ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ 20__1____дан 1____гача "АВС" акционерлик жамият Ўлчов бирлиги:сўм
Соф фойда
Соф фойданинг тузатилиши:
Амортизация
Қимматли қоғозларни сотишдан фойда
Қимматли қоғозларни сотишдан зарар
Олинадиган ҳисоб варақларнинг камайиши
Товар захираларининг кўпайиши
Келгуси давр харажатларининг камайиши
Тўланадиган ҳисоб варақларнинг кўпайиши
Ҳисобланган мажбуриятларнинг кўпайиши
Ҳисобланган фойда солиғининг камайиши
Соф фойдага тузатишларнинг жами
Операцион фаолиятдан пул маблағларининг холати
Инвестицион фаолиятдан пул оқимларининг ҳаракати
Қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши
Қимматли қоғозларнинг сотилиши
Асосий воситаларнинг олиниши
Асосий воситаларнинг сотилиши
Инвестицион фаолиятдан пул маблағларининг холати
Молиявий фаолиятдан пул оқимларининг ҳаракати
Облигацияларнинг тўланиши
Оддий акцияларнинг чикарилиши
Дивидендларнинг тўланиши
Молиявий фаолиятдан пул маблағларининг холати
Пул маблағларининг холатида соф ўзгаришлар
Йилнинг бошида пул маблағлари
Ҳисобот даври охирига пул маблағлари
Иивестицион ва молиявий фаолиятлар билан боғлиқ бўлган пулсиз муомалаларнинг рўйхати
Асосий воситаларни олишга чикарилган облигациялар
А) Операцион фаолиятдан пул оқимлари ҳаракатини аниқлаш - тўғриусул 1.Сотишдан пул маблағларининг келиши. Сотишдан келган пул маблағларининг тушуми қуйидаги формула билан аск эттирилиши мумкин:
Сотишдан пул маблағларининг тушуми
=
Сотишдан тушум (Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот)
=
Олинадиган счётларининг
Камайиши ёки Олинадиган счётларининг
кўпайиши (Баланс)
Берилган кредитлар учун фоиз кўринишидаги ва дивидендлар кўринишидагипу лмаблағларининг тушуми. БХХА фоизлар ва дивидендларнинг бир мазмундаги таснифини бермайди, уларни олинган ва тўланганларга ажратиш заруриятини таъкидлайди. Амалиётда кўпинча олинган фоизлар ва дивидендларни инвестицион фаолиятга, тўланган фоизлар ва дивидендларни эса молиявий фаолиягга олиб борадилар, гарчанд тўланган фоизлар операцион фаолиятга олиб борилса ҳам.
Олинган товар ёки хизмат учун пул маблағларининг тўланиши. Олинган товарлар учун ёки хизматлар учун тўланган пул маблағларининг хажми қуйидаги формула билан аниқланади:
Олинган товар уун пуллик тўловлар
=
Сотилган товарларнинг таннархи (Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот)
+
Товар захираларининг кўпайиши ёки товар захираларининг камайиши (Баланс)
-
+
Тўланадиган счётларнинг кўпайиши ёки тўланадиган счётларнинг камайиши (Баланс)
4.Операцион харажатлар бўйича пуллик тўловлар. Операцион харажатлар бўйичатўловлар операцион харажатларни тузатиш йўли билан қуйидаги формула билан аниқланади:
Операцион харажатлар бўйича пуллик тўловлар
=
Операцион харажатлар (Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот)
+
Келгуси даврлар харажатларнинг кўпайиши ёки камайиши (Баланс)
+
Хисобланган мажбуриятлар
нинг камайиши ёки кўпайиши (Баланс)
-
Амортизация
Ва бошқа пулсиз харажатлар (Молиявий натижалар тўғрисидаги хисобот)
5.Олинган кредит учун фоизлар бўйича пул тўловлари. 2-чи пунктга асосланиб, кредитларучун фоизлар бўйича пул маблағларнинг тўловини операцион фаолиятга киритиш керак, чунки кредитлар учун фоизлар учун пул маблағларининг тўланиши бу фоизлар бўйича харажат суммасига тенг.
6. Фойда солиғи бўйича пул маблағларининг тўланиши. Фойдага солиқ бўйича тўланган пул маблағларининг хажми қуйидаги формула билан аниқланади:
Фойда солиғи бўйича пул
маблағларининг
тўланиши
=
Фойда солиғи (Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот)
±
Фойда солиғи бўйича
қарзнинг камайиши ёки Фойда солиғи бўйича
қарзнинг кўпайиши
(Баланс)
Б) Операцион фаолиятдан пул маблағларининг ҳаракатини аниқлаш - эгриусул.
Эгри усул. Эгри усул қўлланилганда, операцион фаолият натижасида пул маблағларининг ҳаракати, қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда соф фойда ёки зарарни тузатиш орқали аниқланади:
ҳисобот даврида содир бўлган операцион фаолиятдан дебиторлик ва кредиторлик қарзларда товар моддий бойликларда ўзгаришларни;
эскириш, захиралар, муддати узайтирилган солиқлар, чет эл валютасининг миллий валютага алмаштиришдаги сотилмай қолган тушумлар ва зарарлар, уюшган компанияларда тақсимланмаган фойда ва акцияларнинг баъзи пакетлари каби пулсиз моддаларни;
натижалари пул оқимларига таъсир этадиган инвестицион ва молиявий фаолиятга тегишли бошқа барча моддаларни (асосий воситаларнинг сотишдан тушумлар,зарарлар ва бошқалар)
Тўғри ва эгри усулларининг қўлланилиши бир натижага олиб келади ва бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти бўйича Қўмита икки усулни ҳам тан олади, аммо тўғри усулни қўлланишни тавсия қилади. Тўғри ва эгри усулларнинг қўлланиш билан тузилган пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботлари орасидаги фарқ, фақат операцион фаолият натижасидаги пул оқимларини акс эттирган бўлимида ўз аксини топади.
Эгри усул ҳисобида тўғри усулдагидай тузатишлар ишлатилади, фарқи, эгри усулда ҳар бир модда эмас, балким соф фойда суммаси тузатилади. Қуйида операцион фаолиятдан пул маблағларининг холатини ҳисоблаш учун зарур барча тузатишлар берилган:
1
Соф фойдани операцион фаолиятдан пул маблағларининг холатига трансформациялаш учун зарур ўзгаришлар
Тўланадиган счётлар
Ҳисобланган мажбуриятлар
Бюджет бўйича қарзлар
Кўпайиш
Кўпайиш
Кўпайиш
Камайиш
Камайиш
Камайиш
Амортизация бўйича харажатлар: Асосий воситалар
Номоддий активлар
Қўшилади
Қўшилади
Бошқа зарарлар (ас.фаол-тдан эмас) Бошқа фойда (ас. фаол-тдан эмас)
Қўшилади
Айирилади
5.Инвестицион ва молиявий фаолиятдан пул оқимларини ҳисоблаш. Инвестицион фаолият натижасида пул маблағлари ҳаракатини аниқлаш. Инвестицион фаолият одатда Баланснинг узоқ муддатли активлар бўлимида акс эттирилади, қисқа муддатли молиявий қўйилмаларга таъсир этадиган муомалалар - жорий активлар бўлимида, молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботда қимматли қоғозлар, асосий воситаларни сотишдан даромадлар ва зарарлари кўрсатилади. Инвестицион фаолиятидан пул оқимларини аниқлаш учун керак бўлган ахборот, асосий фаолият билан боғлиқ бўлмаган бошқа муомалаларнинг рўйхатида бўлади.
Молиявий фаолият натижасида пул маблағлари ҳаракатини акс эттириш. Пул оқимлари ҳисоботининг ушбу бўлимида узоқ муддатли қарзнинг ва акционерлик капиталнинг ҳисоб варақлари ҳамда тўланган дивидендлар ҳақида ахборот кўриб чиқарилади.
Инвестицион ва молиявий фаолиятдан пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот. Субъектлар пул оқимлари нетто-асосида (субъектнинг нақц пулнинг гушум ва тўлови орасидаги фарқ) акс эттирилган ходисалардан ташқари, инвестицион ва молиявий фаолиятдан келиб чикадиган асосий ялпи тушумлар ва пул маблағларининг ялпи тўловлари бўйича алоҳида ҳисобот берадилар.
6. Чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳаракати. Чет эл валютаси муомалаларидан келиб чикадиган пул оқимлари муомала амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки курси бўйича миллий валютада кўрсатилиши керак. Чет эл кархона шўъбасининг пул оқимлари ҳаракати муомала амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки курси бўйича миллий валютага алмаштирилиши керак. Валюталарнинг курси ўзгаришлардан келиб чикадиган реализация қилинмаган фойда ва зарарлар пул оқимларига кирмайди.
Фавқулотдаги моддалар билан боғлиқ бўлган пул оқимларининг ҳаракати. Фавқулотда моддалар билан боғлиқ бўлган пул оқимлари, моддаларнинг характерига кўра операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятдан вужудга келадиган пул оқимлари сифатида классификацияланади. Фавқулотдаги моддаларни тушунтириш ва уларни ҳозирги ва келажакдаги пул оқимлари ҳаракатига таъсирини аниқлаш учун, фавқулотдаги моддалар билан боғлиқ пул оқимлар «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда» операцион, инвестицион ва молиявий фаолиятлар бўлимларида алоҳида кўрсатилади.
Фоизлар ва дивидендларни тўлаш ва олиги билан боғлиқ пул оқимлари. Фоизлар ва дивидендлар тўлаш ва олиш билан боғлиқ бўлган пул маблағларининг ҳаракати алоҳида очиб берилади. Улар субъектнинг хўжалик фаолияти турига бир ҳисобот давридан кейингисига бир маромда операцион, инвестицион ёки молиявий фаолият каби таснифланади. Ҳисобот даври давомида тўланадиган фоизларнинг умумий суммаси уларни харажат сифатида молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тан олиниши ёки олинмаслигига қарамасдан пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботда очиб берилади. Молиявий муассасаларда тўланадиган фоизлар ва олинадиган фоизлар. ҳамда дивидендлар пул • маблағларининг ҳаракати сифатида классификацияланади.
Бошқа корхоналар учун эса тўланадиган фоизлар ва олинадиган фоизлар ҳамда дивидендларни операцион фаолиятдан пул оқимлари сифатида таснифлаш мумкин,чунки улар соф фойда ёки зарарни аниқлашда иштирок этадилар. Лекин улар молиявий ва инвестицион фаолиятдан пул оқимлари сифатида ҳам таснифланиши мумкин. Бунга сабаб, улар олинган молиявий ресурслар учун тўлов ёки инвестициялардан даромад ҳисобланади.
Шўъбалар ва бошқа компанияларни сотиш ва сотиб олиш. Шўъбаларни ва бошқа компанияларни сотиш ва сотиб олишдан вужудга келган пул оқимлари иквестицион фаолият каби классификацияланадилар ва алоҳида очиб берилади.