1. Жамият социал структурасига доир дастлабки талқинлар. Фуқаролик жамияти инсоний тараққиёт учун зарурият сифатида 3



Download 233 Kb.
bet2/9
Sana21.02.2022
Hajmi233 Kb.
#79164
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
6-fuarolik zhamiyatining izhtimoij tuzi

Структура– объектнинг бир бутунлигини ва унинг ўзига ўзи айнанлигини, яъни турли ички ва ташқи ўзгаришларда ўзининг асосий хусусиятларини сақлай олишини таъминловчи барқарор алоқалар йиғиндисидир. Структура аксарият ҳолатларда “ниманидир таркибий қисмларини ўзаро жойлашиши ва ўзаро алоқалари” ёки “маълум бир тузилиш ва тузилмага эга бўлган нарса” маъноларида ишлатилади.9
Структура - биринчидан, бу унсурларни маълум бир модел сифатида намоён қилиш, масалан, қандайдир институтлаштирилган социал таснифлашни (роллар, ташкилотлар ва бошқ.) “тузилган структура” ёки “бандлик структураси” сифатида тартибга солиш; иккинчидан, устки структура асосида ётувчи (айниқса қиёсий грамматикада) қоида, тартибдир (“чуқур структура” - Леви-Стросс таъбирича). Инглиз оциолог олими Гидденс учун “структура” тушунчаси социал тизимларни қайтарилиши ва такрорланишида сақланадиган “қоидалар ва имкониятлар”га тааллуклидир.10
Гидденс жамиятнинг социал структураси тушунчасини ўзига хос хусусиятларини очиб бериш баробарида, уни функционализм тарафдорлари талқинидаги ноаниқликлар ва енгил-елпи таърифлашларни кескин танқид қилиб қуйидаги фикрларни илгари сурди: “Структурация назариясини ўзагини ташкил этган муҳим тушунчаларни кўриб чиқамиз: «структура», «тизим» ва «структуранинг дуаллиги (икки тарафламалиги)». Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, уларнинг ичида биринчиси – структура (ёки «социал структура») – функционализм оқими тарафдорлари ичида жуда ҳам оммавийлашиб кетди ва улар ўз номидан келиб чиқиб ҳам «структурализм» анъаналари олдида ўз бурчини бажаришга уринди. Лекин, барча назариялар ҳам бу тушунчага социал-илмий назарияларнинг талаблари даражасида таъриф бера олмади. Функционализм тарафдорлари ва уларнинг танқидчилари ўзларининг асосий диққат-эътиборини фақат «функция» тушунчасига қаратиб, «структура»га оид тасаввурларга муҳим эътибор бермади; шу тариқа, бу тушунчанинг аҳамияти эски ҳолидан нарига ўтмади.
Шу билан бирга, биз функционализм тарафдорлари «структура» деганда нимани тушунишини яхши биламиз. Лекин, дарҳақиқат,жамиятшунос-таҳлилчилар бу тушунчани социал муносабатлар ва ҳодисаларни ўзига хос «моделлаштириш» деб тушунади. Кўпинча структура тушунчаси скелет ёки организм тузилиши, ёки бино синчи (қобирғаси) каби кўзга илинмас тасаввурлар шаклида талқин этилди. Бу ёндашув ва унга тегишли тушунча субъект ва социал объектнинг икки тарафламалиги (дуаллиги) билан мустаҳкам равишда ўзаро боғлиқликда талқин этилди: бунда «структура» инсоний фаолиятга нисбатан қандайдир «ташқи» ҳолатни ифодалаб, мустақил субъектнинг эркин ташаббусларини чегаралашни келтириб чиқарувчи манба маъносини бера бошлади. Структурализм доирасида пайдо бўлган структурага доир тасаввурлар бизга қизиқарли бўлиб туюлади. Бунда, структура ҳақида сўзлаганда, биз у ёки бу социал муносабатлар ва ҳодисаларнинг моделларини эмас, балки мавжудлик ва мавжуд эмасликнинг (йўқликнинг)ўзаро кесишган нуқтасини назарда тутамиз; шу тарзда, юзаки намоён бўлишдан келиб чиққан ҳолда унинг пойдевори - асос солинадиган принциплари чиқариб ташланади”.11
Гидденс “социал структура” ва “тизим” тушунчаларидаги фарқланиш ва бир-бирини тўлдириш хусусиятларини очиб беради, шунингдек уларга доир изланишларни янада чуқурлаштиришнинг истиқболдаги вазифаларига тўхталади: “Дастлабки қарашда структурага доир юқорида келтирилган тасаввурлар умумийликка ҳеч қандай дахли йўқдек кўринади. Лекин, аслида уларнинг ҳар бири социал муносабатларни структуралашнинг муҳим жиҳатларига тегишлидир. Бу жиҳатлар структуралаштириш (структурация) назариясида «структура» ва «тизим» тушунчаларига дифференциявий (бир бутунни бўлакларга ва фарқланувчи жиҳатларига қараб ўрганиш) ёндашув воситасида англаб етилади. Социал муносабатларни таҳлил қилар эканмиз, биз мумммонинг, бир томондан, синтагматик12 жиҳатлари – социал муносабатларни вазиятли амалиётини такрор яратишни ўз ичига олган ҳолда маконда ва замонда моделлаштириш, иккинчи томондан, шу каби такрор яратиш жараёнида муттасил равишда иштирок этувчи «структуралашнинг усуллари»ни маълум шароитларда тартибга солишни назарда тутишга қаратилган парадигмавий13 «ўлчаш»ни эътиборга олишимиз зарур бўлади”.14

Download 233 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish