1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-боб. Божхона органларида хизматни ўташ



Download 55 Kb.
bet7/18
Sana02.04.2022
Hajmi55 Kb.
#524878
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
Давлат божхона хизмати туг УЗБ

4-боб. Божхона органларида хизматни ўташ
13-модда. Божхона органларида хизматга қабул қилиш ва хизматни ўташ
Божхона органларидаги хизматга фуқароларни қабул қилиш, лавозимга тайинлаш, уларнинг божхона органларидаги хизматда кўтарилиши ва бошқа лавозимга ўтиши ушбу фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар амалга оширилади.
Божхона органларидаги хизматга, ўн етти ёшдан кичик ва ўттиз ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшда бўлган, тегишли даражадаги маълумотга эга бўлган, ўзининг шахсий ва ишчанлик фазилатларига, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлигига кўра божхона органи ходимининг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ихтиёрий асосда қабул қилинади.
Эркаклар божхона органларидаги хизматга муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликни ўтаган тақдирда қабул қилинади.
Алоҳида ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони, қарори ёки фармойиши, шунингдек розилиги ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ёхуд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи асосида бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан ходимлар ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган талабларни инобатга олмаган ҳолда божхона органларидаги хизматга қабул қилиниши мумкин.
Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган, бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган фуқаролар, шунингдек содир этган жинояти учун қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилган ёки олиб ташланган ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганидан қатъи назар, илгари ҳукм қилинган фуқаролар божхона органларидаги хизматга қабул қилиниши мумкин эмас.
Божхона органларидаги лавозимлар қуйидагича тўлдирилади:
офицерлар таркиби — Олий ҳарбий божхона институти битирувчилари ва олий маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан;
сержантлар таркиби — ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг захирадаги офицерларини божхона органларининг сержантлар таркиби лавозимларига тайинлашга йўл қўйилмайди.
Божхона органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруқлари билан тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига, Давлат хавфсизлик хизматининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Миллий гвардиянинг қўшинлари ва органларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига биноан тузиладиган ҳарбийлаштирилган тузилмаларга, шунингдек ички ишлар органларига ўтказилиши ва улар шахсий тартибда ҳақиқий ҳарбий хизматга ёки божхона органларида хизматни давом эттириш учун тайинланганлиги муносабати билан қайтариб ўтказилиши мумкин.
Чақирилувчи бўлган, божхона органларига хизматга қабул қилинган ҳарбий хизматга мажбур Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳарбий ҳисобдан чиқарилади ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус ҳисобида туради. Хизматдан бўшатилган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида ҳарбий ҳисобга қўйилади.

Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish