Берилган ёш гуруҳидаги болаларнинг ривожланиши ва ўқиши ҳақида нималар маълум бўлса уларни эътиборга олиш. Педагогларни болаларни ёш хусусиятларини билиши, болаларнинг ёш хусусиятларига мос ҳолда таълим жараёнини ташкил этиш имконини беради, ишларни режалаштириш, қандай материаллар ва машғулотлар хавфсиз,қизиқарли, етарлича мураккаб бўлиши болаларнинг яхши ривожланиши ҳамда ўқитилишига ёрдам беради. Бу омил ёшига мослик деб аталади.
Ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини эътиборга олиш.
Ҳар бир индивидуал боланинг кучли ва кучсиз томонлари, қизиқишлари ва эҳтиёжлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш педагогларга ўқитишда мослаштирилган ва индивидуал вариатив ёндашувларни амалга ошириш ҳамда самарали индивидуаллаштириш имконини беради.
Болалар яшайдиган ижтимоий ва маданий қадриятлар ҳақида нима маълум бўлса, уларни эътиборга олиш. Боланинг уйидаги ва ўз ҳамжамиятидаги турмушини шакллантирадиган қадриятлар, кутишлар, хулқ-атвор ва тилга доир ўзига хосликларни ўрганиш педагогларга болалар учун маънога эга бўлган ривожлантирувчи муҳитини ва машғулотларни ташкил этишга имкон беради, уларнинг маданияти билан таққосланади ва болаларга ҳамда уларнинг оилаларига ҳурмат намойиш этилади.
4.3.Ривожлантирувчи ёндашув
Ривожлантирувчи ёндашув – боланинг табиий равишда улғайишининг муҳимлигини баҳолаш ва таҳлил этиш имкониятини яратадиган ривожлантиришга йўналтирилган ёндашув.
Бу ёндашувга мувофиқ болалар:
ўйин жараёнида атроф муҳит ҳақидаги маълумотларни ўзлаштириб, фаол таълим олади;
ривожланишнинг қонуний босқичларини босиб ўтади;
ҳиссий ва когнитив(ақлий) ривожланиши учун ижтимоий ўзаро муносабатларга эҳтиёж сезади.
Ҳар бири ўзига хос суръатда, бетакрор шахс сифатида ривожланади.
Индивидуаллашув – ўта муҳим масала, чунки ёндашув қай даражада индивидуал бўлса, ҳар бир бола шу даражада мўлжалдаги таълим натижаларига эришишининг эҳтимоли ортади ва шу туфайли дастурнинг амалга оширилиши осон кечади, муайян фан билан боғлиқ муаммолар камаяди, ўзлаштирилган билим ва кўникмалар ошади.
Индивидуаллаштириш таълим жараёнини боланинг ёш хусусиятлари, қобилияти ва талаб - эҳтиёжлари билан мослаштириш имкониятини беради. Бу жараёнда болаларнинг билим доираси кенгайиб, ўзига нисбатан ҳурмати ошади. Уларда янада мураккаброқ масалаларни ҳал этишга тайёргарлик ҳисси пайдо бўлади.
Педагог ўзгарувчан вазифалар ва фаолиятнинг қизиқарли турларини режалаштириши, болаларни диққат билан кузатиши, зарур ҳолларда, материал ва вазифаларни алмаштириши ва мослаштириши лозим. Болаларни кузатиш ва ота-оналар билан суҳбат натижасида педагоглар ҳар бир боланинг кучли ва заиф жиҳатлари ҳамда қизиқишларини ўрганади. Педагогик стратегия – бу болаларнинг қўйилган мақсадларга эришишига ёрдам берадиган педагог қўллайдиган муайян услублар йиғиндиси. Унинг асосини боланинг қизиқишлари, унинг кучли ва заиф жиҳатлари, таълим услуби, ёш хусусиятлари ва шахсий сифатларни эътиборга олиш ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |