1-боб. Умумий қоидалар 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади


-модда. Божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш



Download 55 Kb.
bet10/18
Sana02.04.2022
Hajmi55 Kb.
#524878
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Давлат божхона хизмати туг УЗБ

18-модда. Божхона органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Божхона органлари учун кадрлар тайёрлаш Олий ҳарбий божхона институтида ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа таълим муассасаларида амалга оширилади.
Божхона органининг ходими бошқа турдаги касбий фаолият билан боғлиқ лавозимга тайинланган тақдирда ёки уни ишнинг янги йўналишлари бўйича тайёрлаш зарур бўлганда қайта тайёргарликдан ўтади.
Божхона органининг ходими ҳар икки йилда малака оширишдан ўтади.
Олий ҳарбий божхона институтининг тингловчилари ва курсантлари божхона органларидаги хизматда деб ҳисобланади, бундан чет эл фуқаролари мустасно.
19-модда. Хизматни ўташ режимини таъминлаш
Божхона органлари ходимлари учун иш вақти давомийлиги ҳафтасига қирқ соатдан ошиши мумкин эмас. Зарур бўлган ҳолларда, ходимлар кучайтирилган ёки суткалик режимда хизматни ўташга жалб этилиши мумкин.
Хизматни ўташнинг одатдаги режимида олти кунлик иш ҳафтаси назарда тутилади, бунда кунлик иш давомийлиги етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ошмаслиги керак.
Хизматни ўташнинг кучайтирилган режими кунига иш вақтидан ташқари давомийлиги тўрт соатдан ошмайдиган хизмат белгиланишини назарда тутади.
Суткалик режимда хизматни ўташ уч маҳал овқатланиш ҳамда камида саккиз соат дам олиш учун вақт берилган ҳолда йигирма тўрт соат давомида амалга оширилади.
Хизматни суткалик режимда ўташ чоғида божхона органлари ходимларига уларнинг хоҳишига кўра, хизматни ўташ жойида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари учун белгиланган умумқўшин паёги нормалари доирасида белгиланадиган озиқ-овқат паёги учун бериладиган компенсация ўрнига уч маҳал бепул овқат берилиши мумкин, бундан ўз хизмат вазифаларини доимий равишда суткалик навбатчилик режимида бажарадиган ходимлар мустасно.
Кучайтирилган ёки суткалик режимлар жорий этилиши муносабати билан иш соатларининг (кунларининг) белгиланган нормалари оширилганлиги учун божхона органи ходимига пуллик компенсация тўланади ёки хоҳишига кўра дам олиш кунлари (отгуллар) берилади ёхуд бу кунлар ҳар йилги асосий таътилига қўшилади.
Кучайтирилган ва суткалик режимларни жорий этиш ҳамда бекор қилиш, шунингдек божхона органлари ходимларини жанговар ҳаракатларда иштирок этишга жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг буйруғи билан амалга оширилади.
Дам олиш ва байрам кунлари хизмат мажбуриятларини бажаришга жалб этиладиган божхона органлари ходимларига ҳафтанинг бошқа кунларида дам олиш кунлари берилади.
Божхона органларининг навбатчилик қисмлари суткалик нарядининг хизмати йигирма тўрт соатга мўлжаллаб ташкил этилади.
Навбатчилик вақтида божхона органлари навбатчилик қисмининг ходимларига овқатланиш ва қисқа муддатли дам олиш учун ҳар бир кишига умумий давомийлиги уч сменалик навбатчиликда — олти соат, тўрт сменалик навбатчиликда — тўрт соат давом этадиган танаффуслар навбатма-навбат берилади.
Смена тугагач, божхона органлари навбатчилик қисмларининг ходимларига ҳамда хизмат мажбуриятларини суткалик навбатчилик режимида доимий бажарувчи бошқа ходимларга дам олиш берилади.
Божхона органларининг асосий хизмат мажбуриятларига қўшимча равишда суткалик хизматга (шу жумладан навбатчиликка) жалб этилган ходимларига навбатчилик тугаганидан сўнг камида йигирма тўрт соат давом этадиган дам олиш вақти берилади.
Божхона органларидаги хизмат фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда божхона органининг бошлиғи томонидан тасдиқланадиган кун тартиби ишлаб чиқилади.

Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish