Сотиб олиш. Номоддий активларни сотиб олиш асосий воситаларни сотиб олишдан фарқ қилмайди. Улар алоҳида, гурухда бошқа маблағлар билан биргаликда сотиб олиниши, корхонани ўзида ишлаб чиқарилиши мумкин. Айрим номоддий активлар фирманинг бошқа активларга қараганда алоҳида идентификацияланиши мумкин. Масалан, патентлар, савдо маркалари ва франчайзлар. Бироқ айрим номоддий активларни алоҳида идентифициялаш мумкин эмас, аксинча уларнинг қиймати фирманинг бошқа активлари билан ўзаро алоқадорлик туфайли ошади. Масалан гудвил, мижозлар ишончи ёки ходимлар малакасининг даражасидан келиб чиқиб асосланиши мумкин.
Баҳолаш. Баҳолаш тамойилига асосан номоддий активлар сотиб олиш вақтида сотиб олиш қийматида акс эттирилиши лозим. Сотиб олиш қиймати активни сотиб олиш жараёнида амалга оширилган барча харажатларни ўз ичига олади. Жумладан: сотиб олиш баҳоси. ташиш бўйича харажатлар, ҳуқуқий харажатлар ва сотиб олиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар. Сотиб олиш қиймати- жами тўловларнинг ёки олинган активларнинг жорий бозор қийматидир ( қайси бири аниқроқ ҳисобланиши мумкин бўлса).
Агар номоддий актив тўла ёки қисман бартер асосида пул олинмасдан харид қилинган бўлса. унинг жами қиймати пул воситасида тўланган сумма ва пулсиз тўловнинг жорий бозор нархидан иборат бўлади. Агар бу нархни аниқ белгилаш имкони бўлмаса. сотиб олинган номоддий актив бозор нархлари асосида аниқланади.
Агар номоддий активлар хўжалик юритувчи субъект томонидан юзага келтирилаётган ва унга кетаётган харажатларни ҳисоблаш мумкин бўлса, унда номоддий актив хақиқий таннархи бўйича акс эттирилади. Номоддий активнинг қийматини аниқлаш мумкин бўлмаса, у алоҳида тарзда актив сифатида кўрсатилмайди.
Номоддий актив дастлабки қийматда тан олингандан кейин балансда эскириш суммаси айирилган ҳолда акс эттирилади.Қайта баҳолаш ҳисобига номоддий активнинг баланс қийматини ортиши юз берса, ортган сумма «Резерв капитали» счётининг кредитида, камайиш юз берган такдирда эса, аввалги қайта баҳолашдан фарқ қилган сумма харажат сифатида акс эттирилади.
З.Номоддий активлар бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари. Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби ер, бино, жихозлар каби моддий активларга нисбатан қўлланиладиган айнан бир хил тамойил ва муолажаларни ўз ичига олади.Бу тамойиллар қуйидагилардан иборат:
Харид қилиб олишда таннарх тамойилини қўллаш.
Фойдаланиш давридаги мувофиқлик тамойилини қўллаш, бунда қилинган харажатлар ва бу харажатлар эвазига олинган даромад бир вақтда акс эттирилиши талаб қилинади.
Муомаладан чиқим қилинаётганда даромадни эътироф этиш тамойилини қўллаш, яъни чиқим қилишда, олинган тўлов ва муомаладан чиққан активнинг баланс қиймати ўртасидаги фарқка тенг бўлган фойда ёки зарар эътироф этилади.
4.Номоддий активларнинг амортизацияси. Номоддий активнинг қиймати активнинг амал қилиш муддати ёки активнинг тахмин қилинаётган хизмат муддати ( корхонанинг фаолият кўрсатиш давомидан ортиқ бўлмаган муддат ёки агар фойдали ишлатиш муддатини аниқлаш мумкин бўлмаса 5 йил ) давомида мунтазам равишда ҳисобдан чиқариб борилиши керак. Бу жараён номоддий активлар амортизацияси деб аталади.
Хизмат қилиш муддатининг ўзгариши номоддий активлар ҳисобига таъсир кўрсатади.Агар хизмат қилиш муддати ўзгартирилган бўлса, номоддий активларнинг амортизация қилинмай қолган қиймати қолган хизмат қилиш муддати ичида амортизация қилиниши лозим.Амортизация қилиш усули активнинг ишлатилишини акс эттириши лозим.Амортизация ҳисоблашда тўғри чизили усулни қўллаш кўпроқ тавсия этилади.Амортизация ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш, тезлаштирилган ва бошқа усулларини қўллаш аниқ шароитдан келиб чиқиб амалга оширилади.
Номоддий активларнинг амортизацияси одатда йил охирида амалга оширилувчи тузатувчи ёзувлар билан боғлиқ. Амортизацияга тегишли сумма амортизация харажатларининг дебети ва бевосита номоддий активлар амортизацияси счётининг кредитига ёзилади.
5. Гудвиллнинг ҳисоби. Корхонанинг ўзи томонидан юзага келтирилган гудвил актив сифатида акс эттирилмайди. Чунки у корхона сотиб олинаётганда сотиб олиш баҳоси ва корхона активларининг хақиқий баҳоси ўртасидаги фарқ сифатида юзага келади. Гудвил асосан фирманинг оддий кўрсаткичларидан юқори бўлган молиявий кўрсаткичларнинг тахмин қилинаётган қиймати демакдир. Бу тахминлар фирма ёки унинг операцион муҳитига алоқадор бўлган номоддий, ижобий тавсифлар ёки омиллар бундай даромадлар олишга ишонч туғдиради, улар фирма учун ўртачадан юқори бўлади. Қуйида бундай ижобий омиллар келтирилган: аъло даражадаги рахбар командаси. сотиш жараёнини аъло даражада ташкил қилиниши, ута самарали реклама, ишлаб чиқаришдаги махфий жараён, мутлоқ даражада яхши меҳнат муносабатлари, юқори ишонч рейтинги. ходимларни тайёрлашнинг илғор дастури в.х.к
Ҳисобга олиш мақсадида гудвиллни қуйидагиларнинг фарқи сифатида қараш мумкин: (1) фирманинг сотиб олинган хақиқий баҳоси;
(2) идентификацияланадиган соф активларнинг бозордаги баҳоси.
Масалан, А компанияси Б компаниясини 4 800 000 сўмга сотиб олди. Қуйидаги жадвалда Б компаниясининг сотиб олиш вақтидаги баланс ҳисоботини ва активларининг бозор қиймати тўғрисидаги маълумот келтирилган, сўм.