жиҳатлар – бу алоҳида олинган индивидлар ўз шахсий хоҳишларига бўйсунган ҳолда, «ижтимоий манфатлардан» мустақил ҳолда шахсий эҳтиёжларидан келиб чиқиб шунчаки ўз олдига қўйилган мақсадларга эришишга интилишни эмас, балки ўзининг мавжуд бўлган қонуний манфаатлари ва эҳтиёжларини чиндан ҳам қондириши ҳисобланади.
Бу соҳа, яъни «бюргер» хусусий шахс сифатида ўзини ўзи аниқлаган индивидуаллик ўз хоҳишлари ва шахсий автономлигини қондиришга қаратилган ўз талабларини илгари сурган шахсий манфаатлари ва эҳтиёжларини амалга ошириади. Фуқаролик жамиятида ўзаро таъсир ва боғланишлар шунинг учун ҳамижтимоий (социал) кенглик дейиладики, улар хусусий индивид сифатида социал акторлардан ҳам мустақил ажралган ҳолда ҳам фаолият юритиши мумкин.
Ғарб намунасидаги фуқаролик жамиятининг структураси қуйидагилардан иборат:
–жамиятнинг асосий бирлиги – сиёсий қарамликдан ҳоли бўлган, ўз ҳуқуқларидан фойдаланишга қобил бўлган шахс;
–турли туман манфаатларни ифодалаш ва амалга ошириш зарурияти асосида шаклланадиган жамоат ташкилотлари ва ҳаракатлар;
–нодавлат ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ва институтлар (хусусий мулк, меҳнат, тадбиркорлик ва ҳоказо);
–давлатдан мустақил бўлган ишлаб чиқарувчилар (хусусий фирмалар ва бошқалар);
–жамоат бирлашмалари ва ташкилотлари;
–сайловчилар уюшмалари, турли клублар ва тўгараклар;
–муниципал, яъни ўзини ўзи бошқариш органлари;
–таълим ва тарбиянинг нодавлатсоҳаси;
–нодавлат оммавий ахборот воситалари;
–сиёсий партиялар, қонун чиқарувчи ва вакиллик органлари атрофидаги давлат билан фуқаролик жамиятини (боғловчи бўғин» сифатидаги) турли лобби ташкилотлари;
–тадбиркорлар, фермерлар ташкилотлари, касаба, истеъмолчилар уюшмалари, илмий ва маданий ташкилотлар, спорт жамиятлари ва бошқалар.
–оила;
–диний ташкилотлар ва бошқ. (3.1.-расм).
Социал структура ичидаги фуқаролик жамиятининг асоси - давлат ва сиёсий ташкилотларнинг барқарорлигига зарурият сезадиган ўрта сирнф ҳисобланади. «Ўрта синф»нинг вакиллари юқори даражада социал ва иқтисодий мустақилликка эга бўлади.Аристотелдан бошлаб Руссо ва Гегелгача бўлган барча мутафаккирлар хусусий мулкни мустақил фуқаролар яратишдаги ўрнини эътироф этган.
Шунингдек, қатор тадқиқотчилар фуқаролик жамиятини ривожланишиниқуйидаги исбот талаб қилмайдиган жиҳатларини ажратиб кўрсатди:
–фуқаролик жамияти давлатгача ёки давлатдан ташқарида мавжуд бўлмайди;
–айни давлат, қайсики фуқаролик жамияти унинг чегараси ичида мавжуд бўладиган давлат фуқароларнинг фаровонлиги ва уларнинг алоҳида мақсадларига (агар бу мақсадлар қонунга хилоф бўлмаса) мансуб жиҳатларни ҳимоя қилади;
–фуқаролик жамияти давлатдан фуқароларнинг ҳаётини, соғлиғини, хавфсизлигини ва бошқа ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилишни талаб қилишга ҳақлидир;
–бир томондан моддий мўл-кўлчиликда яшаётган, иккинчи томондан муҳтожликда турмуш кечираётган ўртасидаги зиддиятларни юмшатувчи ижтимоий дастурларни амалга ошириш мажбурияти давлат зиммасига кланади;
–давлат ўзининг ташқи сиёсати ва мудофаа қудрати билан фуқаролик жамиятини яшашини таъминлайди.
Ҳозирги даврда жамиятшунос олимлар томонидан фуқаролик жамиятини структуралашнинг учта асосий ёндашувини илгари сурди: институтционал, тизимли ва секторли. Уларни ичида институтционал ёндашув кенгроқ тарқалди. Бу ёндашув асоси сифатида тарихий ривожланиш жараёнидаодамларнинг социал хатти-ҳаракатлари ва социал алоқаларини мувофиқлаштириш мақсади зарурияти сифатида пайдо бўлган ижтимоий ҳаёт бирлиги (уюшмаси) сифатида шаклланган «социал институт» тушунчаси қабул қилинган. Бу тавсифга таянган ҳолда, институт сифатида ҳам бир бутун ҳолдаги фуқаролик жамиятини, ҳам уни таркибий қисмларини алоҳида-алоҳида тарзда кўриб чиқиш мумкин. Бунда фуқаролик жамияти бозор муносабатлари асослари, демократик давлат, асосан – давлатдан мустақил равишда яшаш (авваламбор, молиявий) манбалари мавжуд бўлган социал синфлар ва қатламлар мавжудлиги билан тавсифланадиган ижтимоий муносабатларнинг яхлит тизими сифатида намоён бўлади. Бу фуқаролик институтларбир бутун жамиятга мансуб бўлган, унинг бирон-бир қисми ёки тизим остига тааллуқли бўлмаган, балки унинг ривожланишининг муайян босқичида туриши билан ифодаланадиган институтлардир.18
Институтционал ёндашувнинг муҳим томони шундаки, у фуқаролик жамиятининг у ёки бу манфаатларни амалга ошираётган алоҳида олинган омилларини ажратиш ва тавсифлаш имконини беради.
Шунингдек,фуқаролик жамиятини структуралашнинг тизимли ёндашуви ҳам ўзининг қатор афзалликларига эгадир. Шунинг учун ҳам турли жамиятга доир адабиётларда кўпинча «структура» тушунчаси «тизим» синонимии сифатида ишлатилади.19Бу каби нуқтаи назардан келиб чиқилса, ҳар бир мамлакатдаги фуқаролик жамияти қуйидаги тизимий белгиларга эга бўлади: у бирон-бир социаллик турига мансуб (кенг маънода) бўлиб, бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимларга бўлиниш, муайян даражадаги суверенлик, иерархиялик, барқарорлик, ривожланиб ва ўзгариб бориш, очиқлик, турли мослашувлар, органик бирлик (яхлитлик) вадифференцялашиш20 каби сифатларга эга бўлади.
Фуқаролик жамияти ўз ичига қатор остки тизимларни олади: иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий. Бу остки тизимларнинг функцияларидан келиб чиқиб уларнинг ҳар бири доирасида алоҳида-алоҳида равишда шаклланадиган фуқаролик жамиятининг уюшмаларини структуралаш мумкин.
Шунингдек, фуқаролик жамияти структурасини уч секторлик назария асосида ҳам кўриб чиқиш мумкин (3.2.-расм). Унинг муҳим жиҳати - бу фуқаролик жамиятини горизонтал текисликда (уч секторга бўлинган ҳолда), шу билан бирга, уни вертикал, яъни ижтимоий тизимдаги ҳолатини яхлит тарзда таҳлил қилиш мумкинлигидадир. Горизонтал бўлиш деганда фаолиятлари устуворлигидан келиб чиқиб жамиятни учта тенг ҳуқуқли секторларга бўлиш тушунилади. Дастлабки икки сектор давлат ва сиёсий институтлар ва ишбилармон хусусий ташкилотлар ва корхоналар. Ҳозирги даврда учинчи – фойда олишни кўзламайдиган сектор ҳам пайдо бўлди. Бу сектор аҳолининг ўз олдига шахсий даромад олишни қўймайдиган гуруҳлари ва ташкилотларини ўз ичига олади. Учинчи секторга оила билан ҳукумат ва фойда келтирувчи бизнес вакилларидан иборат сектор ўртасида ривожланган фаоллашув сектори сифатида қаралади. Бу қарашларга мувофиқ вертикал равишда бўлинишда учта даража –фаолиятга оид бўлган фуқаролик фаоллиги (хусусан, фуқаролик жамияти) ванофуқаровий ҳамжамият (жиноийликка тааллуқли бўлган) даражалари мавжудлигини ифодалайди.
Фаолиятга оид даража ўз ичига сиёсий институт сифатида давлат, иқтисодий ва бизнес-структуралар, фойда олишни кўзламайдиган ташкилотлар доирасида амалга ошадиган барча юридик жиҳатдан расмийлашган алоқалар ва муносабатларни олади. Нофуқаролик жамияти – бу барча учта сектордаги норасмий (яширин) ва жиноий фаолиятга мойил гуруҳлардир. Бу даражалар орасига жамият фаолияти соҳасининг ўрта ҳолати сифатида, бир томондан, ҳуқуқий майдон доирасида, иккинчи томондан, давлат томонидан мувофиқлаштирилмайдиган фуқаролик жамияти жойлашади.
Албатта, фуқаролик жамиятининг социал структураларини ўрганишда уччала ёндашувнинг ҳар бирига эҳтиёж сезилади. Фуқаролик жамиятида иштирок этаётган ҳар қандай омил институтлашади, ўзининг устувор мақсадларига боғлиқ ҳолда секторларга бўлинади, ўзига хос муайян муҳитда фаолият юритади. Уларнинг ҳаммасини бир доирага жамланиши остки тизимларга бўлинадиган фуқаролик жамиятини ташкил этади.
Аксарият жамиятшунос олимларнинг фикрича, фуқаролик жамиятининг структуралари қуйидаги белгилар билан тавсифланади:
–социаллик (социал манфаатлар ва интилишларни артикуляция қилиш, одамлар ва буюмлар ўртасидаги эмас, балки, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва алоқалар;




Download 233 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish