3. Лойиҳанинг молиявий самарадорлигини фойда баланси ёрдамида аниқлашнинг оддий усули
Лойиҳани биринчи ҳисобда ҳисоб-китоблар билан самарадорлигини ҳисоблашда содда фойда ҳисоботи моделидан фойдаланишимиз мумкин.
Фойда ҳисоботи моделидан фойдаланиб, лойиҳанинг оддий усулда самарадорлигини аниқлаш
| | | | | |
Сотилган товарларнинг таннархи
| | | | | | | | |
Солиқ ва кредит фоизини тўлашдан олдинги фойда (7=3-4-5-6)
| | |
Бу жадвалдан кўриниб турибдики лойиҳанинг фойдалилик даражаси солиқ ва кредит фоизини тўлашдан олдинги фойда кўрсаткичида кўринади. Кўп ҳолларда тижорат банклари лойиҳанинг самарадорлик даражасини ҳамда кредитни қайтариб бериш қувватини аниқлашда бу кўрсаткич 30% дан юқори бўлишини хоҳлайди. Бу кўрсаткич қанча юқори бўлса, кредитни қайтариш коэффициенти шунча юқори деб тушунилади. Шу билан биргаликда умумий фойда кўрсаткичининг коэффициенти ҳам 50% дан юқори бўлса, мақсадга мувофиқ деб тушинилади. Ўзбекистондаги тижорат банклари лойиҳа харажатларининг камида 25%и мижозлар тамонидан қопланишини талаб этади. Агар мижозлар 30-35 ва ундан кўп фоизда лойиҳани молиялаштирса, унда лойиҳалар тижорат банклари тамонидан янада енгилроқ молиялаштирилиши мумкин.
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, ушбу лойиҳада халқаро стандарт бўйича кутилаётган соф фойда 60%ни, солиқ ва кредит тўлашдан олдинги фойда 45% ни ташкил этади. Демак, бу лойиҳани биринчи содда усул билан таҳлил қилганимизда унга ижобий баҳо беришимиз мумкин. Жадвалдан яна қўйидаги хулосага келиш мумкин: лойиҳадаги солиқ ва кредит фоизини тўлашдан олдинги фойда 45% ни ташкил этгани учун корхона умумий тушумнинг 45% гача миқдорида инвестиция олиш мумкин. Бошқача сўз билан айтганда, агар корхонанинг умумий тушумлари бир млн.доллар миқдорда кутилаётган бўлса, корхонага максимум 450 минг доллар миқдорда кредит бериши мумкин. Бунда тижорат банкининг кредитлаш коэффициенти умумий фойдага нисбатан 1:0,5 қилиб белгиланган. Шуни айтиш керакки, ривожланган мамлакатларда бу коэффициент 1:1, 1:3,1:4, ва ҳоказо қилиб белгиланган. Амалиётда кредит олиш ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам осон эмас. Шунинг учун ғарб мамлакатларида шундай муҳит мавжуд: инвестицияни олиш инвестиция керак бўлмаган компаниялар учун осон, чунки уларнинг активлари ва соф фойдаси юқори, банклар учун эса уларнинг кафолати етарли, аммо уларнинг кредитга зарурати йўқ. Ўрта ва кичик бизнес корхоналари учун тузилган лойиҳалар юқори миқдорда қўшилган қиймат яратса, уларнинг инвестиция олиш икониятлари кўпаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |