1 боб. Физиологик акустика асослари



Download 2,68 Mb.
bet3/9
Sana24.01.2023
Hajmi2,68 Mb.
#901820
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
WTryGRcrZGJdzVafpbAmVrLFSjjitcEY30pQGCx4

1.3. Эшитиш ва оғриқ бўсағаси

Агарда асосий мембрананинг толаси тебранаётганида ёнидаги тукли катакчага тегмаса, унда одам товушни эшитмайди. Толанинг тебраниш амплитудаси ошганда ёнидаги тукли катакчага теккан заҳоти нерв толалари қўзғалиб бош мия эшитиш марказига электр импульсларини юборади, натижада, товуш эшитилади.


Мутлоқ тинчликда 1000 Гц частотали товуш эшитилиши учун одам қулоғи яқинидаги босим амплитудаси 2,84.10-5 Н/м2 (эффектив қиймати 2.10-5 Н/м2) бўлиши керак. Бу қиймат атмосфера босимининг 2.10-5 ни ташкил этади. Бу ҳолда, ясси тўлқин жадаллиги 10-12 Вт/м2 га тенг. Шуниси қизиқки, ҳаво заррачаларининг силжиш амплитудаси молекула радиусининг ўндан бир бўлагидан кам. Қулоқ пардасига таъсир қилаётган флуктуацияларнинг тасодифий иссиқлик молекуляр ҳаракати билан боғлиқ бўлган босим кучининг ўзгариши, мутлоқ тинчликдаги товуш босимидан бор - йўғи 5÷10 марта кичик. Халақит берувчи шовқин ва бошқа товушлар йўқлигида базўр эшитиладиган товуш босими қиймати, бўсаға қиймати, ёки базўр эшитилиб эшитилмас қиймати эшитилиш бўсағаси деб аталади. Тадқиқотчилар эшитилиш бўсағасини аниқлаш устида талайгина ишлар олиб бордилар. Натижада, шу нарса аниқландики, эшитилиш бўсағаси турли одамларда турлича. Бу фарқнинг ўзгариши бир хил ёшдаги эшитиш аъзоси соғлом одамлар учун тасодифийдир. Одам эшитиш бўсағаси бир вақтнинг ўзида, эшитиш шароити, чарчоқлиги, ҳаяжонланиши ҳисобига ҳам ўзгариши мумкин. Шунинг учун ишончли эшитилиш бўсағаси ҳақидаги маълумотларни фақат статистик, яъни маълум шароитларда кўпчилик одамларда ўлчаш билан аниқлаш мумкин.
Бундай статистик тадқиқотлар АҚШ да (1938—1939 й.й), Англияда (1956—1957 й.й), собиқ СССР да (1958 й) олиб борилган. Халқаро келишувга асосан эшитиш бўсағасининг стандарти сифатида 1.5-расмда келтирилган соф синусоидал сигналнинг частотага боғлиқлик эгри чизиғи қабул қилинган.
Текширишлар 18 ёшдан 23 ёшгача бўлган эшитиш аъзоси соғлом одамлар билан олиб борилган.
1.5-расмдан кўриниб турибдики, эшитиш бўсағаси частотага боғлиқ.Товушлар 2000 Гц ÷ 4000 Гц гача бўлган диапазонда товуш босими 2.10-5 Па ва ундан кам бўлган қийматларда сезилади. Шу билан бирга паст ва юқори частоталарда эшитиш бўсағаси сезиларли ошади.

1.5-расм. Одам эшитиш ва оғриқ бўсағалари эгри чизиғи

Биз товуш жадаллигини 20.000 Гц дан юқорисига қанчалик оширмайлик товуш ҳиссиёти пайдо бўлмайди, бу кўпчилик одамлар учун эшитиш чегарасидан юқори. Худди шундай ҳолат товуш частоталари 16÷20 Гц дан паст бўлганда ҳам кузатилади.


Агарда, эшитилаётган товуш частотасини секин - аста ошира борсак, товуш баландлиги ошаётгандек туюлади. Товуш босимининг кейинги қийматида қулоқда оғриқ сезила бошланади. Оғриқ сезила бошланган товуш босими, оғриқ сезиш бўсағаси деб аталади. Оғриқ сезиш бўсағасининг частотага боғлиқлик эгри чизиғи, эшитилиш бўсағаси эгри чизиғига нисбатан, бир мунча текисроқ.
Айрим ўқув қўлланма ва сўровномаларда эшитиш бўсағаси абсолют ва частотага боғлиқликнинг турли қийматлари берилган. Бу фарқ эшитиш бўсағасини ўлчашнинт турли усулларидан фойдаланганлиги натижасидир. Масалан, ўлчашлар бир қулоқ билан ёки икки қулоқ билан эшитиш учун олиб борилган бўлиши мумкин. Ундан ташқари шундай эшитиш бўсағалари мавжудки, айримлари қулоқ чаноғи ёнгинасида (телефон) аниқланади, бошқалари эса, товуш тўлқинлари фронтал тушиб хонадаги тўсиқлардан бир неча бор қайтиши натижасида аниқланади.
Товуш эшитишнинг юқори чегараси (катта сатҳлар томонидан) частота ўзгаришига камроқ боғлиқ, эшитиш бўсағасининг катта сатҳли қийматлари 1.1 жадвалда келтирилган. Юқори ва паст эшитиш бўсағаларини солиштириб айтиш мумкинки, ўрта частоталарда нормал эшитиш динамик диапазони 120÷130 дБ ташкил этади.

1.1-жадвал



Овоз эшити бўсағалари

Соф тонлар

Узлуксиз спектрли шовқинлар

Pэфф =2.10-5 Па нисбатан дБ ларда

Ёқимсиз овоз сезиш
бўсағаси

90

110

Сезиш бўсағаси

112

132

Оғриқ бўсағаси

120

140

Турли товуш босимининг ўртача қиймати 1.6-расмда келтирилган

1.6-расм. Турли товуш босимининг абсолют қийматлари, сатҳлари ва интенсивлиги шкаласи





Download 2,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish