1. Фуқароларнинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи ва унинг


г)."Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун. (Янги таҳрири)



Download 78,37 Kb.
bet10/17
Sana29.05.2022
Hajmi78,37 Kb.
#619404
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
d1

г)."Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун. (Янги таҳрири). Мазкур Қонуннинг янги таҳрири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 2008 йил 11 июлда қабул қилинган.
Қонун ўз тузилишига кўра қуйидагичадир:
1-боб. Умумий қоидалар (1-8-моддалар)
2-боб. Ногиронларнинг ижтимоий инфратузилма
объектларига тўсқинликсиз кириши, транспортдан,
алоқа ва ахборот воситаларидан тўсқинликсиз
фойдаланиши учун шароитлар яратиш (9-11-моддалар)
З-боб. Ногиронларни реабилитация қилиш (12-14-моддалар)
4-боб. Ногиронларнинг таълими ва уларни
касбга тайёрлаш (15-22-моддалар)
5-боб. Ногиронлар меҳнати (23-25-моддалар)
б-боб. Ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш (26-31-моддалар)
7-боб. Ногиронларнинг жамоат бирлашмалари (32-34-моддалар)
8-боб. Якунловчи қоидалар (35-36-моддалар).
Ушбу қонкунда ногронларни ижтмоий таъминлаш ва уларга ижтимоий ҳзматлар кўрсатиш юзасидан кафолатлар назарда тутилган.
Мазкур қонунинг 5-моддасига кўра: "Давлат ногиронлар турмуш фаолиятининг чекланганлигини баҳолаш асосида уларнинг ижтимоий ёрдам ҳамда ҳимоя чора-тадбирларига бўлган эҳтиёжлари ҳисобга олиниши таъминланишини, ногиронларни реабилитация қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турларидаги дастурлар амалга оширилишини, ногиронларнинг жамият билан уйғунлашиши учун шароитлар яратилишини, ногиронларни камситишнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилишини кафолатлайди"
Д). Ўзбекистон Республикасиинг "Ҳомийлик тўғрисида"ги қонуни. Бу қонун 2007 йил 2 майда қабул қилинган бўлиб, унинг мақсади ҳомийлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат10.
Ҳомийлик қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
фуқароларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, шу жумладан, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилинмаган ва кам таъминланган тоифаларининг моддий аҳволини яхшилаш, ўз жисмоний ёки
интеллектуал хусусиятлари, бошқа ҳолатлар сабабли мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қила олмайдиган ишсизларни, ногиронларни ва бошқа шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш;
халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
оиланинг жамиятдаги нуфузи ва ролини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
таълим, фан, маданият, санъат, маърифат соҳасидаги фаолиятга, шунингдек шахснинг маънавий камол топишига кўмаклашиш;
касалликлар профилактикаси ва фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятга, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга кўмаклашиш, фуқароларга маънавий-руҳий ёрдам кўрсатиш;
жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасидаги фаолиятга кўмаклашиш;
аҳолини табиий офатлар, экология, саноат ҳалокатлари ёки бошқа ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишга, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга тайёрлаш;
террорчилик ҳаракатлари, табиий офатлар, экология, саноат ҳалокатлари ёки бошқа ҳалокатлар натижасида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш;
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш;
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳомийлик бошқа мақсадларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Тижорат ташкилотларига, сиёсий партияларга ва ҳаракатларга пул маблағлари ҳамда бошқа моддий маблағлар бериш, ўзга шаклда ёрдам кўрсатиш, шунингдек уларни қўллаб-қувватлаш ҳомийлик ҳисобланмайди.
Сайловолди ташвиқоти ва референдумга қўйилган масалалар бўйича ташвиқот мақсадида ҳомийлик қилиш тақиқланади.
Қонунга зид бўлган ҳар қандай фаолиятни ҳомийлик воситасида қўллаб-қувватлаш тақиқланади.
Ҳомийлик қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
фуқароларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, шу жумладан, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилинмаган ва кам таъминланган тоифаларининг моддий аҳволини яхшилаш, ўз жисмоний ёки интеллектуал хусусиятлари, бошқа ҳолатлар сабабли мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қила олмайдиган ишсизларни, ногиронларни ва бошқа шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш;
халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
оиланинг жамиятдаги нуфузи ва ролини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
таълим, фан, маданият, санъат, маърифат соҳасидаги фаолиятга, шунингдек шахснинг маънавий камол топишига кўмаклашиш;
касалликлар профилактикаси ва фуқаролар соғлиғини сақлаш соҳасидаги фаолиятга, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга кўмаклашиш, фуқароларга маънавий-руҳий ёрдам кўрсатиш;
жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасидаги фаолиятга кўмаклашиш;
аҳолини табиий офатлар, экология, саноат ҳалокатлари ёки бошқа ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишга, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга тайёрлаш;
террорчилик ҳаракатлари, табиий офатлар, экология, саноат ҳалокатлари ёки бошқа ҳалокатлар натижасида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш;
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш;
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳомийлик бошқа мақсадларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Тижорат ташкилотларига, сиёсий партияларга ва ҳаракатларга пул маблағлари ҳамда бошқа моддий маблағлар бериш, ўзга шаклда ёрдам кўрсатиш, шунингдек уларни қўллаб-қувватлаш ҳомийлик ҳисобланмайди.
Сайловолди ташвиқоти ва референдумга қўйилган масалалар бўйича ташвиқот мақсадида ҳомийлик қилиш тақиқланади.
Қонунга зид бўлган ҳар қандай фаолиятни ҳомийлик воситасида қўллаб-қувватлаш тақиқланади.
Мазкур қонун тузилишига кўра қуйидаги кўринишга эга:
1-боб. Умумий қоидалар (1-5-моддалар)
2-боб. Ҳомийлик ташкилотлари (6-12-моддалар)
З-боб. Ҳомийликнинг амалга оширилишида давлатнинг
иштирок этиши. Халқаро ҳомийлик фаолияти (13-18-моддалар)
4-боб. Якунловчи қоидалар (19-23-моддалар)
е). "Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 16 апрелдаги қонуни11.
Ушбу Қонуннинг мақсади иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Мазкур қонунга кўра ҳодим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши муносабати билан унинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича иш берувчи ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.
Қонуннинг таркибий тузилиши қуйидагиларни ўз ичига олади:
1-боб. Умумий қоидалар (1-4-моддалар)
2-боб. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилишни амалга ошириш шартлари
ва тартиби (5-11-моддалар)
З-боб. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта ҳодисаси юз
берганда суғурта товонини тўлаш (12-16-моддалар)
4-боб. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш субъектларининг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари (17-20-моддалар)
5-боб. Суғурталовчи ва аннуитетлар шартномаси
бўйича суғурталовчи фаолиятининг ўзига хос
хусусиятлари (21-23-моддалар)
б-боб. Якунловчи қоидалар (24-27-моддалар).
Юқорида қайд этилган қонунлардан ташқари яна бир қатор қонунлар ҳам ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя маслаларига тааллуқлидир. (Масалан,"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги, "Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги, "Сил касаллигидан мухофаза қилиш тўғрисида"ги ва бошқа қонунлар.
3). Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари еа қарорлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат ижтимоий сиёсати рўёбга чиқарилишини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради. Иқтисодий ва ижтимоий тарақиёт суръатлари ва ислоҳотларимиз динамикасига мувофиқ бу соҳадаги муҳим янгиланиш ва ўзгаришларни ўз фармон ва қарорлари орқали рўёбга чиқаради. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонуннинг 10-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун фармонлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя соҳасида Ўзбекистон Республикаси Фармон ва қарорлари етакчи ўрин тутади ва туб бурилишлар амалга оширилаётганлигини англатади. Бундай Фармон ва қарорлар жумласига қуйидагилар киритилиши мумкин: 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сонли "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги12 Фармон; 2007 йил 23 январдаги ПҚ-573-сонли "Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастури тўғрисида"ги фармони13 ва бошқалар.
4). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари.
"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ14 Вазирлар Маҳкамаси - Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати -Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминловчи ижро этувчи ҳокимият органидир.
Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, уларнинг меҳнат қилишга, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради, ижтимоий таъминот тизимини такомиллаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Конституцуиясниг 98-моддасига кўра Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ахолини ижтимоий таъминоти ва ижтимоий ҳимоялаш соҳасида Вазирлар Маҳкамаси қонунларни ижро этиш механизмларини назарда тутвчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 майдаги ""Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги 249-сонли қарори15 билан давлат пенсияларини тайинлаш ва ҳисоблашга дойир норматив ҳуқуқий ҳужжатлар мажмуйи тасдиқланди (қарорнинг 15 та иловалари). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 8 майдаги 95-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарори16
5). Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатлари. Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонуннинг 12-моддасига кўра: "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари ўз ваколатлари доирасида буйруқлар ва қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Низомлар, қоидалар ва йўриқномалар тарзида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Низомлар, қоидалар ва йўриқномалар тарзида қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар буйруқ ҳамда қарорлар билан тасдиқланади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари бир неча вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда ёки уларнинг биттаси томонидан бошқалари билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин".
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кунлик муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши лозим.
Аҳолни ижтимоий ҳимоялаш ва ижтимоий таъминот соҳасида қонунларни ижро этилиши идоравий меъёрий ҳужжатлар воситасида таъмин этилади. Ижтимоий таъминотга оид идоравий норматив ҳуқуқй ҳужжатлар турли вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилиниши мумкин. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги етакчи ўринда туради.
Ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий таъминотга оид қонунлар ижросини таъминлашга қаратилган кўплаб идоравий меъёрий ҳуқуқй ҳужжатлар қабул қилинган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия взирлиги томонидан 20.05.2003 йил 20 майда 1136-1-сон билан рўйхатга олинган "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом"17; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 3 сентябрда 1710-сон билан рўйхатга олинган "Пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари ҳамда пенсионерлар йиғма жилдини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳақидаги Иўриқнома"18; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 20 июлда 198-1-сон билан рўйхатга олинган "Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисидаги Тартибга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги қарор19 ва бошқалар.
6). Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатлари.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 104-моддасига кўра Ҳоким ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонуннинг 13-моддасига мувофиқ "Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида қарорлар шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикасининг Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек юқори турувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилинади"
Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонуни 6-моддасига кўра: "Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳоким ўз ваколатлари доирасида қабул қилган ҳужжатлар вилоят, туман, шаҳар ҳудудида жойлашган барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурийдир"20.
7). Халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ижтимоий таъминот ҳуқуқининг манбаи сифатида. Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ҳалқаро ҳуқуқий ҳужжатлар миллий қонуцнчлк тизимига имплементация қилиниши орқали ҳам, ўунингбек бевосита ҳам қўлланилиши мумкин ва шу сабавбли улар ижтимоий таъминот ҳуқуқининг манбаи саналиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг Муқаддимасида кўрсатиб қўйилганидек: халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлиги сўзсз эътроф қилинади ва миллий қонунчилик нормаси билан Ўзбекистон Республикаси қўшилган халфаро ҳуқуқий хужжат ўртасида рақобат пайдо бўлганида халқаро ҳуқуқий ҳужжатга усиуворлик берилади.
Ижтимоий таъминот ҳуқуқи манбаи сфатида халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида сўз борганда энг аввало Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари стандартлари саналувчи ва Ўзбепкистон Республикаси томонимдан ратификация қилинган "Инсон ҳуқуқлари
умумжаҳон Декларацияси", "Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар ҳақидаги халқароПакти, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақидаги Халқаро Пакт ва унинг факультатив протоколлари, в бошқалар назарда тутилади. Бундай халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар орасида Халқаро меҳнат ташкилоти Конвенциялари, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги доирасида қабул қилинган Битм ва келиўувлар назарда тутилади.
Корхона ва ташкилотлар томонидан ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳмоялаш ва иқўшимча ижтимоий таъмнлаш мақсадида қабул қилинган ва жамоа шартномаси ва бошқа локал меъёрий ҳужжатларда мустаҳкамланган нормалар ҳам ижтимоий таъминот ҳуқуқи манбалари сифатида қаралиши мумкин.

Download 78,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish