Ҳисобот даври учун тақсимланмаган фойда (зарар) (130-140)
150
17-БОБ. ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИНИНГ ҲИСОБИ Ушбу бобни ўрганиб , Сиз қуйидагиларни билишингиз лозим: 1.Солиқка тортиладиган ва бухгалтерия ҳисоби фойдаси (даромади) ўртасидаги фарқларни.
2.Доимий ва вақтинчалик фарқларнинг тавсифини.
З.Вақтиталик фарқлар пайдо бўладиган вазиятларни.
4.Вақтинчалик фарқлар солиқ самарасининг ҳисобини.
5.Иқтисодии фаолиятдан зарар кўрганда фойда солиғи ҳисобининг тартибини.
6. Фойда солиғини ёритшишини.
1.Солиқка тортиладиган ва бухгалтерия ҳисоби фойдаси (даромади) ўртасидаги фарқлар.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ солиқ тўловчилар деб ҳисобланадиган субъектлар томонидан даромад (фойда) солиғи ҳисобининг услубини белгилаб беради.
Ҳисоб фойдаси — бу молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда солиқ тўлангунга қадар фавқулодда моддаларни киритган ҳолда бухгалтерия ҳисоби счётларида аниқланадиган фойдадир.
Солиқка тортиладиган фойда (зарар) - бу солиқ қонунчилигига мувофиқ белгиланадиган, ҳисобот даврининг даромад (фойда ёки зарар) суммаси. Ушбу фойдага асосланиб ҳисобот даврида бюджетга тўланиши керак бўлган солиқ ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби фойда қийматини ялпи даромад суммасидан ҳисобот давридаги компаниянинг барча харажатларини айириш орқали аниқланади. Харажатларнинг қандай турларини айириш мумкин ва ялпи даромадга нималар киритилиши, солиқ қонунчилиги томонидан белгиланади. Бироқ, Солиқ Кодексига асосан солиқ солинадиган базага қайтадан киритиладиган харажатлар моддалари, яъни чегирилмайдиган харажатлар ёки доимий тафовутлар таркиби белгиланган. Бундан ташқари, БХХА ва БХМАда белгиланган ҳисоб усуллари кўпинча солиқ қонунчилигининг қоидаларидан фарқ қилгани сабабли тўлангунга қадар ҳисоб фойдаси солиқ солинадиган фойдадан бир-биридан фарқ қилади, аммо ушбу фарқлар вақт давомида бартараф этилади (вақтинчалик фарқлар). Бинобарин, солиқ солинадиган фойдани ҳисоблаш учун ҳисоб фойдасини доимий тафовутлар ва вақтинчалик фарқлар суммасига тузатиш керак бўлади.
Ҳисоб фойдаси (МНтХдан) + Доимий тафовутлар +(-) Вақтинчалик фарқлар Солиқка тортиладиган даромад (фойда) Тўланадиган солиқлар - бу солиқка тортиладиган даромад (фойда) асосида ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган солиқ суммасидир.
Солиқни тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар ёки ҳисобот даври зарари билан боғлиқ бўлган ҳисобланган солиқнинг потенциал камайтирилиши - бу молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган солиқ суммасидир.
Тўланадиган солиқ суммаси Ўзбекистон Ресиубликасининг Солиқ Кодексига биноан аниқланади. Кўпчилик холларда солиқ солинадиган даромад(фойда) ни аниқлаш қоидалари бухгалтерия даромади(фойдаси) ни аниқлаш учун қўлланадиган ҳисоб сиёсатидан фарқ қилади.
Доимий ва вақтинчалик фарқларнинг тавсифи
Доимий фарқлар. Солиқка тортиладиган ва бухгалтерия даромади (фойдаси) орасида фарқлар вужудга келиш сабабларидан бири бўлиб, маълум моддалар бир ҳисоб-китобларга киритилади ва бошқасидан ҳисобдан чиқарилиши ҳисобланади. Масалан, айрим харажатлар солиқка тортиладиган даромад (фойда) ни аниқлашда йўл қўйиладиган айирмалар ҳисобланмайди, бироқ бу харажатлар бухгалтерия даромад(фойдаси) аниқланганда айирилади. Шу каби фарқлар доимий фарқлар деб аталади.
Доимий фарқлар - бу жорий ҳисобот даврида вужудга келадиган ва кейкнги даврларда қайта ҳисобга олинмайдиган, солиқка тортиладиган даромад(фойда) ва бухгалтерия даромади орасидаги фарқдир.
Бундай фарқларга бухгалтерия даромади(фойдаси) нинг бир қисми бўлиб иштирок этадиган. бироқ амалдаги қонунчилигига биноан солиқка тортилмайдиган, давлат облигациялари бўйича олинган фоиз мисол бўла олади. Бошқа мисол сифатида ҳисоботда асосий фаолият харажатларини билдирадиган, лекин солиқка тортишда фойдадан айирилмайдиган, ишчиларга тўланадиган моддий ёрдамни келтириш мумкин. Доимий фарқлар фақатиина ялпи солиқка таъсир этади ва фойда солиғини тақсимлашда на амалий, на назарий муаммоларни келтириб чиқармайди. Молиявий ҳисоботдан ташқари, улар бухгалтер таъсири доирасидан ташқарида бўлади ва ш}'нинг учун биз бухгалтерия (солиқка тортишгача бўлган) даромади(фойдаси) доимий фарқлар суммасига тузатиш бажарилди, деган тахминдан келиб чикамиз.
Тўланадиган солиқ усули Даромад(фойда) солиғини тўлаш бўйича харажатлар - бу жорий фаолиятдан олинган, компаниянинг фойдасига олиб бориладиган харажатлардир. Бу харажатлар суммаси фирманинг хақиқатдан тўлаган солиқ суммасига тенг бўлиши ҳам мумкин, тенг бўлмаслиги ҳам мумкин. Бу сумма солиқ кодексига асосан аниқланади. Кўпчилик кичик фирмалар учун солиқларни ҳисоблаш учун керакли бўлган усул асосида бухгалтерия ёзувларини юритиш кулайроқдир. Шундай қилиб, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган солиқларни тўлаш харажатлари бюджетга тўлаш лозим бўлган солиқ суммасига тенг бўлади. Бундай амалиёт, одатда умумқабул қилинган андозаларга биноан ҳисобланган фойда ва солиқ идоралари услуби бўйича ҳисобланган фойда орасида фарқлар бўлмаганда ўринлидир. Бунда солиқни ҳисоблашга оид ўтказма қуйидагича бўлади:
Дт Фойда солиғи бўйича харажатлар
Кт Бюджетга солиқлар бўйича қарз.
Бироқ, компания ўз ҳисоб сиёсатида ҳисобни юритиш учун белгилаган усуллари солиқни ҳисоблашга оид жорий этилган усулларидан фарқ қилса, солиқ бўйича харажатларни солиқ кодексига асосан фойда солиғини тўланиши талаб этиладиган суммани тан олиш даромадлар ва харажатлар мувофиқлиги тамойилини бузилишига олиб келиши мумкин.