1. Фуқароларнинг ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи ва унинг


Ижтимоий таъминот ҳуқуқи манбалари саналувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни вақт, фазо ва шахслар ўртасида амал қилиши



Download 78,37 Kb.
bet11/17
Sana29.05.2022
Hajmi78,37 Kb.
#619404
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
d1

1.8 Ижтимоий таъминот ҳуқуқи манбалари саналувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни вақт, фазо ва шахслар ўртасида амал қилиши
Қонун ҳужжатларининг вақт, худуд ва шахслар ўртасида амал қилишига доир қоидалар юқорида қайд этиб ўтилган "Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги қонунда назарда тутилган.
Ижтимоий таъминот соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар вақт, ҳудуд (фазо) ва шахслар орасида қўлланилади ҳамда ушбу муҳитларда амал қилиш хусусиятларини тўғри тушуниб етиш уларнинг тўғри татбиқ этилиши, қонунчиликнинг мустаҳкамланиши, хатолар олдининг олинишида муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Ижтимоий таъминот соҳасидаги қонун ҳужжатлари вақт доирасида кучга кирган пайтидан бошлаб бекор қилингунига қадар ёки унинг ўрнига бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингунига қадар амалда бўлади. Уларнинг вақт доирасида амалда бўлиши, кучга кириш вақти, бекор қилиниши ёки амал қилишининг тугатилиши масалалари Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонунида (26-модда) белгилаб қўйилган.
Ижтимоий таъминотга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар одатда Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида амал қилади. Аммо унинг бевосита ўзида ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатни амалга киритиш тўғрисидаги қарорда унинг
ҳудуд бўйича таъсири чекланиши мумкин (масалан, район коэффициенти қўшиб бериш ҳақидаги актлар фақат тегишли ҳудудларда қўлланилиши ва ҳоказо).
Ижтимоий таъминот муносабатларига тааллуқли бўлган қонун ҳужжатлари шахслар ўртасида амал қилади ва бунда улар одатда барча юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий кучга эга бўлади.
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддасида:
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва юридик шахсларига, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий юридик шахсларга, ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилади», дейилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг ўзида у қўлланиладиган шахслар доираси чеклаб қўйилиши мумкин. Масалан, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунда белгиланган пенсия олиш ҳуқуқи фақат жисмоний шахсларгагина тааллуқли, ёки бўлмаса, пенсия жамғармасига иш ҳақи фондидан бадаллар тўлаш мажбурияти фақат юридик шахсларгагина қўлланилади ва ҳоказо.
Ижтимоий-таъминотга оид қонун ҳужжатларини шарҳлаш - унинг мазмунини очиб бериш, ноаниқликлар юзасидан тушунтириш беришдан иборат. Уларни расмий шарҳлаш ва илмий шарҳлаш ўзаро фарқланади.
Ижтимоий таъминот соҳасидаги қонун ҳужжатларини расмий шарҳлаш «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг 31-моддасида баён этилган. Расмий шарҳлаш Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан ёки қонун ҳужжатини қабул қилган давлат органи томонидан амалга оширилиши мумкин21.
Қонун ҳужжатларини илмий шарҳлаш айрим олимлар, мутахассислар, илмий муассасалар томонидан амалга оширилиши мумкин. Расмий
шарҳлашдан фарқ қилиб, илмий шарҳлаш қоидалари мажбурий юридик кучга эга бўлмайди ва қонун мазмунини тўғри тушуниш, тўғри қўллашга ёрдам беришга қаратилади. Бундай норасмий шарҳлаш айрим ҳолларда суд органлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Download 78,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish