1. Инвестицияларнинг моҳияти


Лойиҳа таҳлилининг методи



Download 448,96 Kb.
bet26/110
Sana23.02.2022
Hajmi448,96 Kb.
#126663
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   110
Bog'liq
iNVST111

2. Лойиҳа таҳлилининг методи

Ҳар қандай фаннинг методи деганда унинг предметини қандай ўрганишини тушунмоқ лозим. Лойиҳа таҳлили ҳам ўз предмети сингари ўзига хос методига ҳам эга.


Лойиҳа таҳлилининг методига тўлиқ таъриф бериш учун унинг

  1. қаерда содир бўлишини,

  2. нима билан боғлиқлигини,

  3. қайси мақсад кўзда тутилганлигини,

  4. усуллар мажмуасидан иборатлигини

ҳисобга олиш лозим. Бу қўйилган талаб нафақат лойиҳа таҳлилига, балки бошқа иқтисодий фанлар методига таъриф беришда ҳам асос бўлади.
Лойиҳа таҳлилининг методи деганда хўжалик юритувчи субъектларда содир бўладиган инвестиция билан боғлиқ иқтисодий жараёнлар самарадорлигини таъминлаш мақсадида уни олдиндан асослаш учун қўлланиладиган методологик ёндошувлар ва усуллар мажмуаси тушунилади.
Лойиҳа таҳлилида бир қанча методологик ёндошувлар билан бирга кўплаб усуллар ҳам қўлланилади. Лойиҳа таҳлилининг усуллари биринчидан, ўзига хослиги билан фарқ қилса, иккинчидан иқтисодий таҳлил, статистика каби фанларнинг усулларидан ҳам кенг фойдаланади.
Лойиҳа таҳлилида қўлланиладиган методологик ёндошувларга

  1. индукция ва дедукция,

  2. оддийликдан мураккаблик сари ўрганиш,

  3. миқдор ўзгаришининг сифат ўзгаришига олиб келиши,

  4. сабаб натижасида оқибат,

  5. макондаги предметлар иқтисодий жараёнлар натижасида вақт ўтиши билан ўзгариши каби ҳолатларни киритиш мумкин.



3. Лойиҳа таҳлилида қўлланиладиган асосий услублар


Индукция ва дедукция усули фалсафий категория сифатида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишда, хусусан лойиҳа таҳлилида ҳам методологик ёндошув сифатида кенг қўлланилади.
Индукция деганда тадқиқотни ёки бирор объектни (ҳодисани, жараённи) ўрганишда хусусийликдан умумийлик сари тадқиқ қилиш тушунилади.
Бу усул билан инвестиция лойиҳасини ўрганишда олдин унинг ҳар бир бўлаги алоҳида-алоҳида ўрганилади, сўнгра улар туркумларга жамланади ва ниҳоят инвестиция қўйиладиган объект ҳақида умумлашган ҳолда яхлит хулосага келинади. Масалан, кичик завод қуриб ишга тушуришга инвестиция қўйилиши кўзда тутилди. Бундай ҳолатда олдин унинг ҳар бир соҳаси алоҳида-алоҳида ўрганилади, яъни

  1. қурилиш лойиҳасининг қиймати,

  2. кичик заводнинг қурилиши,

  3. уни жиҳозлаш,

  4. технологиянинг самарадорлиги,

  5. ёрдамчи бинолар ва иншоатлар қурилиши,

  6. фасадни безаш кабилар.

Сўнгра шу кичик заводни қуришнинг умумий инвестиция қиймати қанча, унинг самарадорлик даражаси, қопланиш муддати каби масалалар умумлаштирилиб яхлит хулосага келинади.
Дедукция деганда тадқиқотни ёки бирор объектни (ходисани, жараённи) ўрганишда умумийликдан хусусийлик сари тадқиқ қилиш тушунилади.
Бу методологик ёндошув ҳам ходиса ва жараёнларни ўрганишда хулосани ойдинлаштириш ва чуқурлаштириш учун қўл келади. Олдин инвестиция қўйиладиган объект ҳақида умумий хулосага келинди. Масалан, юқорида келтирилган кичик завод ҳақида. Сўнгра шу завод тўғрисида хулосани чуқурлаштириш учун унинг ҳар бир соҳасини ўрганишга тўғри келади. Хусусан,

  1. алоҳида қурилиш лойиҳасининг қиймати,

  2. қурилиш жараёни,

  3. мазкур заводни жиҳозлаш ва ҳ.к.

Агар инвестиция лойиҳаси вақт нуқтаи назаридан қараладиган бўлса уни умумийликдан хусусийлик сари ўрганиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  1. энг аввало инвестициянинг умумий муддати (масалан 5 йил) ўрганилади;

  2. уни йилма-йил кўриб чиқилади;

  3. ҳар йилда чораклар бўйича;

  4. чоракларни эса ойлар бўйича;

  5. агар имкон бўлса ойларни ҳафталар, ҳафталарни кунлар бўйича ҳам кўриб чиқиш мумкин.

Инвестиция методида бундай ўрганиш жараёни қуйидан бошланади ва сўнгра умумлаштирилади.
Оддийликдан мураккаблик сари ўрганиш ҳам лойиҳа таҳлилининг методологик асосларини ташкил қилади. Олдин оддий, содда масалаларни ўрганмасдан туриб, бирданига мураккаб нарсаларни ўрганиш анча қийин.
Оддийликдан мураккаблик сари ўрганиш деганда олдин оддий ходисалар, тушунчалар, жараёнларни ўрганиб чиқиб сўнгра аста-секинлик билан шу жараёнларнинг (ходиса ва тушунчаларнинг) ўзаро мураккаб боғлиқликларини ўрганишга ўтилиши тушунилади.
Зеро, инвестициядан фойдаланиш ҳам бир-бирига боғлиқ бўлган жуда мураккаб бир қанча жараёнларни ўз ичига олади. Олдин ҳар бир жараённи, оддий ва содда тушунчаларни алоҳида ўрганмасдан туриб, уларнинг мураккаб боғлиқликларини ўрганиб бўлмайди. Шу туфайли оддийликдан мураккаблик сари ўрганиш ҳам ушбу фаннинг назарий ва методологик асосларидан биридир.
Миқдор ўзгаришининг сифат ўзгаришига олиб келиши ҳам фалсафий категория сифатида жуда кўп фанларнинг, хусусан лойиҳа таҳлили фанининг ҳам методологик асоси бўлиб ҳисобланади. Зеро, миқдор ўзгариши ҳамиша сифат ўзгаришига олиб келади. Сифатни таъминлаш учун миқдор меъёрда бўлиши керак. Масалан, овқатга солинадиган ош тузини олайлик. Агар у кам бўлса овқат чучук бўлиб қолса, кўп солинса шўр бўлиб кетади. Икки ҳолат ҳам ижобий натижага олиб келмайди. Шу туфайли миқдор ва сифат категорияларининг лойиҳа таҳлилида қўлланилишини кўрганда, уларни меъёр тушунчаси билан узвий боғлиқликда қараш лозим экан.
Маҳсулотнинг сифати уни ишлаб чиқаришда фойдаланадиган хом-ашё, меҳнат, технология каби омилларга боғлиқ. Омилларнинг қайси ўзгарса маҳсулотнинг сифати ҳам ўзгаради. Агар миқдор ва сифат ўзгаришини маҳсулотга қиёслаб қарайдиган бўлсак, унинг сифати шу товарнинг истеъмол қийматини, миқдори эса қийматини белгилайди.
Харидор (истеъмолчи) маҳсулотни истеъмол қилиш учун олади. Аммо мазкур товар қийматининг ўлчови сифатида баҳоси баробарида ҳақ тўлайди. Маҳсулот қанча сифатли бўлса, у шунча қиммат ва тескариси. Шу туфайли ушбу категорияларнинг ҳам лойиҳа таҳлилида қўлланилиши муҳим назарий аҳамиятга эга.
Миқдор ўзгаришининг сифат ўзгаришига олиб келиши деганда, лойиҳа таҳлили нуқтаи назаридан, бирор объектга (жараёнга) қўйиладиган инвестициянинг ҳажми меъёр даражасигача қанча кўп бўлса ушбу объектнинг (жараённинг) сифати ҳам шунча яхши бўлиши тушунилади.
Бунга мисол тариқасида қурилаётган кичик заводни олиш мумкин. Уни юқори даражада овтоматлашган технология билан жиҳозлаш учун оддий механизациялашган технология билан жиҳозлашга қараганда кўпроқ инвестиция, яъни миқдор талаб қилади ва ҳ.к.
Сабаб ва оқибат ҳам лойиҳа таҳлилида кенг қўлланилади. Таҳлилда сабабни омил, оқибатни натижа деб қарайдилар.
Сабаб деганда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ёки иш бажаришда бирорта натижага эришиш учун лозим бўлган моддий, молиявий, инсон ва бошқа омиллар мажмуаси тушунилади.
Бу омиллар яратувчи омиллардир. Сабабга булардан ташқари объектив зарурат ҳам мисол бўлиши мумкин. Масалан, «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни ҳаётга тадбиқ қилиш учун замонавий академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини қуриш кўзда тутилмоқда. Бу объектив зарурат, шундай янги ўқув юртларининг барпо бўлишига сабабдир.
Оқибат деганда ишлаб чиқариш, иш бажариш ёки хизмат кўрсатиш орқали бир қанча омиллар (моддий, молиявий, меҳнат) таъсирида бирор натижага эришиш тушунилади.
Бунга шу йилларда яратилаётган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини мисол келтириш мумкин. Буларнинг барпо бўлишида бир қанча омиллар (сабаблар) иштирок қилмоқда, таъсир этмоқда. Демак, сабаб ва оқибат категорияси ҳам лойиҳа таҳлилининг методологик ва назарий асоси сифатида уни тадқиқ қилишда қўлланилар экан.
Макон ва замон категорияси ҳам лойиҳа таҳлилини ўтказишда методологик асос сифатида хизмат қилади. Натижага маконда маълум бир вақт ўтгандан кейин эришилади. Макон - бу лойиҳа таҳлили ўтказиладиган объект, замон эса лойиҳа таҳлилида ўрганиладиган вақтни билдиради: йил, чорак, ой, кун ва ҳ.к.
Маконда бирор жараён ёки ходисанинг содир бўлиши маълум бир вақт мобайнида амалга оширилади. Макон замонсиз, замон маконсиз бирорта натижага эришиб ҳам бўлмайди. Шу туфайли уларни бир-бири билан узвий боғлиқ категориялар сифатида қараш мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилиб, лойиҳа таҳлилини ўтказишда асосланадиган, таянадиган айрим методологик ёндошувларни кўриб чиқдик. Албатта, фаннинг кўп қирралари мавжудлигини инобатга оладиган бўлсак, уларни ўрганишга қаратилган методологик ёндошувлар ҳам шунга мос равишда кўпдир.



Download 448,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish