1. Мувофиқлик (пропорционаллик) коэффициентини аниқлаш
Харажатларнинг таркибини тўғри ифодалаш учун мувофиқлик (пропорционаллик) коэффициентидан (Км) фойдаланиш мумкин.
Мувофиқлик (пропорционаллик) коэффициентини аниқлаш учун маҳсулотнинг ўзгарувчи харажатларини солиқнинг ўзгарувчи қисми билан биргаликда қўшиб (Мўз) унинг қийматига (Р) бўлинади:
Мўз
Км = ------------ (1.)
Р
Мувофиқлик коэффициенти инобатга олинган ҳолда 2 формула қуйидаги шаклга эга бўлади:
Д = Км . Мўз + Мўм + Ф (2.)
Ушбу формулага асосан корхонанинг барча харажатларини қоплаш, яъни унинг зарарсизлик даражасини таъминлаш учун қанча даромад зарурлигини ҳисоблаш мумкин.
2. Корхонанинг зарарсизлик (тенглик) нуқтасини аниқлаш
Бу кўрсаткични аниқлаш учун олдин даромаднинг «Тенглик нуқтаси» аниқланади (Дmн), яъни даромад ҳажми барча харажатларни қоплашга етарли бўлиши керак. Бунда фойда олиш кўзда тутилмайди. У ҳолда 3 формула қуйидагича ифодаланади:
Дmн = Км . Мўз + Мўм (3.)
Натижа билан омил ўртасидаги мувофиқлик (пропорционаллик) коэффициентини тўғри ифодалаш учун 4 формулани қуйидагича ёзиш ҳам мумкин.
Мўм
Дmн = ---------------; (4.)
1 - Км
Ушбу формулага асосан барча харажатларни қоплаш ва солиқларни тўлаш учун корхонага қанча даромад кераклигини аниқлаш мумкин.
Масалан, «Турон» корхонаси сандиқ ишлаб чиқариб сотади деб фараз қиламиз. Унинг биттасининг қиймати 20,0 минг сўмни ташкил қилади. Бу нарх ҳисобот йилида ҳам ўзгармасдан сақланиб қолади. Бунинг 14 минг сўми ўзгарувчи харажатлардир. Бунда мувофиқлик (пропорционаллик) коэффициенти 0,7 (14 : 20)га тенг бўлади.
Энди «Турон» корхонасининг зарарсиз ишлаши учун ҳисобот даврида қанча сандиқ ишлаб чиқариб сотиши лозимлигини аниқлаш мумкин. Корхонанинг доимий харажатлари 450,0 минг сўмни ташкил қилганда ушбу кўрсаткич қуйидагича аниқланади:
450,0
Дmн = --------------- = 1500,0 минг сўм
1 - 0,7
«Турон» корхонаси барча харажатларини қоплаши ва солиқларни тўла тўлаши учун 1500,0 минг сўмлик сандиқ ишлаб чиқиб сотиши лозим экан. Бу учун 75 та (1500,0 : 20,0) сандиқни ишлаб чиқиб сотишни тақазо қилади. Бу ҳолда, ҳар бир сандиқни ишлаб чиқариш ва сотишга кетган умумий харажат 14 + (450 : 75) = 20 минг сўмни ташкил қилади.
«Турон» корхонаси бир йилда сандиқни 75 тадан кам ишлаб чиқариб сотса у зарар билан ишлайди, фойда ололмайди. Ниҳоят синиши мумкин.
Агарда 75 тадан кўп ишлаб чиқариб сотадиган бўлса корхона фойда олиши муқаррар. Шу туфайли йил бошида корхонанинг «тенглик нуқтасини» аниқлаб олиши лозим.
Агарда корхона хизмат қиладиган худудда шунча сандиқнинг сотилиш имкони бўлмаса унда «Турон» корхонаси бошқа бозорни ҳам топиши, агар унинг ҳам иложи бўлмаса бошқа маҳсулотни ишлаб чиқариб сотишга ихтисослашиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |