1. Халқаро бизнеснинг мақсади ва фаолият майдони


Umumiy tashqi muxit: - Gеografik; - Tarixiy; - Siyosiy; - Xuquqiy; - Iqtisodiy; - Madaniy



Download 4,51 Mb.
bet2/12
Sana23.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#183255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Umumiy tashqi muxit: - Gеografik; - Tarixiy; - Siyosiy; - Xuquqiy; - Iqtisodiy; - Madaniy.

Мақсад:
- товар айрибошлашни
кенгайтириш;
- хом ашёлар келтириш;
- диверсификациялаш.



Ташқи мухитнинг
рақобатлари:
- Хом-ашё параметрларини
ўзгартириш тезлиги;
- Ишлаб чиқаришни оптимал
ўлчови;
- Харидорлар сони;
- Ҳар бир харидорнинг сотиб
олиш қажми
- Харидорларнинг бир хиллиги;
- Махаллий ва халқаро;
- Рақобатни таққослаш;
- Хом-ашёни жойлаштиришга
кетган маблағ;
- Рақобатчиларнинг қобилияти

Мақсадга эришиш йўллари:
Операцион Функционал
-Импорт; -Ишлаб чиқариш;
-Экспорт; - Маркетинг;
-Транспорт; - Бухгалтерия;
-Литсензиялаш; - Молия;
-Франчайзинг; - Кадрлар иши;
-Бошқарув контракти;
-Калит ости контракти;
-Тўғри хорижий инвестиция;
- Ппортфел инвестиция;

1.2. Халқаро бизнеснинг турлари


Халқаро бизнесда фаолият кўрсатаетган ҳар бир компания қуйида келтирилган хўжалик операцияларининг бирдан бир турини танлаб олиши керак бўлади. Бу хўжалик операциясини танлаб олиш ўзининг мақсадларидан ва имкониятларини ҳисобга олган холда келиб чиқиши керак. Маҳсулот экспорти ва импорти. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларни давлатдан олиб чиқиб сотилишига маҳсулот экспорти дейилади. Маҳсулотларни давлатга олиб кириш операциясига товарларни импорти дейилади. Кўп давлатлар учун халқаро тушум ва даромадлар манбаи бу маҳсулотлар экспорти ва импортидир. Халқаро бизнесда фаолият кўрсатаётган фирмаларнинг экспорт ва импорт операцияларининг салмоғи юқори бўлган фирмалар забардаст фирмалар деб ҳисобланилади. Ташқи иқтисодий алоқа операциясининг асосийлари бу маҳсулотлар экспорти ва импортидир. Фирмалар халқаро бизнесни бошқа формаларига ўтганларида ҳам экспорт-импорт операцияларини тухтатмайдилар. Хизмат экспорти ва импорти. Хизмат экспорти ва импорти чет элдан олинадиган даромад манбаи бўлиб, у маҳсулот экспорти ва импортидан фарқ қилади. Хизмат экспорти бу хизмат учун даромад олишдир, хизмат учун хақ тўлаш эса хизмат импортидир. Халқаро бизнес хар турдаги хизматларни ўз ичига олади.
Сайёхлик, туризм ва транспорт. Туризм ва товарларни керакли жойларга етказиб беришдан келадиган тушумлар, юкларни ташувчи авиа ва транспорт компаниялар, ҳамда мехмонхоналарга жойлаштирадиган, жойларни брон қиладиган компаниялар учун муҳим даромад манбаи бўлиб ҳисобланади. Масалан, Греция ва Норвегия давлатларининг иқтисодиёти хорижий юкларни уларнинг кемалари орқали ташишдан келадиган даромадга боғлиқдир. Багам оролларида махсулот экспортига қараганда хорижий туризмдан келадиган даромад 2-3 марта кўпроқдир. Хорижда фаолият кўрсатиш. Хорижда фаолият кўрсатишга хақ тўлаш комиссион (феес) деб юритилади. Бунга банк операцияларини олиб бориш, суғурта ишлари, ижара ёки прокат, проект-конструкторлик ишлари ва бошқарув хизматлари киради.
Ташқи бозор махсулотлар экспортида маълум ютуқларга эришган фирмалар чет эл литсензия ёки франчайзингларни қўлга киритишга харакатқиладилар. Бу эса ўз навбатида фирмага халқро майдонда каттамаъсулиятларни юклайди. Лицензия олган фирма ёки корхонага хорижий давлат фирмаси ўзининг тажрибали мутахассисларини юбориб ишлаб чиқариш қувватларини такомиллаштириб турадилар. Халқаро бизнес билан шуғулланувчи компаниялар хўжалик операцияларининг бирон бир турини танлаши лозим. Танлаш пайтида улар ўз маҳсадлари, ресурслари ва фаолият амалиёт жараёнини синчковлик билан қайта кўриб чиқиши лозим. Қуйида халқаро келишув хисоб категорияларига мос келувчи халқаро опрацияларини ўтказишнинг асосий шакллари берилган. Инвестициялар. Хорижий сармоя бирон бир фирма доирасида хориждаги мулкка эгалик қилишни ўз ичига олиб, молиявий фойда олишни мақсад қилиб қўяди. Тўғри сармоя хорижий сармоянинг бир тури бўлиб, хатто компаниянинг кичик миқдордаги (10%) акцияларига эгалик қилган холда хам унинг фаолиятини назорат қилиб туришга қаратилгандир. Хорижий корхона акцияларига эгалик қилиш ташқи иқтисодий операциялар ичида энг юқори маъсулиятдир. Бу инвесторга мулкка эгалик қилиб фойдаланиш хуқуқини бериб, юқори малакали мутахассисларни ва янги технологияларни жорий қилиш жараёнини юқори даражада олиб бориш маъсулиятини юклайди. Сармояни тўғридан тўғри жалб қилишнинг яна бир мақсади бу маълум бир хом ашёларга ёки фирманинг маҳсулотлар сотув бозорига кириб боришга қаратилгандир. Масалан, АҚШнинг “Кеннер” фирмаси ўзининг сармояларини тўғридан тўғри Мексикада ўйинчоқларни йиғиш жараёнига жалб этиш хисобига зарур хом ашё ва арзон ишчи кучига эга бўлган
. “Портфел” сармояни фирманинг қарз мажбуриятлари ёки унинг акциялари таркибига киритиш мумкин. Бунинг тўғри сармоядан фарқи, сармоя қабул қилган фирманинг фаолияти устидан назорат ўрнатилмайди. Бундай “портфел” сармояларни қўлга киритишнинг асосий мақсади фирма ўзининг молиявий шароитини яхшилаб олишдир. Бундай сармоя бераётган фирма ёки банкнинг мақсади қисқа муддат ичида катта фойда олишдан иборатдир
3. Халқаро бизнесда хуқуқий, сиёсий ва иқтисодий муҳит
Компания фаолиятига таъсир қилувчи, ташқи омилларидан бири бўлиб, хуқуқий система ҳисобланади. Бошқарувчилар ўзлари фаолият юргизаётган мамлакатлардаги хуқуқий система, хамда мамлакатлараро хуқуқий муносабатлар хақида тасаввурга эга бўлишлари керак. Хуқуқий системалар одатда 3 турда бўлади: оддий хуқуқ системаси, фуқаролик хуқуқи системаси ва теократик хуқуқ. АҚШ ва Буюк Британия оддий хуқуқий системага мисол бўлади, бироқ АҚШда умумий тижорат кодекси мавжуд ва у тадбиркорликни назорат қилади ва фуқаролик хуқуқи системаси хусусиятига эга. Оддий хуқуқ анъана, менталитет, бурчларга асосланган бўлиб, қонунни тушунтиришдаги мухим роллар судларга тегишли.
Фуқаролик хуқуқи системаси, шунингдек у кодлаштирилган хуқуқий система деб аталади ва у кодексга киритилган, таркибий ишлаб чиқилган қонунларга асослангандир. Бу кодекслар бизнес юритишда асос бўлади. 80 дан ортиқ давлатлар, булар қаторига, Германия, Япония, Франция, Россиядек давлатлар ўз фаолиятида фуқаролик хуқуқга асосланадилар. Оддий хуқуқ амал қилаётган давлатларда контрактлар хар хил мавжуд холатларни ўрганиш тенденциясига эга. Унга акс холда фуқаролар хуқуқи амал қилаётган давлатларда келишувлар қисқа ва лўнда, чунки оддий хуқуқ системасидаги келишувлардаги кўпчилик саволлар деярли фуқаролик кодексига киритилган. Теократик хуқуқи системасида, яъни диний қонуниятларга асосланган, яққол мисоли бўлиб, мусулмон хуқуқи хисобланади ва бунга камида мамлакатда амал қилинади. Мусулмонлик хуқуқи исломга асосланган бўлиб, у хаётнинг барча қирраларини назорат қилишга интилади. Халқаро хуқуқ потенцияси шунчалик кенг бўлиши мумкинки, хаттоки халқаро келишувларга таъсир қилувчи хохлаган қонунни эгаллаши мумкин ёки фақатгина давлатлараро товар оқими, ишлаб чиқариш капиталлари ва омиллари хақидаги саволларга эга келишувларгагина талуқли бўлган холда тор бўлиши мумкин.
.Хохлаган жамиятдан қуйидаги асосий аспектларга сиёсий ва иқтисодий системалар таллуқлидир. Сиёсий система, жамиятдан хаётбоп амал қилувчи бир бутунга интилиш учун амал қилади. Иқтисодий система эса, хом-ашё ресурсларини рақобат қилувчи истеъмолчилар ўртасида тақсимлаш учун, ва хом-ашё ва шахсий мулкдан қандайдир мулкни назорати билан боғлиқдир. Замонавий жамиятда иқтисодий системани сиёсий системадан ажратиш жуда қийин. Лекин биз буларни алоҳида кўриб чиқамиз. Замонавий демократик сиёсий система қуйидаги хусусиятлар билан характерланади:
1. Фикр, сўз, матбуот эркинлиги ва ташкилотларга бирлашиши эркинлиги;
2. Сайловлар, бунда сайловчилар ким ва уларнинг номидан иш юритиш
учун салайдилар;
3. Танланган ишда, чегарали ишлаш;
4. Энг юқори устунликни алохида шахслардан шахсий мулки ва хуқуқига берувчи, одил суд;
5. Нисбатан носиёсатли бюрократик ва мудофа инфратузилмаси;
6. Давлатни нисбатан очиқлиги.
Давлатларни хом-ашё устидан назорат ва тақсимлаш усули бўйича туркумлаш мумкин, бозор ёки буйруқли иқтисодиёт ва мулк шаклига кўра: хусусий мулк ва жамият мулки.
Бозор иқтисодиётида мухим ахамиятга иккита миллий элемент эга бўлиши мумкин, яъни фирма ва шахс. Шахслар хом-ашёга эга бўлиб маҳсулотни истеъмол қиладилар, фирмалар эса хом-ашёни истеъмол қилиб
маҳсулотни ишлаб чиқарадилар. Бозор механизми нархлараро муносабатлар, миқдор, хом-ашё ва маҳсулотларга талаб ва таклиф билан тўғридан тўғри боғлиқ. Марказлашган режали иқтисодиётда давлат иқтисодиётида ҳар хил сохалар фаолиятини назорат қилишга интилади. Агарда, хаддан ташқари марказий бошқариш формасида, мазкур давлатнинг ҳар бир корхонаси учун назорат ўрнатилади, бунда давлат қанча ва ким томонидан, ким учун ишлаб чиқаришни белгилайди. Ҳеч бир иқтисод тўлиқ бозор ёки марказлашган бўлмайди. Чет элдан келган фирмалар шароитга мослашиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Масалан, АҚШда ташкил топган фирма, мазкур мамлакатда хуқуқий, сиёсий ва иқтисодий системаларда фаолият олиб боришга ўрганган ва берилган шароитда фойда олиш йўлларини ишлаб чиқарганлар. Бошқа мамлакатларда фаолият бошлаган фирма қуйидаги саволларга жавоблар топиши керак бўлади:
1. Мамлакатда сиёсий тузилмаси қандай?
2. Унда қандай иқтисодий система амалда ишлаяпти?
3. Фирманинг эътибори тушган соха, давлат секторидами ёки хусусий
сектордами?
4. Агарда давлат секторида бўлса, у шу сектордаги хусусий рақобатни хам ҳал қиладими?
5. Агарда у хусусий секторда бўлса у жамият мулкига ўтмайдими?
6. Давлат чет эл капиталини махаллий давлат ёки хусусий корхоналарга рақиб сифатида ёки шерик сифатида кўрадими?
7. Давлат қандай усуллар билан хусусий тадбиркорлик характерини ва ўлчамларини назорат қилади?
8. Умумий иқтисодий мақсадларни шакллантиришда хусусий сектор давлатга қанчалик ёрдам беради? Мамлакатларнинг аналитик гурухлари.
1. Нефт махсулотларини экспорт қилувчилар. Махсулот экспортида 30
фоиздан кўпи нефт ва газ махсулотларини ташкил қилган мамлакатлар: Ирок, Кувайт, Ливия, Мексика, Нигерия, Норвегия, Оман, Катар, Саудия Арабистони, Сурия, Тринидад ва Тобаго, БАА, Венесуела.
2. Ташқи қарзи катта бўлган ва ўртача даромад даражаси бўлган мамлакатлар: Аргентина, Боливия, Бразилия, Чили, Конго, Коста-Рика, Кот Дивуар, Эквадор, Гондурас, Венгерия, Мексика, Марохко, Никарагиа, Перу, Филипин, Полше, Сенегал, Уругвай, Венесуела.
3. Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти аъзолари:
Даромад даражаси ўрта ва кичик бўлган мамлакатдан жўғрофик худудлари:
1. Сахарадан жануброқдаги региондаги Африка мамлакатлари: ЖАРдан ташқари, Сахарага жанубдаги барча мамлакатлар.
2. Европа, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка. Европадаги 8 та ривожланаётган мамлакатни ўз ичига олади.
3. Шарқий Осиё. Шарқий Осиёдаги ва Тинч океани худудидаги даромади ўрта ва кичик даражада бўлган барча мамлакатлар, шунингдек буларга Хитой, Тайланд ва уларга шарқда жойлашган мамлакатлар ҳам киради. Кўп миллатли корхонани бошқаришда, ҳар хил маданий, хуқуқий, сиёсий ва иқтисодий фактор таъсир кўрсатади. Мамлакатга қараб бу факторлардан таъсир кучи ахамияти ўзгариб туради. Яққол кўриш мумкинми, ривожланаётган мамлакатлардаги шарт-шароит, саноати ривожланган Германия давлатидан анча фарқ қилади. Кўпгина ривожланаётган давлатлар ўзидан саноат стратегиясидан асосий элементи сифатида саноати ривожланган мамлакатлардаги трансмиллий корпорациялардан техналогияси ва капиталига эга бўлиши учун, чет эл инвестицияларидан учун энг яхши шароит яратиб бериши лозим. Саноати ривожланган мамлакатлар учун муаммо бўлиб, ривожланаётган мамлакатлар учун янги бозорларни очиш бўлади. 1990 йилги секин иқтисодий ўсиш, савдога бўлган таъсирни кучайтириш ва протентсиалинили кучайтиришга олиб келиши мумкин, бу эса ўз навбатида ҳамкорлик шароитини яратиш учун учун хавф туғдириши мумкин, 80- йилги вазиятга ўхшаб. Ривожланаётган мамлакатлар сиёсий ва иқтисодий барқарорсизлик билан, савдо баланси инфляция дефитсити билан ва қарзларни тўлаш учун катта туловлар билан курашишни давом эттирадилар, чунки улар хозир жуда қийин вазиятда колдилар. Улардан иқтисодий ўсиши ва ривожланиши саноати ривожланган давлатларга ахамиятли таъсир ўтказиб туради, чунки улар товар реализацияси бозори сифатида ва тайёр ва вақтинчалик махсулотларини ишлаб чиқариш сохаси сифатида қаралади.
**************
Мавзу 5. Ўсиш суръатини ва бозор улушини киёслаштириш: BCG модели
5.1. BCG модели тарихи ва тузилмаси
5.2. Моделнинг кучли ва заиф томонлари
5.3. BCG моделининг камчилиги

Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish