100,0 + 25,0
Фкт = ---------------------- = 125 дона
1,0
Ушбу ҳисоб-китобларнинг чизмаси қуйидагича бўлади:
150 Бизнес режадаги фойдага
эришишлган нуқтаси
100
Фойдалилик нуқтаси
50
0 20 40 60 80 100 120 140
Шуни эътироф этиш керакки, фойда сўммасини иш ҳажмини оширмасдан ҳам кўпайтириш мумкин. Бу учун 10 формаладаги Мф ўрнига 8 формуладаги миқдори қўйилса қуйидаги формула ҳосил бўлади:
Дх + Фбр
Qкт = ----------------- ; (8)
Қ - Тн
Ушбу формуладан бизнес-режада кўзда тутилган фойда (Фкт) миқдорини аниқлаш мумкин:
Qкт - Дх
Фбр = ---------------- ; (9)
Қ - Тн
Мазкур формуладан кўриниб турибдики бизнес режада кўзда тутилган фойдани кўпайтириш учун иш ҳажмини (Q) ошириш, доимий ўзгармас харажатларни (Дх) камайтириш, битта маҳсулотни (иш, хизматни) ишлаб чиқариб сотиш қийматини (Қ) орзонлаштириш ва унга нисбатан шу маҳсулот (иш, хизмат) таннархини (Тн) камайтириш орқали эришиш мумкин.
Ушбу омиллар таъсирини аниқлаш учун қуйидаги жадвал тузиш тавсия қилинади (1-жадвал).
1-жадвал
Бизнес режада кўзда тутилган фойдани аниқлаш ҳисоб-китоби
№
|
Кўрсаткичлар
|
Бизнес режада
|
Ҳақи-қатда
|
Фарқи (+,-)
|
Ўзгариш суръати,%
|
1.
|
Маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми, миқдори,
қиймати, минг сўм
|
125
125,0
|
130,0
130,0
|
+15
+5,0
|
112,0
104,0
|
2.
|
Доимий (ўзгармас) харажатлар, минг сўм
|
100,0
|
100,0
|
-
|
100,0
|
3.
|
Битта маҳсулотнинг сотиш қиймати, минг сўм
|
3,0
|
3,5
|
+0,5
|
116,7
|
4.
|
Битта маҳсулотнинг таннархи, минг сўм
|
2,0
|
2,2
|
+0,1
|
105,0
|
5.
|
Маржинал фойда, минг сўм (3қ-4қ)
|
1,0
|
1,3
|
+0,3
|
130,0
|
6.
|
Бизнес режада кўзда тутилган фойда, минг сўм
|
25,0
|
23,1
|
-1,9
|
92,4
|
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, корхонада барча кўрсаткичлар бўйича ўсишга эришилган. Аммо бизнес режада кўзда тутилган фойда миқдори 14,4 % ёки 3,6 минг сўмга камайган. Бу ўзгаришга бир қанча омиллар таъсир қилган. Таҳлилнинг энг муҳим вазифаларидан бири шу таъсир қилувчи омилларнинг таъсирини аниқлашдан иборатдир.
Бизнес режада кўзда тутилган фойдага таъсир қилувчи омиллар қуйидагилардан иборат.
1. Кўзда тутилган фойдага эришиш лозим бўлган маҳсулот (иш, хизмат) қиймати ҳажмининг 5,0 минг сўмга кўпайганлиги бизнес режада кўзда тутилган фойда ўзгаришига ижобий таъсир қилиб, уни 5,0 минг сўмга кўпайтирган.
130,0 - 100,0 130,0 - 100,0
----------------- -- ------------------- = 30,0 - 25 = + 5,0 минг сўм
3,0 - 2,0 30 - 20
2. Доимий ўзгармас харажатлар бизнес режа хажмида қолган. Бу эса бизнес режада кўзда тутилган фойдага таъсир қилмаган.
130,0 - 100,0 125,0 - 200,0
------------------- - ---------------------- = 30,0 - 30,0 = 0
3,0 - 2,0 3,0 - 2,0
3. Битта маҳсулотнинг сотиш қиймати 0,5 минг сўмга ошган. Ушбу омил натижасида бизнес режада кўзда тутилган фойда миқдори 10,0 минг сўмга камайган.
130,0 - 100,0 130,0 - 100,0
----------------- -- ------------------- = 20,0 - 30,0 = -10,0 минг сўм
3,5 - 2,0 3,0 - 2,0
4. Битта маҳсулот таннархи 0,1 минг сўмга ошган. Ушбу омил натижасида бизнес режада кўзда тутилган фойданинг миқдори 3,1 минг сўмга кўпайган.
130,0 - 100,0 130,0 - 100,0
---------------- -- ------------------ = 23,1 - 20,0 = + 3,1 минг сўм
3,5 - 2,2 3,5 - 2,0
Барча омиллар таъсири натижанинг умумий фарқига тенг:
5,0 - 10,0 + 3,1 = -1,9 минг сўм
Ушбу ҳисоб-китоб омилли таҳлилнинг услубий жиҳатини кўрсатиш учун берилди. Бундай ҳолатда ҳар бир рақамга мантиқий жиҳатдан ёндошиш лозим. Хусусан, битта маҳсулотнинг сотиш қийматининг ошиши фойдани кўпайтириши, маҳсулот таннархининг ошиши фойда миқдорини камайтириши лозим. Аммо ушбу кўрсаткичлар формулада махражида жойлашган. Шу жиҳатдан ҳисоб-китоб натижасига иқтисодий манфаатдорлик нуқтаи назаридан қараш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |