33
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
функциялари иновацион жараён иштирокчиларини “битта дарча”
тамойили
бўйича
уларнинг
салоҳиятини
ва
инновацион
имкониятларини
ривожлантиришни амалга ошириш учун барча зарурий шарт-шароитлар билан
таъминлаш ҳисобланади.
Замонавий тушунишдаги бундай марказларнинг дастлабки қалдирғочлари
ўтган асрнинг 40-50 йилларида Европа ва АҚШда ҳарбий технологиялар асосида
ҳам ҳарбий соҳа ҳам аҳоли учун мўлжалланган кенг кўламдаги маҳсулотни
тижоратлаштиришни таъминлаш мақсадида пайдо бўлган. Йигирманчи асрнинг
80-90 йилларида бундай ташкилий шаклнинг кенг ривожланиши давлат
томонидан
молиялаштириш
ҳисобига
яратилган
университетларга
итшланмаларни яратиш ҳуқуқи берилиши асосида қатор қонунлар қабул
қилинди. Ҳозирги даврда аксарият хорижий
университетлар тузилмасида
университет ва бизнеснинг ўзаро хатти-ҳаракатлари масъулиятини олувчи
бўлимлар мавжуд. Уларга университетлар ишланмаларини
тижоратлаштириш
борасида ёрдам кўрсатадиган технологиялар трансфери марказлари, илғор
технологиялар
маркази
ёки
илмий-техник
фаолият
натижаларини
тижоратлаштириш марказлари (Швейцария, Швеция, Буюкбритания, Германия,
АҚШ, Хитой, Япония ва бошқалар) тааллуқли. Хусусан, Хитойда ҳар бир йирик
илмий-тадқиқот университети ўз таркибий
тузилмасида технологиялар
трансфери билан шуғулланадиган ва ХХР ҳукумати томонидан университетга
ажратилган умумий маблағлар ичида ўз улушига эга бўладиган бўлим мавжуд.
Умуман олганда, бугунги кунда ривожланган мамлакатлар амалиётида
технологиялар
трансфери
ривожланишининг
қуйидаги
замонавий
тенденцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
биринчидан, технологиялар трансфери мустақил касбий соҳа сифатида
ўзига нафақат
интеллектуал мулкни, балки рискларни ва инвестицияларни,
бозорни тадқиқ этишни, рекламани ва бошқаларни қамраб
олувчи тизим
сифатида ажралиб чиқди ва ривожланиш босқичини амалга оширмоқда.
иккинчидан,
саноати
ривожланган
мамлакатларда
(Германия,
Буюкбритания, АҚШ, Япония ва бошқ.) давлатнинг қўллаб-қуввватлаши билан
технологиялар трансфери Тизими (ТТТ) томонидан тартибга солинадиган ва
йўналтириладиган янги бозор сектори яратилмоқда.
учинчидан, технологиялар трансфери бўйича хатти-ҳаракатларни
жадаллаштиришни талаб этувчи ҳукумат органлари
томонидан илмий ва
тадқиқот ташкилотларига босимлар кучаймоқда.
тўртинчидан, Технологиялар трансфери марказларининг базасида
яратилган ҳам автоном, ҳам
илмий ва таълим муассасалари, технопарклар ва
технополислар, минтақавий ва миллий тармоқлар бирлашиши рўй бермоқда.