1. Фуқароларнинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи ва унинг


Ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига оид тамойиллар ва уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида акс



Download 78,37 Kb.
bet6/17
Sana29.05.2022
Hajmi78,37 Kb.
#619404
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
d1

1.5 Ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига оид тамойиллар ва уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида акс
этиши.
Ижтимоий таъминот ҳуқуқи фанининг тамойиллари - яъни уни амалга оширилишига оид ғоялар, энг аввало, умумэътироф этган универсал халқаро ҳуқуқий стандартлар саналмиш БМТнинг "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси", "Иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт"га, бошқа етакчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга таянади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 1 майдаги "Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида" Фармонида1 қайд этиб ўтилганидек: "Истиқлол йилларида мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 60 та асосий ҳужжатга қўшилди, БМТ томонидан бу соҳада қабул қилинган олтита асосий халқаро шартнома қатнашчисига айланди.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган миллий қонунчилик меъёрларида ўз ифодасини топган.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 25-моддасида ҳар бир инсон ўзининг ҳамда оиласининг саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур бўлган турмуш даражасига эга бўлиш, жумладан кийим-кечак, озиқ-овқат, тиббий хизмат ва зурур ижтимоий хизматга эга бўлишига ҳамда ишсизлик, касаллик, ногиронлик, бевалик, қарилик ёки унга боғлиқ бўлмаган шароитларга кўра тирикчилик учун маблағ бўлмай қолган бошқа ҳолларда таъминланиш ҳуқуқига эга эканлиги мустаҳкамланган бўлиб, унда ижтимоий таъминотнинг барча асосий тамойиллари ўз ифодасини топгандир.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, унинг асосидаги миллий қонунчилик тизимимизга мансуб бўлган қонунларда ва бошқа қонун ҳужжатларида ҳам ижтимоий таъминот тамойиллари назарда тутиб қуйилган.
Ижтимоий таъминотни амалга оширишнинг энг етакчи тамойиллари Республикамизнинг биринчи Президенти И. А. Каримовнинг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга, мамлакатимизда бозор иқтисодига асосланган ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти барпо этишга бағишланган илмий-назарий қарашларида баён этилган.
Жумладан, «...демография соҳасидаги реал аҳволни, аҳолининг мавжуд турмуш даражасини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларига ўтиш билан бир қаторда одамларни ижтимоий ҳимоялаш соҳасида кучли чора-тадбирларни олдиндан амалга ошириш керак. Ижтимоий ҳимоялаш ва кафолатларнинг кучли, таъсирчан механизми мавжуд бўлгандагина ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаб қолган ҳолда бозор иқтисодиёти сари тинимсиз ривожланиб боришни таъминлаш мумкин»лиги ҳақида Республикамизнинг биринчи Президенти И. А. Каримовнинг ғоялари2 мамлакатимизда ижтимоий таъминотнинг амалга оширилишидаги туб тамойилни ташкил қилди.
Ижтимоий таъминот ҳуқуқининг тамойиллари умумҳуқуқий тамойиллардан ҳамда турли шакллардаги ижтимоий таъминотнинг амалга оширилишига бевосита тааллуқли бўлган ўзига хос тамойиллардан иборатдир.
Ижтимоий таъминот ҳуқуқининг махсус тамойиллари жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:

Download 78,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish