Уюшган корхна дсб - шўьба корхонаси ҳам қўшма корхонаси ҳам бўлмаган корхонада инвестор аҳамиятли таъсирга эга бўлишига айтилади.
Аҳамиятли таъсир деб - бошқариш сиёсатида назорат бўлмаган ҳолда инвесторни инвестиция қилинган корхонанинг молиявий ва ишлаб-чиқариш сиёсати бўйича қарорларни қабул қилишда иштирок этишга ваколатининг мавжудлигига айтиладии.
Агар инвестор, бевосита ёки билвосита ўз шўъба корхоналари орқали, инвестиция қилинган корхонада 20% ёки кўпроқ фоиз овозга эга бўлса, инвестор аҳамиятли таъсирга эга деб тушунилади. Бундай холатда инвестицияларнинг ҳисоби сарфларнинг хақиқий суммаси ва фойда шаклида олинувчи дивидендлар бўйича юритилади.
Шўъба корхона деб - бошқа бош корхона деб айтиладииган корхонанинг назорати остида фаолият кўрсатувчи корхонага айтиладии.
Инввстициялар ҳисобининг усуллари 1.Қиймат усули. Ушбу усулни қўллаганда, инвестор ўз инвестициясини бошқа корхонага қиймати бўйича қўяди. Инвестор даромадни инвестиция қилинган корхонанинг йиғилган соф фойдасининг сотиб олинган кундан кейин юзага келган қисмидан тушган тўловларни олган захоти тан олади. Бундай фойдадан ортиқча олинган тўловлар инвестицияларниқайтиши сифатида кўрилади.
Уюшган корхона жамғармаларни инвесторга ўтказиш имкониятини нозиклаштирувчи қаттиқ узоқ-муддатли чегараланишлар остида ҳаракат қилиш керак бўлганда, уюшган корхонага қўйилган инвестициялар қиймат усули бўйича ҳисобга олинади. Инвестор бу усулни, инвестиция сотиб олинганда ёки яқин келажакда сотиш мақсади билан сақланганда, қўллайди.
Қиймат усулииинг асосий холатлари:
Назорат эмас балки аҳамиятли таъсир мавжудлигида қўлланади
Уюшган компанияга йуналтирилган инвестиция учун альтернатива
Инвестиция қилинганида, у қиймати бўйича кўрсатилади ва бунда инвестиция ҳисоби дебетланади
Дивидендлар эълон этилиш вақтида дебиторлик қарзини дебетлаш ва даромадни кредитлаш йўли билан даромад сифатида ҳисобга олинадилар. Дебиторлик қарзлари дивидендлар олинганида кредитланади.
Қиймат усулида акциялар бўйича дивидендлардан олинган даромадлар тегишли равишда эмитент дивидендларни эълон қилган куни инвестор томонидан «Олинадиган дивидендлар» счётининг дебетида ва «Дивидендлардан даромад» счётининг кредитида акс эттирилади.
Дт Олинадиган дивидендлар
Кт Дивидендлардан даромадлар
Айрим холатларда инвестор томонидан олинадиган дивидендлар у сотиб олинган кунидан бошлаб олган мутаносиб фойда улушига қараганда юқорироқ бўлиши мумкин. Улар инвестициялардан олинган даромадлар кўринишида эмас, балким капитал қайтиши тариқасида ҳисобга олиниши лозим. Яъни дивиденд (тўлиқ ёхуд унинг қисми) инвестициялар счётларида қуйидаги келтирилган мисолдаги каби кредитланади.
Фараз қилайлик, 2000 йил 1 январда «Зафар» компанияси «Юлдуз» компаниясининг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 10 % акцияларини сотиб олди. 2000 йилда «Юлдуз» компаниясининг соф фойдаси 40 000 сўмни ташкил этди ва у 60 000 сўм миқдорида дивидендлар тўлади. Олинган дивидендларни акс эттириш учун «Зафар» компанияси қуйидаги журнал ёзувларини амалга ошириши лозим:
Дт Пул маблағлари (60 000 х 10%) 6 000
КтДивидендлардан даромадлар (40 000 х 10%) 4 000
Кт Инвестиция2 000