1-боб. Бухгалтерия ҳисобининг концепциялари ва тамойиллари


Вақтинча фарклар вужудга келадиган вазиятлар



Download 2,87 Mb.
bet138/159
Sana20.03.2022
Hajmi2,87 Mb.
#503914
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   159
Bog'liq
хайрулло китоб

Вақтинча фарклар вужудга келадиган вазиятлар:







Солиқка тортиш мақсадларида қўлланиладиган усуллар

Харажатларни тан олиш

Ҳисоблаш ва муддатини узайтириш усулларига асосан тан олиш (келгуси даврлар харажатлари Молиявий ҳисоботни тузиш мақсадларида қўлланиладиган усуллар; келгуси тўловлар захиралари)

Тўлов вақтида тан олиш

Олинадиган счётлар

Чегирма ва даргумон қарзлар бўйича резервларни куллаш

Тўғридан-тўғри ҳисобдан чикариш

Товар захиралари

Товар захираларини ўртача белгиланган қиймат бўйича баҳолашнинг қўлланилиши

Товар захираларини баҳолаш учун Ғ1ҒО усулининг қўлланилиши

Амортизация

Қийматни тезлаштирилган равишда ҳисобдак чикариш усули

Тўғри чизиқли усул

Вақтинча фарқлар самарасини акс эттириш усули ўзгариши мумкин. Баъзан маълумот молиявий ҳисоботларнинг тушунтириш хатларига киритилади, баъзан эса вақтинча фарқлари солиқ самарасининг бухгалтерия ҳисоби усулларини қўллаш йўли билан акс эттирилади. А/исол.-Фирманинг солиқ тўлангунга қадар бухгалтерия даромади (фойдаси) 100 000 сўмни ташкил қилади. Агар солиқ ставкаси 34% бўлса. молиявий ҳисобот мақсадларига мўлжалланган солиқ бўйича харажатлар 34 000 сўмни ташкил қилади. Ҳисобот йилининг сотув тушуми таркибида солиқка тортиладиган даромад (фойда) га киритилмайдиган суммалар ҳам бор, деб фараз қиламиз. Агар фирма бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ҳисоблаш усулини, солиқларни ҳисоблашда эса - касса усулини қўллаган бўлса. бўлиши мумкин. Бунда солиқка тортиладиган даромад (фойда) 20 000 сўмга тенг деб фараз қиламиз, унда солиқ тўловлари бўйича жорий қарзлар фақатиина 6 800 сўмни ташкил қилади.
Даромад (фойда) солиғи харажатлари 34% х 100 000 = 34 000.
Бюджетга солиқлар бўйича қарз 34% х 20 000 = 6 800.
Ушбу иккита сумма ўртасидаги фарқ ўзида 27 200 суммадаги солиқ тўловлари муддатининг узайтирилишини билдиради. Бошқача қилиб айтганда, фирма 6 800 сўм миқдорда фойда солиғини ҳозирги вақтда ва 27 200 сўмни келгусида тўлаши лозим. Кейинги йилда солиқка тортиладиган даромад (фойда) бухгалтерия даромад (фойда) идан 80 000 сўмга кўп
бўлди, деб фараз қиламиз, бунда солиқ бўйича муддати узайтирилган кредиторлик қарзлари 27 200 сўмдаги тўлов билак тўланади.
Мувофиқли тамойилига эришиш учун ҳисобот йилидаги солиқлар бўйича харажатлар тан олинган даромад суммасидан акс эттириши лозим. Харажатлар ва мажбуриятлар орасидаги фарқ солиқ бўйича кечиктирилган мажбурият кўринишида акс эттирилиши керак. Ушбу фарқ харидорлардан пул келиб тушган сари бюджет олдидаги мажбуриятлар ҳисобварағига ўтказилади.
Дт Фойда солиғи бўйича харажатлар 34 000
Кт Бюджетга солиқлар бўйича қарз6 800
Кт Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган
фойда солиғи бўйичамажбуриятлар 27 200
Келгуси йилда олдинги йилида амалга оширилган сотувлар бўйича пул маблағлари келиб тушган сари компанияда бюджетга солиқлар тўлаш мажбуриятлари пайдо бўла бошлайди ва у қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади:
Дт Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган
фойда солиғи бўйича мажбуриятлар 27 200
Кт Бюджетга солиқлар бўйича қарз 27 200
Вақтинча фарқлар қуйидагилар натижасида вужудга келиши мумкин:
а) суммаларни фойда счётининг дебети ёки кредитига олиб бориш вақтидаги фарқлар натижасида,
б) бухгалтерия ва солиқ ҳисобларида ҳар хил баҳолаш усулларининг қўлланилишидан вужудга келган фарқлар натижасида.
Агар хўжалик хаётининг фактлари бир ҳисобот даврининг солиқка тортиладиган ва иккинчисининг бухгалтерия даромади(фойдаси) миқдорида акс эттирилса, унда фойда солиғини ҳисобот даврлари ўртасида тақсимлаш зарурияти пайдо бўлади. Шунга ўхшаш вақтинча фарқларнинг вужудга келиши қуйидаги холларда бўлади:

  • Агар бирор сумма солиқка тортиладиган даромад(фойда) дан айирилса ва жорий ҳисобот даврида келгуси давр харажатларига олиб борилса. Мисол тариқасида солиқка тортиш мақсадларида асосий воситалар амортизациясининг бир текисда тақсимлаш усулининг ва бухгалтерия ҳисоботи мақсадларида тезлаштирилган амортизация усулининг қўлланилишини келтириш мумкин.

  • Агар фойда жорий ҳисобот даврига тегишли бўлса, бироқ солиқка тортиш мақсадларида кейинги даврда ҳисобга олинса. Кенг тарқалган мисол: сотишдан олинган ҳисобот даври фойдаси товарни жўнатиш пайтида, тегишли солиқка тортиладиган фойда - уни тўлаш бўйича шаклланади.

  • Агар фойда солиқ ҳисобига киритилса, лекин балансда келгуси давр даромад (фойда) ларидеб акс эттирилса. Хусусан, бўнак тариқасида олинган ижара тўлови балансда келгуси давр даромад(фойда) ларига қаралли, бироқ солиқка жорий даврда тортилади.

  • Агар суммалар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда жорий ҳисобот даврининг харажати деб акс эттирилиб, лекин солиқка тортиладиган фойда суммасини кейинги даврларда қисқартирса. Бунга мисол бўлиб кафолатланган таъмирлашни бажариш харажатларининг ҳисобланиши хизмат қилиб, фақатиина уларнинг хақиқий вужудга келиш пайтида фойда солиғини ҳисоблаганда айирилиши лозим.

4. Вақтинчалик фарқлар солиқ самарасининг ҳисоби.
Ўзбекистонда Солиқ Кодексига мувофиқ жорий йилда фойда солиғи тўлови бўйича харажатлар бюджетга солиқ тўлаш мажбуриятлариги тенгдир. Бироқ. МХХА таъкидлашича вақтинча фарқлар келгуси даврларда қопланади ва корхона харажатлари кўринишида акс эттирилмаслиги керак, акс ҳолда мувофиқ тамойили бузилади. Ҳисобот даври солиқларини тўлаш бўйича харажатлар муддатини узайтириш усули ёки мажбуриятлар усулини қўллаш билан вақтинча фарқларнинг солиқ самараси ҳисоби асосида аниқланиши зарур.
Вақтинча фарқларнинг солиқ самараси ҳисобининг бухгалтерия усулларига мувофиқ, даромад (фойда) солиқлари корхона томонидан даромад (фойда) лар олишда қилинган харажатлар деб қаралади ва тегишли даромад (фойда) ва харажатлар вужудга келган даврда ҳисобланади.Вужудга келаётган вақтинча фарқнинг солиқ самараси молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда солиқлар тўлаш бўйича харажатларга киритилади ва балансда "Муддати узайтирилган солиқлар" моддаси бўйича акс эттирилади.

Download 2,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish