1.2. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи ўқув курси, унинг предмет, вазифалари ва услуби.
Ижтимоий таъминотни амалга оширилиши соҳасида юз берувчи
ижтимоий муносабатлар ижтимоий таъминот ҳуқуқи фанининг предмети саналади. Аммо бунинг учун ушбу ижтимоий муносабатлар ижтимоий таъминот соҳасидаги қонунчилик актлари билан тартибга солиниши, яъни қонун ҳужжатларининг «таъсир доираси»га кириши лозим.
Шундай бўлса-да, фуқароларни пенсиялар, моддий ёрдамлар билан таъминлаш, уларга турли ижтимоий натурал ёрдамлар кўрсатиш, ижтимоий имтиёзлар бериш пайтида ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга шахслар билан бундай ёрдамни кўрсатиш вазифаси юклатилган давлат ёки бошқа жамоат органлари ўртасида вужудга келувчи ҳуқуқий муносабатлар; фуқаролар, корхона ва ташкилотлар, ижтимоий таъминот органлари ҳуқуқий мақомининг белгиланиши, ижтимоий таъминот шаклларининг амалга оширилиши асослари, шартлари, тартибларининг белгиланиши кабилар ижтимоий таъминот ҳуқуқи предмети саналади. Ижтимоий таъмнот ҳуқуқи фани предмети жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1). Фуқароларни давлат ижтимоий суғурталаш ва шу асосда уларнинг меҳнат фаолиятини ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат стажи сифатида тан олиш ва ҳисобга олишга оид муносабатлар;
2). Фуқароларни пнсиялар билан таъминлаш ва пенсия тўлаш билан боғлиқ муносабатлар;
3). Фуқароларни турли нафақалар ва моддий ёрдамлар билан таъминлашга оид муносабатлар;
4). Фуқароларга ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган муносабатлар;
5). Фуқароларнинг айрим тоифаларига қўшимча ижтимоий кафолат ва имтиёзлар беришга оид муносабатлар;
6). Давлат бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантирилиши юзасидан корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари билан юз берадиган ҳуқуқий муносабатлар;
7). Нодавлат ижтимоий ҳимоясини амалга ошириш чоғида хомийлар ва ижтимоий ёрдамдан фойдаланувчилар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар;
8). Ижтимой таъминот ҳуқуқидан фойдаланиш соҳасида юз берувчи низоларга доир, моддий ва ҳуқуқий жавобгарликка тортишга муносабатлар ва бошқалар.
Ижтимоий таъминот ҳуқуқи ўз табиятига кўра оммавий ҳуқуқий фанлар оиласига мансубдир ва бу омил унинг ҳуқуқий тартибга солиш усулларини белгиланишида муҳим ўрин тутади.
Ижтимоий таъминот давлат маблағлари ҳисобдан ва давлатнинг ваколатли органлари томонидан амалга оширилиши туфайли бундай таъминот бериш шартлари ва асослари қонун ҳужжатлдари билан императив тарзда белгиланган бўлиб, ижтимоий таъминот олувчи ва уни берилишни таъминловчи орган келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин эмас.
Нодавлат ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиниши чоғида қонун ҳужжатларига биноан хусусий ҳуқуқий усулларга йўл қўйилиши ва бунда унинг шартлари томонлар келишиувига кўра белгиланиши, ўзгартирилиши мумкин бўлади (масалан, корхона ўз ҳисобидан қўшимча равишда пенсия билан таъминлаш мажбуриятини олиши, ҳодим эса бунинг эъвазига корхонада муаян муддати давомида узлуксиз меҳнат қилган бўлиши).
Хуллас, ижтимоий таъминот уқуқи фани усуллари деганда бу соҳадаги муносабатларни тартибгша солиш учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий, иқисодий ва бошқа воситалар мажмуи назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |